• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Қовоқчани пиширмай, хом ҳолатда истеъмол қилса бўладими? 

    Сўнгги йилларда қовоқчани хом ҳолатда — салатлар, смузи ва енгил газакларда истеъмол қилиш урфга кирди. Бунинг сабаблари бир нечта: ўсимликлар асосидаги парҳезларга бўлган қизиқиш, “хом” овқатланиш (раw food)га эътиборнинг ортиши, фойдали моддаларни иложи борича сақлаб қолиш истаги ва овқатланишда хилма-хилликка интилишдир.

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    Хом қовоқчанинг озуқавий қиймати

    Қовоқча кам калорияли, лекин сув ва микроэлементларга бой маҳсулот. Таркибининг 95–96 фоизи сувдан иборат. 100 грамм хом қовоқчада бор-йўғи 16–20 килокалория бўлиб, деярли ёғ йўқ ва шакар миқдори ҳам жуда кам.

    Асосий фойдали моддалар (100 г учун):

    • Витамин C — 17–20 мг;
    • Витамин B6 (пиридоксин) — 0,2 мг гача;
    • Фолат (витамин B9) — 24–30 мкг;
    • Калий — 260–300 мг;
    • Шунингдек, марганец, магний, фосфор ва мис — оз миқдорда;
    • Ўсимлик толалари — 1 г атрофида.

    Қовоқча хом ҳолда ўзининг табиий тузилмаси ва тўлиқ витамин таркибини сақлаб қолади, чунки иссиқлик билан ишлов беришда, айниқса, C витамини ва фолатнинг 30–50 фоизи йўқолади.

    Хом қовоқчанинг соғлиқ учун фойдалари

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    Ҳазм қилишга ёрдам беради 

    Қовоқчадаги эрийдиган ва эримайдиган толалар ичак перисталтикасини яхшилайди, қабзиятнинг олдини олади, фойдали ичак микрофлорасининг ўсишига хизмат қилади. У пробиотик сифатида ҳазмни енгиллаштиради.

    Антиоксидант таъсири 

    Витамин C ва каротиноидлар қовоқчани антиоксидантларга бой маҳсулотга айлантиради. Улар эркин радикалларни зарарсизлантириб, яллиғланишни камайтиради, қариш жараёнини секинлаштиради.

    Қовоқча пўстлоғида мавжуд бўлган полифеноллар эса юрак-қон томир ва моддалар алмашинуви билан боғлиқ касалликлар хавфини камайтиришга хизмат қилади.

    Ортиқча вазндан халос бўлишда ўрни 

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    Қовоқча кам калорияли, аммо тез тўйдирувчи маҳсулот. Ундаги толалар узоқ вақт очлик ҳиссини босади, қондаги шакарини барқарорлаштиради ва ширинликка бўлган иштиёқни пасайтиради. Таркибидаги калий эса танадан ортиқча туз ва суюқликни чиқариб, шиш ва қон босимини камайтиришга кўмак беради. Бу айниқса юрак ва буйрак фаолияти учун фойдали.

    Кўз ва асаб тизими учун фойда 

    Қовоқчадаги лютеин ва зеаксантин кўз тўр пардасини ҳимоя қилади. Витамин B6 ва фолат эса асаб тизими учун зарур бўлган моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлайди.

    Қовоқчанинг қандай хавфлари мавжуд?

    Ҳар қандай маҳсулот сингари, қовоқчага ҳам айрим одамлар аллергик бўлиши мумкин. Бу камдан-кам учрайди, аммо терида тошма, қичишиш, кўнгил айниши каби белгилар юз бериши мумкин.

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    Аллергия сабабчиси қовоқчанинг ўзи бўлиши ёки уни етиштиришда ишлатилган пестицидлар бўлиши мумкин. Шунинг учун:

    • Қовоқчани яхшилаб ювиш, иложи бўлса қобиғини арчиш тавсия этилади;
    • Ишончли, экологик тоза маҳсулотларни танлаш лозим.

