• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Йўналишсиз таксилар бўйича чеклов жорий қилишга ҳеч қандай ҳуқуқий асослар йўқ” — ХДП транспорт вазиридан тушунтириш сўради 

    Халқ демократик партияси фракцияси томонидан ҳайдовчилар ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилиши кераклиги ҳақидаги қарор юзасидан транспорт вазиридан тушунтириш сўралди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тошкент шаҳрида йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланишда ҳайдовчиларнинг фақат ўз ҳудуди ва унга туташ ҳудудларда хизмат кўрсатиши белгилангани кенг жамоатчилик ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. ХДП фракцияси мазкур ҳолатни ўрганиб, бу каби чекловлар Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясига зид эканини таъкидлади.

    Конституциянинг 67-моддасида давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаши, мамлакат ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланиши белгиланган.

    Фракция фикрича, мазкур чеклов эркин меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш ҳуқуқини чеклайди. Конституциянинг 42-моддасига кўра, ҳар бир фуқаро муносиб меҳнат қилиш, касб танлаш ва ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

    Йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида қонуний асосда лицензия олиб, солиқ тўлаш орқали фаолият юритмоқда. Бундай ҳолатда уларга нисбатан сунъий тўсиқлар қўйилиши конституциявий ҳуқуқларнинг бузилиши сифатида баҳоланмоқда.

    Шу муносабат билан ХДП фракцияси транспорт вазирига мазкур масала юзасидан расмий тушунтириш бериш ҳақида сўров юборганини маълум қилди. Шунингдек, транспорт соҳасидаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва депутатлар саволларига жавоб олиш мақсадида Транспорт вазири ҳукумат соатига таклиф этилди.

    “Дарё”да “Энди ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилади” сарлавҳали хабар эълон қилинган бўлиб, унда Telegram мессенжерида тарқалган хабарларга Транспорт вазирлиги масъулларининг жавоби акс этганди. Тан олиш керак, эндиликда ҳайдовчилар ўзи рўйхатдан ўтган ҳудудда таксичилик фаолияти билан шуғулланиши кераклиги ҳақидаги янгилик кўпчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Жамоатчилик фаоллари бу ҳаракат хато эканини айтаётган бўлса, ҳайдовчилар бу қарор уларнинг ҳаётида муаммолар туғилишига сабаб бўлишини билдирмоқда. “Дарё” жамоатчилик фаолларининг бу ҳақдаги шахсий фикрларини ўрганиш баробарида, ҳайдовчиларга ҳам микрофон тутди.

    Жамоатчилик қандай муносабатда?

    “Яна Россияга кетаманми деган қўрқув пайдо бўлди” — қашқадарёлик ҳайдовчи

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган ҳайдовчилардан бири ўзи асли Қашқадарё вилоятидан эканини, уйида ёлғиз боқувчилигини, чет элга чиқиб мардикорлик қилгандан кўра Тошкентда таксичилик қилиб даромад топиш унга анча қулай эканини айтмоқда.

    Оилада фақат мен пул топаман. Кекса онам, фарзандларим ва хотинимнинг барча харажатлари, уй-рўзғор менинг зиммамда. Бир йилдан бери ойига ўртача 10-12 миллион сўм пул топиб, шунинг ортидан оиламни боқиб келаётгандим. Тўғриси, бу янгиликни эшитиб, ичимга оғриқ кирди. Энди нима қиламан, оиламни қандай боқаман? Яна Россиянинг совуқ ўлкаларида дарбадар кезаманми деган қўрқув пайдо бўлди. Барибир оиладан узоқда, Россияда юриш анча қийин. Тошкент эса уйимга яқин. Ҳар ҳафтанинг охирида уйга бориб келардим, дейди исми сир қолишини сўраган ҳайдовчи.

    Яна бир суҳбатдош Тошкент шаҳридаги ОТМларнинг бирида таҳсил олишини, ўқишдан ташқари пайтда кира қилиш орқали харажатларини қоплаш учун пул топаётганини айтмоқда.

