Тошкент халқаро инвестиция форуми — бу нафақат Ўзбекистон, балки, Марказий Осиё давлатларида кузатилаётган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини намоён этувчи нуфузли халқаро майдон. Мазкур форум глобал инвесторлар учун Ўзбекистонда мавжуд бўлган салмоқли инвестиция имкониятлари билан яқиндан танишиш имконини беради. Энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, туризм, тоғ-кон саноати ва рақамли иқтисодиёт каби устувор йўналишлар инвесторлар эътиборига ҳавола этилади. Форум жорий йилнинг 10–12 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Форумнинг Ўзбекистон учун аҳамияти
Ўзбекистон бугунги кунда фаол иқтисодий ислоҳотлар ва модернизация жараёнларини амалга оширмоқда. Бу эса хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар яратмоқда. Мамлакат ҳукумати чет эл инвестицияларини барқарор иқтисодий ўсиш ва тараққиётнинг муҳим омили сифатида кўради.
Way II – форумдаги муҳим иштирокчилардан бири
Форумнинг асосий иштирокчиларидан бири бу – Way II компанияси бўлиб, у Ўзбекистонда сармоя киритиш бўйича жозибали имкониятларни фаол илгари сурмоқда. Компания форум давомида исломий молия принциплари асосида ишлаб чиқилган, хавфсиз ва ҳалол инвестиция пакетларини тақдим этади. Ушбу лойиҳалар орасида Akfa Aluminium компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик ташаббуслар алоҳида ўрин тутади. Бу эса Way II компаниясининг Ўзбекистоннинг энг йирик ва муваффақиятли компаниялари билан самарали ҳамкорлигини кўрсатиб беради.
Шунингдек, Way II компанияси форумда ўзининг мобил инвестиция платформаси – Way Инвест иловасини ҳам намойиш этади. Ушбу платформа орқали инвесторлар ўз маблағларини исталган жойда ва исталган вақтда бошқариш ҳамда назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса инвестиция жараёнини анча қулай ва шаффоф қилади.
Инвесторлар учун имкониятлар
Way II компанияси форум доирасида исломий молия тамойилларига мос келадиган, ахлоқий инвестиция маҳсулотларига алоҳида урғу беради. Islamic Finance Consulting Board (IFCB) томонидан тасдиқланган лойиҳаларга киритилган сармоялар нафақат барқарор даромад келтиради, балки инвесторларга уларнинг маблағлари ҳалол ва шаффоф бизнес структураларида ишлаётганига ишонч бағишлайди.
Бундан ташқари, форум иштирокчилари йилига 10–15% даромад келтириши кутилаётган йирик лойиҳаларга сармоя киритиш, шунингдек, йилига икки маротаба дивиденд олиш имконияти ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўладилар.
Форумга қўшилинг ва Ўзбекистоннинг етакчи компанияларига қандай қилиб осон ва хавфсиз тарзда сармоя киритиш мумкинлигини билиб олинг!
Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1
Телефон: +998 (78) 555-55-55
Сайт: waygroup.uz
Facebook: @Way ll Group
Instagram: @way_ll_group
Telegram: @wayllgroup
Twitter: @way_ll_group
LinkedIn: @wayllgroup
YouTube: @Way_ll_Group
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)