• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Санъат институтига киролмаган, даҳшатли аварияга учраган ва киракашлик билан рўзғор тебратган Dili.me 24 ёшда (фото, видео)

    Instagramъда Dili.me номи билан танилган вайнер Дилшод Назаров бу йил 24 ёшни қаршилайди. Ҳаётда кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирган ва қисқа вақтда машҳурликка эришган Дилшод Назаров ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар бисёр.

    “Хонанда бўлишни истагандим”

    Дилшод Назаров санъатдан бутунлай йироқ бўлган инсонлар оиласида дунёга келган. Унинг опаси, ука ва синглиси бор. Болаликдан санъатга қизиққан Дилшод Назаров қўшиқчи бўлишни орзу қилган. Мактабни битирган йили пойтахтдаги эстрада ва цирк коллежининг вокал йўналишига ҳужжат топширади. Аммо овозидаги бўғилиш сабаб уни бу йўналишда ўқишга қабул қилишмайди.

    Фото: Instagram / @dili.ме

    — Оила аъзоларим солиқ соҳасида ишлашимни хоҳлашган. Аммо мен қўшиқчи бўлишни истаганман. Коллежга ҳужжатларимни топширганимда устозлар “Овозингда шамоллаш бор, ижодий имтиҳонга киритишмайди”, дейишган. Даволаниб, бир ойдан кейин имтиҳон топширганман. Аммо барибир вокал йўналишига қабул қилишмаган, шундан сўнг актёрлик бўйича ўқишга мажбур бўлганман, — дейди Дилшод Назаров.

    “Ишлашга мажбур эдим”

    Дилшод Назаров оиласидаги молиявий қийинчиликлар сабаб 17 ёшидан мустақил пул топишга ва ота-онасига кўмаклашишга қарор қилган. У коллежни тамомлаган йили “Тантана” болалар студиясига ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинган.

    Фото: Instagram / @dili.ме

    — Оилада тўртта фарзандмиз, дадам бир умр давлат ишида ишлаган. Фақат ойлик билан рўзғор тебратиш осон эмас. “Тантана”да драма актёрлигидан дарс берардим. Топган пулим у қадар катта бўлмаса-да, у ердаги фаолиятим сабаб кўп концертларда иштирок этганман. Коллежни тамомлаб санъат институтига ҳужжат топширганман. Маҳоратимга ишонардим, аммо ижодий имтиҳон ва тест натижалари кутганимдек бўлмаган. Биринчи йил йиқилгач, тушкунликка тушиб қолганман, — дейди Дилшод Назаров.

    “Тирикчиликнинг айби йўқ”

    Дилшод Назаров вайнерлик фаолиятини бошлагунга қадар такси ҳайдовчиси бўлгани ва овқат ташиш билан шуғулланганини яширмайди.

    Фото: Скрин

    — Пул топиш керак, тирикчиликнинг айби йўқ, деб ҳар қандай ишни қилаверардим. Кундузи киракашлик, кечга яқин эса овқат ташиш хизматида ишлардим. Орада тўйлар чиқса, диск қўйиш билан ҳам шуғулланардим. Кунига узоғи 100-150 минг сўм пул топардим. 50 минг сўмга бензин олсам, 100 мингни рўзғор учун сарфлардим. Ишга чиқмаган куним рўзғоримиз учун катта йўқотиш бўларди, — дейди блогер.

    “Уч йил ҳам санъат институтига киролмаганман”

    Дилшод Назаров санъаткор бўлиш умидида уч марта Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширади. Аммо бирорта уриниши муваффақиятли кечмайди.

    Фото: Instagram / @dili.ме

    — Кутубхоначилик йўналишига ҳужжат топширишимни айтишган. Чунки у факультетда кириш баллари анча паст бўлар экан. Аммо “Ўқисам актёрлик бўйича ўқийман, бўлмаса керак эмас”, деб бошқа йўналишда ўқишни истамаганман. Ўйлаб қарасам, яхши ҳамки институтга қабул қилишмаган экан. Агар институтда ўқиганимда, бугунги натижаларга эришолмаган бўлармидим, — дейди Дилшод Назаров.

    “Пул бериб, сериалда рол ижро этганман”

    Дилшод Назаров “конфет” актёр сифатида сериалда суратга тушганини кулиб эслайди.

    — Тан оламан, таксичилик қилиб юрган пайтларимда битта танишим сериал олинаётгани ҳақида айтиб қолган. “Бедор туйғулар” номли сериалда сотувчи йигит ролини ижро этганман. Бу ролда суратга тушишим учун 100 минг сўм берганман. Аммо сериал қайси каналда намойиш этилганини ҳам билмайман, — дейди блогер.