    Ака кап-катта йигитман. Ёшим 22 да. Тошкентда ўқийман. Шу ёшимда ҳам ота-онамга юк бўлмаслик учун ўқишдан ташқари пайтда вилоят номеридаги шахсий машинамда таксичилик қилардим. Озми-кўпми пул топиб, харажатларимни ўзим қоплардим. Бу қарор мени қўрқитиб қўйди. Агар татбиқ этилса, мен Тошкент номерини ололмаслигим аниқ. Яна уч йил ўқишим бор. Харажатларни ўйласам қўрқаман, дейди талаба таксичи.

    “Бева бўлсам-да, кира орқасидан бировга оғирлигим тушмаётганди, энди ҳокимият қўлига қарайманми?” — аёл таксичи

    Турмуш ўртоғидан ажрашиб, Тошкентга кўчиб келган ва ижарада яшаб такси қилиш орқали рўзғор боқаётган аёл бу янгиликни қораламоқда.

    Менга ўхшаган ёлғиз аёллар кўп. Yandexъда ишлаш давомида кўпчилик аёллар ҳам такси қилиб, рўзғор боқаётганини кўрдим, гувоҳи бўлдим. Мен ҳам ёлғиз аёлман деб ҳокимият эшигига ётиб олмасдан Тошкентга келиб, кира қила бошлагандим. Бошида анча қийналдим. Кўп жарималарга тушдим. Аммо ҳозир анча “қўлим келишиб қолган”. Шу таксичилик ортидан болаларимни боқяпман. Агар бу қарор бўйича иш қилинса, мен 01 кодли рақам ололмайман ва айни кунда топаётган даромадимдан ажраламан. Мен каби такси қилиб, пул топаётган ёлғиз аёллар кўп. Биз нима қиламиз кейин? Сурхондарёга қайтиб, ҳокимият эшигига бизнинг яшашимиз учун ҳам пул беринг деб ётиб оламизми? Биз каби аёлларнинг шу ҳолга тушишимиз давлат учун ҳам яхши эмас-ку? Нега тепада ўтирганлар шу каби қарорларни чиқарувчилар бу томонига эътибор беришмаяпти?, дейди суҳбатдош аёл.

    “Конституцияга қарши прописка режими расман қайтгани билан ҳаммани табриклайман” — Хушнудбек Худойбердиев

    Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев янгиликка муносабат билдирар экан 2011 йилдаги қарорда ҳайдовчиларга лицензия беришда автомобиль рақамининг ҳудудий кодига қаралиши тартиби бўлмаганини, ушбу қоида 2025 йил 2 апрелдаги Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорида акс этиб, “низомдаги кичик бир банд сифатида” эътибор тортмаганини ёзади.

    Xushnudbek Xudoyberdiyev.
    Хушнудбек Худойбердиев.
    Фото: “Дарё”
    Энди Тошкентда таксилар қиммат бўлади, 2 дақиқада келадиган такси 10 ёки 20 дақиқада келишни бошлайди. Вилоятликлар ноқонуний таксичилик қилишга ўтади. Кўчаларда қўл кўтариб турганлар кўпайишни бошлайди, яширин иқтисодиёт яна гуллаб, яшнайди. Қонуний ишламоқчи бўлган вилоятликлар ноилож ўз машинасини Тошкент пропискаси бор бирон танишининг номига ўтказишга, ўзи эса “ген доверенност” орқали юришга мажбур бўлади. Натижада мулкий низоларнинг янги тўлқини бошланади, танишига ишониб, ўз машинасидан айрилиб қолган юртдошларимиз кўпайишни бошлайди, дейди блогер.

    Ҳуқуқшунос бу тартиб орқали Тошкентда тирбандликлар муаммосини ҳал қилиб бўлмаслигини айтиб, “Энг асосийси прописка режими расман қайтгани билан ҳаммани табриклайман. Қанчадан қанча “қон ютишлар” орқали бир амаллаб йўқотилган лаънати режим таксичилар мисолида яна ортга қайтибди. Конституцияга зид бўлса ҳам, барибир шу қарорни қабул қилишибди”, дейди у.

