• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кинотавсия: Фильм суратга олиш тақиқланган Эрон режиссёрларининг инсонни ўйга толдирадиган картиналари (видео)

    Режиссёрларга фильм суратга олиш тақиқланган мамлакатнинг ҳақиқат тасвирланган драмалари.

    “Ёмғир”

    Эрон, 2001 йил.

    Драма, мелодрама.

    Давомийлиги: 94 дақиқа.

    IMDb: 7.8.

    Ёш йигит Латиф — Теҳронда қурилиш ишчиси бўлиб ишлайди. Қаҳрамон Туркия ва Афғонистондан келган бошқа ноқонуний муҳожирлар билан бирга қаттиқ меҳнат қилади. Латиф ҳамкасби Раҳматга ишини яхши уддаламагани учун қаттиқ муомала қилади. Аммо кунларнинг бирида йигит Раҳматнинг сирини билиб қолади — аслида у Баран исмли қиз экан.

    Танқидчилар “Ёмғир”ни энг яхши Эрон фильмларидан бири деб билишади. Фильмда меҳнат муҳожирлари қандай яшаши очиб берилган.

    “Надер ва Симиннинг ажрашиши”

    Эрон, Франция, Австралия, 2011 йил.

    Драма.

    Давомийлиги: 123 дақиқа.

    IMDb: 8.3.

    Нодир ва Симин Эрондан кетмоқчи бўлган эр-хотин. Бироқ уларнинг умумий режаларига қарамай, эркак касал отасига қараш учун мамлакатда қолишга қарор қилади. Аёл ажрашиш учун ариза беради ва қизини ўзи билан олиб кетиш учун унинг васийлигини олишга ҳаракат қилади. Қаҳрамонлар бола учун курашишга мажбур.

    “Надер ва Симиннинг ажралиши” фильми 2012 йилда хорижий тилдаги энг яхши фильм номинациясида “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Бу мукофотга лойиқ кўрилган биринчи Эрон фильмидир. Бу нафақат оилавий муносабатлар, балки Эроннинг ижтимоий тузилиши ҳақида ҳам ҳикоя қилувчи ажойиб драма ҳисобланади.

    “Булбуллар қўшиғи”

    Эрон, 2008 йил.

    Драма, оила.

    Давомийлиги: 96 дақиқа.

    IMDb: 7.9.

    Карим туяқуш фермасида ишлаб, оиласини боқади. Битта қуш қочиб кетганидан сўнг Карим ишдан бўшатилади. У қизининг эшитиш мосламасини тузатиш учун Теҳронга боради ва такси ҳайдовчиси бўлишга қарор қилади.

    Бош ролни ижро этган Муҳаммад Амир Нажий Берлин кинофестивалида “Кумуш айиқ” билан тақдирланган. Фильм режиссёри Мажид Мажидийнинг бошқа бир фильми “Само фарзандлари” 1999 йилда “Оскар” мукофотига номзод бўлган.

    “Лайлонинг ака-укалари”

    Эрон, 2022 йил.

    Драма.

    Давомийлиги: 165 дақиқа.

    IMDb: 7.8.

    Фото: Фильмдан кадр

    Қирқ ёшли Лейла бутун умри давомида ота-онаси ва ака-укаларига ғамхўрлик қилишга мажбур. Унинг яқинлари доимо жанжаллашиб, қарзга ботиб кетишади. Лайлонинг акалари кун кечириш учун курашаётган бир пайтда у ўзи оилани сақлаб қолиш режасини ўйлаб топади.

    Мазкур фильм Канн кинофестивалида “Олтин палма шохи”га номзод бўлди. Танқидчилар Эрон фильмини ажойиб сценарийси учун яхши кўришган. Картина таъсирли, аммо айни пайтда қашшоқлик ҳақидаги даҳшатли ҳикоя.

    “Ёвузлик мавжуд эмас”

    Германия, Чехия, Эрон, 2020 йил.

    Драма.

    Давомийлиги: 151 дақиқа.

    IMDb: 7.5.

    Тўрт қаҳрамон қийин танлов олдида. Биринчиси оиласидан сир яширади, иккинчиси бир одамни ўлдириши керак, учинчиси севгилисига уйланолмайди, тўртинчиси эса одамлар орасида бўлолмайди. Уларнинг ҳар бири юзага келган муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

    “Ёвузлик мавжуд эмас” фильми Берлин кинофестивалида “Олтин айиқ” мукофоти билан тақдирланган. Фильм режиссёри Муҳаммад Расулофга суратга олишни расман тақиқлашган бўлишларига қарамай унинг ёрдамчилари режиссёр исмини сир тутган ҳолда Эроннинг турли минтақаларида тўртта қисқа метражли фильм суратга олишга рухсат олишади.

    “Учта юз”

    Эрон, АҚШ, 2018 йил.

    Драма.

    Давомийлиги: 100 дақиқа.

    IMDb: 7.0.

    Фото: Фильмдан кадр

    Режиссёр ва актриса изсиз йўқолган қизни топиш учун кичкина қишлоққа боради. Бир кун олдин қиз уларга ота-онаси уни консерваторияга киришни тақиқлагани ва энди у ўз жонига қасд қилмоқчи эканлиги айтилган видеони юборганди. Қидирув давом этади ва қаҳрамонлар уни маҳаллий аҳоли томонидан ҳар доим ҳам илиқ кутиб олинмаган қўшни қишлоқлардан қидиради.

