• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    Рус армиясининг Украинага кенг кўламли босқини бутун дунё бўйлаб йирик масштабдаги қуролланиш пойгасини бошлаб берди. Бундан Россияга қўшни давлатлар, айниқса, Қозоғистон сергак тортди. Мамлакат Москванинг ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий иттифоқчиси ҳисобланса-да, унинг ҳудудий яхлитлиги савол остига олинган баёнотлар тинимсиз янграмоқда. Буларнинг бари Остонани ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилди. 

    In latest Russian aggression, disinformation halts Kazakh military exports

    Taymas 8х8

    7 май кунги парадда Туркия, Хитой ҳамда Қозоғистон ҳарбий саноат корхоналари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ҳарбий техника намойиш қилинди. Taymas – 8х8 конфигурациядаги пиёда жанговар машинаси. Зирҳли техника учун туркларнинг Arma 8х8 платформаси танлаб олинган. Таъкидлаш жоиз, у Otokar Central Asia томонидан мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилади. 

    Taymas 8x8 piyoda jangovar mashinasi
    Taymas 8х8 пиёда жанговар машинаси
    Фото: Казинформ

    Жанговар техникани қуроллантириш учун эса шарққа мурожаат қилинган. Хитойнинг етакчи мудофаа компанияси Норинcо қозоқларни ВН-11 жанговар модули билан таъминлади. У 100 мм калибрли замбарак ва 30 мм калибрли коаксиал автоматик тўпга эга. Шу билан бирга, танкка қарши бошқариладиган ракеталар учун механизм ҳам бор. Модул анъанавий снарядлар билан 4 км масофадаги нишонларга зарба бера олади. Зарба аниқлигини таъминлаш учун замонавий оптик тизимлар қўлланилади. 

    World Defence News: Technology : Kazakhstanъs Military Expands Arsenal with  Domestically-Branded Taymas 8x8 IFV Combat Vehicle.

    Шу жиҳатдан у Россиянинг БМП-3 пиёда жанговар машинасини эсга солиб юбориши мумкин. Бироқ бу иккиси ўртасида етарлича фарқлар бор. Биринчидан, Taymas рус жанговар машинасига нисбатан қарийб 12 тонна оғирроқ. Шунга мувофиқ зирҳи ҳам қалин. Бу экипаж учун яшовчанлик имкониятини оширган. Қолаверса, қозоқларнинг янги техникаси ўз тезлигини 110 км/соатгача етказа олади. БМП-3 пиёда жанговар машинасида эса бу 70 км/соат билан чекланган. 

    Энг муҳим фарқлардан яна бири мина ва портловчи мосламаларга бардошлилик билан боғлиқ. БМП-3 пиёда жанговар машинаси атиги 3-5 кг тротил эквивалентига тенг портлашга бардош бериши мумкин. Ҳолбуки, постcовет минтақасида кенг тарқалган ТМ-62 танкка қарши минасида 7,5 кг оғирликдаги портловчи модда мавжуд. 

    Taymas 8х8 учун асос қилиб олинган Arma 8х8 платформаси бу борада рус техникасидан анча фарқ қилади. Турклар уни лойиҳалашда V схемасига мурожаат қилишган. Яъни машина остки корпуси мина ва қўлбола портловчи мосламалардан ажралган зарба тўлқини, шунингдек шрапнелларни сочиб юбориш, шу орқали унинг ичидагиларга таъсирни камайтиришга мўлжалланган.

    Arma 8x8 platformasi
    Arma 8х8 платформаси
    Фото: Military Магазине

    Barys 8х8

    7 май кунги парадда Остона кўчаларидан 8х8 конфигурациядаги яна бир техника – Barys 8х8 олиб ўтилди. Аммо у янги эмас, илк бор 2016 йили намойиш қилинган. Бироқ ўшандан буён кўплаб ўзгаришларни бошдан кечирди, бир неча версиялари ишлаб чиқилди. 

    Barys 8x8 zirhli transport vositasi
    Barys 8х8 зирҳли транспорт воситаси
    Фото: Скриншот

    Barys 8х8 Совет намунасидаги БТРлардан мустаҳкам зирҳ билан фарқланади. Жанговар машинанинг асосий версиясига 30 мм калибрли 2А72 автоматик тўп ўрнатилган. Бу БТР-82 зирҳли транспорт воситасидаги қуролнинг айнан ўзи. Бироқ замонавий оптик воситалар билан модернизация қилинган бўлиб, Ансар жанговар модули деб номланади. 