    “Ҳайдовчилар машинасини сотиб, Россияга мардикорликка кетиши, ишсизлар ёки камбағаллар армиясини кўпайтириши мумкин” — Отабек Бакиров

    Otabek Bakirov.
    Отабек Бакиров.
    Фото: “Дарё”

    Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров бу янгилик оқибатлари ҳақида сўз юритиб, “Энди Тошкент шаҳрида таксичилик фаолияти билан шуғулланаётган ўн минглаб Ўзбекистон фуқаролари машинасини сотиб, Россияга мардикорликка кетиши, вилоятларга қайтиб, ишсизлар ёки камбағаллар армиясини кўпайтириши мумкин” дейди. Шунингдек, у ҳайдовчилар камида 5,5 миллион сўм пул сарфлаб ўз машинасини тошкентлик қариндоши ёки таниши номига ўтказиш орқали ижарада ёки ишончномада таксичилик қилиши мумкинлигини тахмин қилган.

    Ўтган ёмон замонда юз минглаб ўзбекистонликлар Тошкент шаҳридаги ўз уйини бошқалар номига расмийлаштириб, ижара шартномаси қилиб яшашига тўғри келарди. Худди шу бузуқ практика қайтмоқда. Масала хусусан, автомобиль рақамига оид бўлгани учун лобби айнан рақам қиролларидан чиққанмикан, деган гумон ҳам келади. Чунки охирги чора сифатида вилоятлик ҳайдовчилар Тошкент рақамларини олишга мажбур бўлишади. Табиийки, пойтахтликлар вилоятликларни камситишга оид бу қарорнинг оқибатларини чўнтакларида сезишади. Такси нархлари ошади, йўналишсиз таксилар камаяди, дейди блогер.

    Отабек Бакиров Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган таксичиларнинг ортга қайтарилиши ҳайит кунлари пойтахтда такси нархи кескин ошиши билан боғлиқ ҳолат келиб чиққани каби эндиликда йил бўйи давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

    Энди буёғига, айниқса сентябрдан кейин ҳар куни шундай бўлади. 3 апрелгача лицензия олиб олган вилоятлик таксичилар ҳозирча ишлашмоқда (лицензия бир йилга берилади). Лекин ойма-ой вилоятлик таксичилар сони камайиб боради. Ёзги мавсумда бу унча сезилмаслиги мумкин, лекин сентябрдан кескин билинади. Ўзи ҳудудлардан келаётган арзон ишчи кучи Тошкентда хизматлар бўйича нархларни ушлаб турган кам омиллардан бири, агар ягонаси бўлмаса, дейди у.

    Собиқ депутат Расул Кушербаев халқ тан олган Конституцияни бошқалар ҳам тан олиши кераклигини, Тошкентда такси қилиш фақат тошкентликларга берилган имконият бўлмаслигини кераклигини ёзмоқда.

    Rasul Kusherbayev.
    Расул Кушербаев.
    Фото: “Дарё”
    Ўзбекистонликларни айирмачилик қилишга ундаб, икки хил “каста”га ажратган (вилоятликлар-қоралар, тошкентликлар-оқлар) прописка тўғрисидаги қонун, прописка режими, пойтахтда ишлаш, мулк сотиб олиш, яшаш фақат “оқ каста” вакиллари яъни тошкентликлар учун белгилаб қўйилгани, асли келиб чиқиши вилоятдан бўлган ҳозирги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳаракатлари билан анча юмшатилган эди. Президентнинг бу ҳаракатлари ортидан вилоятликлар ҳам ўзларини “одам” санаб, пойтахтдан мулк олиш, ишлаш имкониятга эга бўла бошлади. Айниқса, миллатчи Россияга бориб хор бўлмасдан, унинг ўрнига пойтахтда таксичилик қилиб, қозон қайнатувчилар сафи кенгайди. Бироқ вилоятликларнинг бу қувончи узоққа чўзилмайдиган кўринади, дейди вазир маслаҳатчиси.

    Барчаси нимадан бошланган эди?

    Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов мазкур ҳолат ҳақида маълумот берар экан, “Бу тартиб кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган. 2011 йилда айнан мана шу йўналишли таксилар фаолиятини тартибга солувчи 139-сонли қарор чиқарилган. Ўша қарор билан тасдиқланган низомда йўналишли таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг фаолият юритиши учун қўйилган талаблар бор”, деганди.

    Наврўз Ашурматов.
    Фото: АОКА

    Масъулнинг қўшимча қилишича, бу қарор ҳозир ўзининг кучини йўқотган. Мазкур қарор ўрнини босувчи 2025 йилда чиққан қарорга кўра, ҳайдовчининг ўз ҳудудида, яъни лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудудда фаолият олиб бориши белгилаб қўйилган.

