• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қурол топиб олинса нима қилиш керак: мукофот ёки озодликдан маҳрум бўлиш?

    Кеча, 23 май куни Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеа юзасидан Мудофаа вазирлиги қуролни ҳарбийлар сотмаганини, уни топиб олган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиши кераклигини маълум қилди. “Дарё” мухбири қуроллар ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан тегишли органларга қай тартибда топшириш кераклиги бўйича маълумот жамлади.

    Snaryad
    Снаряд
    Фото: Википедия

    Нима бўлган эди

    Ҳодиса 11 апрель куни содир бўлган. Йиғиб келинган темир-терсаклар туширилаётганда улар орасида бўлган снаряд портлаб кетган. Оқибатда шу ерда ишловчи 31 ёшли О.Б. оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олингани айтилган.

    Портлашдан сўнг воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва сапёрлар етиб борган. Ўрганиш жараёнида шохобчадан яна 30 га яқин снаряд топилган. Марҳум О.Б.нинг онаси ўғли оила боқувчиси бўлганини, унинг 2 фарзанди етим қолганини айтган. Она снарядларни сотган ва сотиб олиб шохобчага келтирган шахсларга қатъий жазо қўллашни сўраган.

    Снарядни ҳарбийлар сотмаган

    Мудофаа вазирлиги муносабатида айтилишича, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.

    Бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.

    Ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилмаганини маълум қиламиз. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган, дейилади вазирлик ахборотида.

    Қўшимча қилинишича, айни вақтда ҳолат юзасидан Ҳарбий прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Қуролни топширса мукофот

    Агар Мудофаа вазирлиги берган ахборотига ишонилса, снарядни топиб олган чўпонлар қонунчиликка кўра, қуролни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга топшириши керак эди. Соддароқ қилиб айтганда, 102 га қўнғироқ қилиб ҳолат ҳақида хабар бериши ёки ҳудуд профилактика инспекторига мурожаат қилиши лозим эди. Шунда улар ҳам жавобгарликдан озод бўлади ва буни устига мукофот ҳам пули ҳам олиши мумкин.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тасдиқланган.

    Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

    Унга кўра қурол ва унинг ўқ-дориларини топшириш қуйидаги тартибда ўтказилади:

    • жисмоний шахс ички ишлар органига ёки профилактика инспекторига мурожаат қилади ва қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дориларини топширади;
    • шу куннинг ўзида ички ишлар органи қуролни (ўқ-дориларни) қабул қилиб олади ва қурол (ўқ-дорилар) ҳисобини юритиш учун квитансия расмийлаштиради;
    • шундан сўнг ички ишлар органларининг масъул бўлинмалари томонидан тегишли текширувлар (терговга қадар текширув, баллистик экспертиза, базалар бўйича текширув) ўтказилади;
    • тегишли комиссия аризачини тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

    Қурол ёки ўқ-дориларни ихтиёрий топширганлик учун БҲМнинг 5 дан 500 фоизигача миқдорда мукофот кўзда тутилган, хусусан:

    • сойли стволли ўқотар қуролнинг, комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар қурол учун — БҲМнинг 500 фоизи;
    • силлиқ стволли ўқотар қурол учун — БҲМнинг 400 фоизи;
    • стволсиз ўқотар қурол (патрон гилзаси ствол сифатида фойдаланиладиган қурол) учун — БҲМнинг 300 фоизи;
    • пневматик қурол учун — БҲМнинг 100 фоизи;
    • тиғли совуқ қурол (рапиралар, шпагалар ва қиличлар), улоқтириш қуроли (камонлар, арбалетлар ва найзалар) учун — БҲМнинг 50 фоизи;
    • электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалари учун — БҲМнинг 30 фоизи;
    • сигнал берувчи қурол учун — БҲМнинг 25 фоизи;
    • газли қурол (кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар) учун — БҲМнинг 15 фоизи;
    • патрон учун — БҲМнинг 5 фоизи;
    • ствол, затвор, ўқдон (барабан), рамка, ствол қутиси учун — БҲМнинг 75 фоизи.

    Агар қурол шикастланган бўлса, мукофот миқдори икки баравар камаяди.

    Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 27 август куни президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилган эди. Унга кўра, қонунчиликка ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши нормаси киритилган.

    Топширмаса қамоқ

    Ўзбекистон ҳудудида портлатувчи моддаларга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш ёки уни сотганлик учун Жиноят кодексининг:

    246-моддаси контрабанда — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

    248-моддаси: қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    Аввал топилган снарядлар

    Fargъonada topilgan snaryad zararsizlantirish uchun olib ketilmoqda
    Фарғонада топилган снаряд зарарсизлантириш учун олиб кетилмоқда
    Фото: Миллий гвардия

    Андижон 2017 йили далада ов қилаётган вақтида “Гаубитса Д-20” номли, узунлиги 70 см, 152 мм калибрли снарядни топиб олган. 2021 йили Тошкент шаҳрида қурилиши давом этаётган бинода ўқув машғулотлари давомида фойдаланишга мўлжалланган иккита 115 мм лик ўқув снаряди ва иккита 82 мм лик ўқув миномёти топилган эди. Шу йили Намангандаги саноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган “авиацион” бомбалар топиб олинганди. 2022 йилда эса Фарғона вилояти фуқаро ахлат йиғиш жойидан снаряд чиққан.

    Юқоридаги барча ҳолатларда ўқ-дориларни топиб олган фуқаролар ўз ихтиёри билан туман ички ишлар органларига топширган.

    24 май, 20:30   Изоҳ (0)   4119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қурол#снаряд#ўқотар қурол#ўқ-дорилар#портловчи материаллар#портлатиш қурилмалари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳизбуллоҳ” бир кунда Исроилга 360 та снаряд отди — Исроил армияси  

    10.10.2024, 19:25

    Исроил олти кунлик танаффусдан сўнг Байрутга ҳужум бошлади

    16.10.2024, 20:31

    Боррель: “2024 йил охиригача Украина Европа иттифоқидан 1,5 миллионта снаряд олади” 

    11.11.2024, 23:40

    Исроил Ливандаги операция бошланганидан бери биринчи марта оғир артиллерияни ишга солди  

    18.11.2024, 17:39

    Россия Шимолий Кореяга қурол ва аскар эвазига нефть етказиб берди 

    22.11.2024, 16:23

    Гитлер умид боғлаган қуроллар. Улар уруш тақдирини ўзгартириши керак эди

    30.12.2024, 19:45

    Олаф Шольц Украинага 3 млрд евролик ёрдамни блоклади 

    10 январ, 14:58

    “КХДР Украинадаги уруш туфайли ракеталарини такомиллаштирди” — манба 

    6 феврал, 21:56

    Хитой сунъий йўлдошлар иштирокида “ҳаво жанглари”ни синовдан ўтказди

    24 март, 11:32

    “Туркча триумф”: Ғарбга қарам давлатдан қурол экспортчисига айланган Туркия энг йирик кўргазмада қандай жанговар машиналар билан қатнашди?

    24 март, 13:23

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    14 май, 19:35

    “Қатар АҚШдан 42 млрд долларлик қурол-яроғ ва техника харид қилади” — Трамп 

    15 май, 23:40

    “Исроил тарихидаги энг қимматли разведка манбайи” — урушнинг юзсиз “қаҳрамони” Ашраф Марвон ким эди?

    17 май, 16:00

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    18 май, 12:30

    Исроил Ғазода қуруқликдаги ҳужумни кучайтирди

    18 май, 20:45

    Франция ҳиндлар сабаб 8 млрд долларлик ҳарбий битимдан маҳрум бўлиши мумкин 

    19 май, 14:28

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    Осмондаги энг қиммат ўғрилик. Исроил ғалабасини кафолатлаган “Бриллиант” операцияси

    20 май, 15:00

    АҚШ Хиросимага ташланган бомбадан 24 баравар кучли бомба яратди (фото)

    20 май, 16:05

    АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради

    21 май, 16:40

    Исроил ва Туркия Сурияда тўқнашувдан қочиш учун ишонч телефони ташкил қилди

    22 май, 21:10

    Тошкентда йигит кўчада, одамлар олдида танишини пичоқлади

    23 май, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.