    Barys 8x8 zirhli transport vositasining Ansar moduli
    Barys 8х8 зирҳли транспорт воситасининг Ансар модули
    Фото: Скриншот

    Бироқ Barys тўлақонли маҳаллий маҳсулот эмас. У Жанубий Африка Республикасининг Mbombe 6 ҳамда Сингапурнинг Terrex зирҳли транспорт воситалари базасига асосланган. Ишлаб чиқариш жараёнлари билан Kazakhstan Paramount Engineering қўшма корхонаси шуғулланади. Экипаж уч кишини, десант бўлинма эса 8-10 нафар аскарни ташкил қилади. Қолаверса, Barys 8х8 амфибия хусусиятига эга бўлиб, сув ҳавзаларини кечиб ўтиши мумкин. 

    28 тонна оғирликдаги жанговар техникани 550 от кучига эга двигатель ҳаракатлантиради. Бу унга тезлигини 100 км/соатгача ошириш, бир марта ёқилғи қуриш билан 800 километргача масофани босиб ўтиш имконини беради. Barys 8х8 10 кг тротил эквивалентига эга мина ва портловчи мосламаларга бардош бериши мумкин. 

    Бронетранспортер «Барыс 8х8» (Казахстан) | DogsWar.ru - Всё о стрелковом  оружии и военной технике

    Aibar 4х4

    Otokar қуруқлик техникалари ишлаб чиқариш бўйича Туркиянинг етакчи компанияси ҳисобланади. Унинг Остона шаҳрида жойлашган Central Asia шўбасида Arma 8х8 дан ташқари, Otokar Cobra II енгил зирҳли транспорт воситалари ҳам йиғилмоқда. Ҳарбий техникалар парадида у ҳам бор эди, бироқ бошқа ном билан қатнашди.

    Aibar 4х4 зирҳли транспорт воситалари
     
    Фото: “Казинформ”

    Украина уруши, шунингдек турк қуролли кучларининг Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётларида синовдан ўтган машина Қозоғистонда Aibar 4х4 номи билан конвейрдан чиқариляпти. Енгил зирҳли автомобилни икки кишилик экипаж бошқаради. Шунингдек у 7-8 нафар десантчини ўз бағрига сиғдириши мумкин. Пўлат зирҳ аскарларни 7.62 мм калибрли ўқотар қуроллар, снаряд фрагментдан ҳимоялайди. Махсус конструкция эса миналар ва қўлбола портловчи қурилмалардан муҳофаза қилади.

    Aibar 4х4 пиёдаларни ташиш, автокарвонларни кузатиб бориш ва ўт очиш билан мадад бериш каби вазифаларга мўлжалланган. Уни ракета учириш платформаси, қўмондонлик маркази, мобил тиббий ёрдам пункти сифатида ҳам қўллаш мумкин. Миссия тури ҳамда қўллаш мақсадига қараб, зирҳли транспорт воситаси том қисмига 7.62 мм ёки 12.7 мм калибрли пулемёт ўрнатиш имкони бор. 

    Cobra II 4X4 zirhli transport vositasi IDEX 2025 koъrgazmasida
    Cobra II 4Х4 зирҳли транспорт воситаси IDЭХ 2025 кўргазмасида
     
    Фото: “Дарё”

    Машинани 360 от кучига эга турбо дизель двигатели ҳаракатлантиради. Бу орқали у тезлигини максимум 110 км/соатга етказиши мумкин. Экипаж техниканинг турли қисмларига ўрнатилган камера ва сенсорлар шарофати билан жанг майдонидаги вазиятдан бохабар бўлиб туради.

    Остона турклар билан ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи. Otokar Central Asia кузатув кенгаши аъзоси Уфук Айбарнинг сўзлари буни тасдиқлайди. 

    “Қозоғистон биз учун жуда муҳим, чунки мамлакатларимиз дўстона алоқаларга эга. Мудофаа соҳасида ҳам фаол ҳамкорлик ўрнатилган. Республикада зирҳли техникаларни маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Келгусида ғилдирак изли (гусеница) техникаларни ишлаб чиқариш имконияти ҳам бор”, деди у. 

    Уфук Айбар бу билан Tulpar “енгил танки” ёхуд худди шу номдаги зирҳли транспорт воситасига ишора қилган бўлиши мумкин. Қолаверса, Tulpar-S транспортёри воситаси ҳам истисно эмас. 

    Қозоғистоннинг асосий ҳарбий ҳамкори Россия бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, мамлакат қурол-яроғ таъминотини бошқа манбалар ҳисобидан диверсификация қиляпти. Туркия, Хитой ҳамда Исроил каби давлатлар билан чуқурлашиб бораётган алоқалар буни тасдиқлайди. Улар мамлакатни нафақат замонавий технологиялар билан таъминламоқда, балки қозоқ ҳарбий саноатини ривожлантиришга ҳам ёрдам беряпти.

    14 май, 19:35   Изоҳ (0)   14693
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қозоғистон#Россия#Қурол-яроғ
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.