    Қуйидаги ҳолатларда хом қовоқчани эҳтиёткорлик билан ёки бутунлай чеклаб истеъмол қилиш керак:

    • Гастрит ёки меъда яраси бўлганлар — қовоқча ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилиши мумкин;
    • Буйрак етишмовчилиги ёки оғир шишлар — сув ва калий миқдори буйракка ортиқча юк беради;
    • Гипогликемия — қовоқча қондаги шакар миқдорини пасайтириб юбориши мумкин.

    Қовоқчани қандай қилиб тўғри танлаш ва тайёрлаш керак?

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    Энг сифатли қовоқча:

    • Ёрқин рангли, силлиқ ва доғсиз бўлиши керак;
    • Ҳаддан ташқари қорамтир ёки сарғиш бўлса у ортиқча пишган бўлади, шунинг учун таъми ва тузилмаси хом тарзда ейишга мос бўлмаслиги мумкин;
    • Қовоқча эластик, юмшоқ эмас, узунлиги 15–20 см, диаметри 4–6 см бўлиши маъқул.

    Хом қовоқчани салатлар, смузи, газаклар учун ишлатиш мумкин. У кўкатлар, помидор, бодринг, пишлоқ, ёнғоқлар, зираворлар ва зайтун мойи билан яхши уйғунлашади.

    4 июн, 11:01   Изоҳ (0)   611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#маслаҳатлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Иш ва шахсий ҳаёт чегасини белгилаб олинг”. Япон психотерапевтидан ҳаётингизни яхшилашга ёрдам берадиган тавсиялар

    23 май, 18:46

    Ёшлар орасида энг кўп учраётган 5 хил саратон

    22 май, 19:40

    Картошкани пўстлоғи билан ейиш мумкинми?

    23 май, 16:40

    Ёзги текширув: таътиллар мавсумидан аввал қандай таҳлиллар топшириш керак?

    24 май, 20:50

    Нега тўсатдан фастфуд ва ширинликларга кучли иштиёқ пайдо бўлади?

    24 май, 19:50

    Нима учун баъзан аччиқ овқат тусаб қоламиз: бу иштаҳами ёки организм сигнали? 

    26 май, 21:40

    Бир ой давомида ҳар куни 10 минг қадам юрилганида организмда қандай ўзгариш юз беради?

    29 май, 17:55

    Организм қариши қачон бошланади? Мутахассислар жавоби

    30 май, 13:34

    Кир ювиш кукунига аллергия: сабаби, дастлабки белгилари ва олдини олиш чораси

    31 май, 21:35

    Болаликданоқ тишларга зарар етказадиган 6 та маҳсулот

    30 май, 16:43

    Олимлар инсон териси каби жароҳатни даволай оладиган эластик материал яратди

    30 май, 20:00

    Коллаген озишга ёрдам берадими? Олимлар жавоб берди

    2 июн, 17:30

    TikTok ташхис қўймоқда: ChatGPT ва ижтимоий тармоқлардаги тиббий маслаҳатларга қанчалик ишонса бўлади?

    31 май, 10:30

    Шампун саратонни келтириб чиқариши мумкинми?

    2 июн, 17:05

    Гилос соғлиқ учун фойдами ёки зарар?

    2 июн, 16:48

    Ҳиндистонда антибиотик танқислиги сабабли касалликлар кескин кўпайди

    2 июн, 11:39

    Қўрқинчли тушлар инсон соғлиғи ҳақида нималарни айтиб бера олади?

    2 июн, 13:34

    Оҳак, бўр, бўёқ каби нарсаларни ейиш одати қандай касалликдан далолат беради?

    2 июн, 18:57

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    3 июн, 11:26

    Эътиборли бўлинг: ушбу тунги симптомлар юқори қон босимидан дарак беради

    2 июн, 20:50

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    3 июн, 12:07

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    3 июн, 13:20

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    3 июн, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.