ЖЧ–2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Қатар ўйинидан сўнг Ўзбекистон МТЖ Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди. Унга Азизбек Турғунбоев ҳамроҳлик қилди.

Кападзе сўзининг аввалида барчани ғалаба билан табриклади.
Байрам байрамдек бўлди. Ўйинимиз ҳам, натижа ҳам яхши кўриниш олди. Халқимизни Жаҳон чемпионатига чиққанимиз билан яна бир бор муборакбод этаман, дейди Кападзе.
Азизбек Турғунбоев эса жамоага ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган ва ғалабага шерик бўлганларга раҳмат айтди.
Темур Кападзе Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик бошланиши айтди. Мураббий бугун йигитлар рақибга имконият беришмагани, ўйинни назорат қилганини алоҳида қайд этиб ўтди.
Албатта, таркибдаги футболчиларимиз соғ ва саломат бўлиб турса, ҳолати яхши бўлса, ротациялар қиламиз, турли тактикалардан фойдаланамиз, дейди Темур Кападзе.
Изоҳ (0)