    “Учта юз” фильми 2018 йилги Канн кинофестивалида “Энг яхши сценарий” мукофотини қўлга киритади. Фильм режиссёри Жафар Панаҳий мукофотни сиртдан олади – унга мамлакатни тарк этишга рухсат берилмайди. У яна бир “Такси” фильмидаги иши билан ҳам танилган.

    “Виждонли”

    Эрон, 2017 йил.

    Драма.

    Давомийлиги: 120 дақиқа.

    IMDb: 7.2.

    Ризо тинч оилавий ҳаёт излаб Теҳрондан қишлоққа кўчиб ўтади. Энди унинг асосий иши олтин балиқларни кўпайтиришдир. Хусусий компания қаҳрамоннинг ер участкасини тортиб олмоқчи. Ризо уни сотмоқчи эмас, шунинг учун улар ўртасида уруш бошланади.

    “Виждонли” фильми Канн кинофестивалининг “Ўзгача қараш” номинациясида совриндор бўлади. Бу кичкина одам ва корпорация ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақидаги шафқатсиз ҳикоя. Картина режиссёри “Ёвузлик мавжуд эмас” фильмини суратга олган Муҳаммад Расулоф.

    “Ава”

    Эрон, Канада, Қатар, 2017 йил.

    Драма.

    Давомийлиги: 105 дақиқа.

    IMDb: 6.7.

    Фото: Фильмдан кадр

    Ава бутун умри давомида қоидалар билан яшайди. Ёши улғайган сари унга нисбатан босимлар ҳам кучаяди. Ота-онаси, дўстлари ва мактаби қиздан мукаммаллик ва тўғри қарорларни кутишади. Бир куни у қариндошларининг ўзлари тақиқларни бузганлигини билиб, бутун жамиятга қарши исён бошлайди.

    Фильм режиссёри Садаф Форуғий. “Ава” унинг биринчи иши. 2022 йилда иккинчиси — “Умидли ёз” спорт драмаси чиқди. Ҳар икки фильмда ҳам ўсмирлар улғайган сари Эрон жамиятида қандай қийинчиликларга дуч келишлари кўрсатилган.

    “Такси”

    Эрон, 2015 йил.

    Драма, комедия.

    Давомийлиги: 82 дақиқа.

    IMDb: 7.3.

    Режиссёр Жафар Паноҳий гавжум Теҳронда таксичилик қилади. Унинг машинасига турли йўловчилар чиқади — қароқчи дисклар сотувчисидан тортиб, ҳуқуқ ҳимоячисигача. Уларнинг ҳар бири ўз ҳақиқатига эга — улар йўл бўйи ҳайдовчи билан гаплашиб кетишади.

    Эроннинг “Такси” фильми Берлин кинофестивалида “Олтин айиқ” билан тақдирланган. Ушбу картина режиссёр Жафар Паноҳий учун 20 йиллик суратга олиш тақиқланганидан кейинги кетма-кет учинчи фильми бўлди. Расмийларнинг эътиборини тортмаслик учун суратга олиш аппаратлари машинадан ташқарига чиқарилмаган. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячисидан ташқари актёрларнинг исм-шарифлари ҳам титрда кўрсатилмаган: бу хавфсизлик нуқтаи назаридан қилинган.

    “Оддий усул”

    Эрон, 2012 йил.

    Драма, комедия.

    Давомийлиги: 100 дақиқа.

    IMDb: 6.7.

    Фото: Фильмдан кадр

    Эркак ва аёл йўлтанламасда қашшоқ туманларга боришади. Машинанинг юкхонасида пул солинган қоплар бор, уларни йўлда учраган муҳтожларга тарқатишади.

    Фильм режиссёри Мани Хагигий. Кейинчалик у “Тўнғиз” қора комедиясини суратга олган ва бу унга кўпроқ муваффақият келтирган. Бироқ танқидчилар буни “Оддий усул” каби юқори баҳоламайдилар.

    26.05.2023, 16:30   Изоҳ (0)   16697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильм аввалида ёвуз бўлиб кўринган бўлса-да, якунда ақлли ва ўз ҳақиқатига эга бўлган қаҳрамонлар  

    26.05.2023, 10:35

    Lego “Бетмен қайтмоқда” фильми асосида яратилган тўпламни сотувга чиқарди (фото)

    26.05.2023, 11:30

    Турк актёрлари Бурак Дениз ва Ҳанде Эрчел “Икки нотаниш” сериалида суратга тушмоқда

    25.05.2023, 14:47

    Арнольд Шварценеггер Netflix’нинг жангари фильмлар директорига айланди. У компания офисига танкда келди (видео)

    24.05.2023, 15:30

    “Супер ака-ука Мариолар” кино тарихидаги энг кўп даромад келтирган учинчи мултфильмга айланди

    24.05.2023, 14:30

    Фильмлардаги машҳур кадрларнинг компьютер графикасисиз кўриниши (фото)

    24.05.2023, 10:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.