    Яъни ҳайдовчи фаолиятини ўша лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд ва унга туташ ҳудудда олиб боради. Масалан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган 01 код билан бошланувчи давлат рақамли транспорт воситаси Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти ҳудудида таксичилик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Худди шунингдек, вилоятларники ҳам худди шунақа бўлади, деганди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов.

     

    12 июн, 16:25   Изоҳ (0)   2250
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #такси#таксичилик#ХДП#муносабат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳайдовчиликни ъботинкаъ автобусда бошлаганман”. Актёр Улуғбек Муҳаммадкаримов 35 йилдан буён таксичилик қилиши ҳақида гапириб берди (видео)

    20.03.2023, 11:54

    Санъат институтига киролмаган, даҳшатли аварияга учраган ва киракашлик билан рўзғор тебратган Dili.me 24 ёшда (фото, видео)

    26.04.2023, 22:00

    Кинотавсия: Фильм суратга олиш тақиқланган Эрон режиссёрларининг инсонни ўйга толдирадиган картиналари (видео)

    26.05.2023, 16:30

    Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди

    23.04.2024, 13:16

    Роли учун тишларини арралатиб ташлаган: Роберт Де Ниро ҳаёти ҳақида қизиқарли фактлар

    24.06.2024, 09:40

    Ўзбекистонда расмий такси ҳайдовчилари қанча даромад олмоқда?

    18.08.2024, 13:15

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд этиб таксичилик қилишга рухсат доимий бўлади

    12 январ, 10:40

    “Кирага ишониб, кафансиз қолиш ҳеч гапмас”: Ўзбекистонда кредитга машина олиб, тирикчилик қилаётганлар ҳикояси

    14 феврал, 21:56

    Ўзбекистонда таксичилик ўзини ўзи банд қилганлар шуғулланадиган фаолият рўйхатига киритилди

    28 феврал, 14:25

    Киракашлар Альцгеймер касаллигидан жуда кам азият чекади — тадқиқот 

    29 март, 20:51

    Фарғонада фуқароларни Россия-Украина урушига жўнатишга уринган таксичи ушланди 

    8 апрел, 12:21

    Дунёдаги энг антиқа касб: бразилиялик эркак уй ҳайвонлари учун такси хизматини йўлга қўйди

    11 апрел, 14:45

    Туркияда ўзбекистонлик аёл эрини пичоқлади

    13 апрел, 23:00

    Хитой компаниялари йил охиригача тўртинчи даражали ҳайдовчисиз таксилар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди 

    14 апрел, 21:55

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    10 май, 11:31

    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

    16 май, 10:30

    Яқин йилларда сунъий интеллект эгаллаши мумкин бўлган 10 та касб

    17 май, 12:45

    Франциянинг бир қатор шаҳарларида такси ҳайдовчилари норозилик намойишлари ўтказмоқда 

    19 май, 21:15

    Абу-Дабида тўлиқ ҳайдовчисиз роботаксилар синовдан ўтказилмоқда 

    19 май, 22:10

    Россия-Украина урушида пул эвазига қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди 

    27 май, 13:09

    Санкт Петербургда мигрантларга курер ва такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш тақиқланади

    29 май, 12:21

    “Бир ойлик меҳнатим учун 500 минг сўм гонарар беришди” — актриса Заҳро Мирзаева вайнерлар сабаб актёрлар қадрсизланаётгани ҳақида гапирди (видео)

    5 июн, 14:06

    Энди ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилади

    11 июн, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    "Вилоятдан келган таксичилар Тошкентда киракашлик қила олади" — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 13 июн, 17:09

    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

    Реклама | 13 июн, 16:30

    “Тухум барак” географик кўрсаткич сифатида патентланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:51

    Ўзбекистонда келаси ҳафта 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:47

    Туркия: 273 мингдан ортиқ суриялик ватанига қайтган

    Дунё | 13 июн, 16:40

    “Афғонлар биз билан уришмаслик учун сувдан ричаг сифатида фойдаланяпти” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:33

    Ўзбекистонда беш ойда салкам 14 минг ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.