    “Машинам бир неча марта ағдарилган”

    Дилшод Назаров мудҳиш автоҳалокатга учрагани ва ҳалигача ўша йўлдан ўца, юраги тез уриб кетиши ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @dili.ме

    — Кўк Spark русумидаги машинам бор. У билан жуда кўп саргузаштларни бошдан кечирганмиз. Гангадаги кўприкка чиқаётганимда хаёлимга пастда йўл-патрул хизмати ходимлари бўлса керак, деган ўй келди. Шошиб, хавфсизлик камарини тақиб олдим. Орадан ҳеч қанча масофа юрмаганимдан кейин ортимдан машина келиб урилди. Зарбнинг кучидан машинам 3-4 марта ағдарилиб кетди. Биринчи видеойим ана шу бўлган. Автоҳалокат билан боғлиқ видео барча Telegram каналларида тарқалган. Яхши ҳамки, хавфсизлик камарини таққан эканман, бўлмаса аҳволим янада ёмонлашиши мумкин эди, — дейди Дилшод Назаров.

    “Битта тўйда 30-40 минг беришарди”

    Автоҳалокат содир бўлган пайтда у Юлдуз Усмоновани тўйларда пародия қилиб юрадиган Рустамхўжа Усмоновнинг жамоасида диск қўйиш билан ҳам шуғулланарди. Автоҳалокатга учрагач, жамоани тарк этишга қарор қилди.

    Фото: Instagram / @dili.ме

    — Диск қўйганим учун кўп пул олмасдим. Битта тўйда 30-40 минг сўм пул беришарди. Аммо бу ишда ҳам ўзимни синаб кўрганман. Одам ишлашдан оғринмаслиги керак экан. Ҳаётдаги ҳар бир воқеа инсонга дарс бўлар экан, — дейди блогер.

    Карантин даври омадли келди

    Бошқа блогерлар сингари Дилшод Назаровга ҳам карантин даври омадли келди. У ҳам шунчаки зерикиш сабаб видео олиб, ижтимоий тармоққа жойлади. 

    — Блогер ва вайн соҳалари нима эканлигини деярли билмасдим. Ундан пул топиш мумкинлиги эса хаёлимга ҳам келмаган. Таксичилик қилолмай қолган кунларим бўш вақтим жуда кўп бўларди. Шунда рақс тушиб, тармоққа жойлаш истаги пайдо бўлган. Биринчи видеойимда шунчаки рақс тушганман. Яхши кўрилган, аммо танқид қилганлар ҳам кўп бўлган. “Ўғил болага ярашадиган иш қилсанг бўлмайдими?” дейишганидан кейин ҳазил вайн олиш ҳақида ўйлаганман. Ўша пайтда гив мусобақалари роса кўпайган пайт эди. Онамдан дадамнинг костюм-шимларини бериб туришларини сўраб, ҳазил видео олганман. Видео бир кечада 100 минг маротаба томоша қилинган, — дейди блогер.

    Тадбиркорликда ҳам омади келди

    Дилшод Назаров ҳозирги кунда нафақат вайн ва блогерлик, балки тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади. Унинг тўйхонаси, ресторани ва дўконлари бор.

    Dili.me шунчаки “Дилшодман” дегани

    Уни Dili.me тахаллусини танлаши бежиз эмас. Чунки болаликдан дўстлари уни Дили деб исмини қисқартириб чақиришган. Ижодкорнинг айтишича, Dili.me “Дилшодман” номининг қисқартмаси экан.

    Терговга тортилиш сабаби

    Фото: Instagram / @dili.ме

    Март ойида унинг безорилик қилгани ва куёвига етказган тан жароҳати сабаб унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо блогер оилавий келишмовчилик қандай ечим топгани ҳақида маълумот бермади.

    26.04.2023, 22:00   Изоҳ (0)   27946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Гарри Поттер” фильми юлдузи Дэниэл Редклифф илк марта ота бўлди (фото)

    26.04.2023, 19:41

    Олимлар тўтиқушларга бир-бирига видеоалоқа орқали қўнғироқ қилишни ўргатди ва бу уларга жуда ёқди (видео)

    26.04.2023, 18:15

    “Ердаги оталар”га айланган “Осмондаги болалар”. Зулфиқор Мусоқовнинг 21 йил кутилган фильми тақдимотидан репортаж (видео) 

    26.04.2023, 16:30

    “Ярим кечаси саҳнада устоз санъаткорларнинг руҳи кезиб юради”. Муқаддас Холиқова ва Зуҳра Ашурова миллий театрдаги мистик воқеалар ҳақида (видео)

    26.04.2023, 12:30

    Ўқитувчи бўлишни орзу қилган меросхўр: Хитойнинг энг бой аёли ким ва у нима билан шуғулланади?

    26.04.2023, 10:38

    “Санъатнинг нархи минг сўмга тушди”. Алишер Узоқовни хавотирга солаётган ҳолат, Рухшонадан огоҳлантириш. Instagram янгиликлари 

    25.04.2023, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.