• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Франция ҳиндлар сабаб 8 млрд долларлик ҳарбий битимдан маҳрум бўлиши мумкин

    Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги 7 май кунги тўқнашувларда 3 та Rafale қирувчи самолёти уриб туширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу эса Индонезиянинг французлар билан тузилган 8,1 миллиард долларлик ҳарбий битимига танқидий қарашни кучайтириб, айрим саволларни юзага чиқарди. Боиси Rafale Франциядан харид қилинмоқда.

    Another success for Dassault: Indonesia orders 42 Rafale jets - AeroTime

    Кейинроқ маълум бўлишича, Покистон ҳарбий ҳаво кучлари Хитойнинг J-10C  қирувчилари ҳамда узоқ масофали PL-15 “ҳаво-ҳаво” ракеталарини ишга солган. CNN хабарига кўра, тахминан, бир соат давом этган жангларда ҳиндларнинг бешта самолёти уриб туширилган. Покистон нашрлари, шунингдек, айрим мустақил манбалар улардан учтаси Rafale бўлгани ҳақида ёзиб чиқди. 

    Деҳли ҳозирча йўқотишларни тасдиқламади. Бироқ Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони АК Бҳарти журналистларга берган баёнотида “йўқотишлар жангнинг бир қисми” эканини айтди. Аммо тафсилотларни очиқлашдан қочди. 

    Ҳинд самолётлари уриб туширилиши билан боғлиқ воқеа Жакартада кучли хавотир уйғотди. Боиси Rafale битими мамлакат қуролли кучларини модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли дастурнинг асосий қисмидир.

    Rafale qiruvchi samolyotlarini yigъish liniyasi
    Rafalе қирувчи самолётларини йиғиш линияси

    Шунга қарамай, Индонезия расмийлари мазкур битимга содиқлигича қолмоқда. Мудофаа масалалари бўйича парламент комиссияси аъзоси Дейв Лаксононинг сўзлари буни тасдиқлайди.

    “Исботсиз даъволарга асосланиб қандайдир қурол тизимини муваффақиятли ёки муваффақиятсиз деб баҳолаб бўлмайди”, деди у. 

    У, шунингдек, бундай ҳолат ҳар қайси қирувчи билан юз бериши мумкинлигини қўшимча қилди.

    “Ҳатто энг илғор самолётлар, масалан, F-16, F/А-18 ёки F-22 ҳам баъзан маълум тактик шароитлар сабабли уриб туширилган ёки ҳалокатга учраган ҳолатлар йўқ эмас. Шунинг учун ҳали тўлиқ тасдиқланмаган ягона ҳодиса билан Рафаленинг самарадорлигини баҳолаб бўлмайди”, деган Дейв Лаксоно.

    Шунга ўхшаш фикрни бошқа экспертлардан ҳам эшитиш мумкин. Сингапурда жойлашган С. Ражаратнам номидаги халқаро тадқиқотлар мактаби тадқиқотчиси Адҳи Приамаризки шулар жумласидан. 

    “Rafale ҳозир дунёдаги энг яхши қирувчи самолётлардан бири… Бундай илғор платформаларни сотиб олишдан ташқари, уларни тўғри бошқариш ва тўғри фойдаланиш кўникмаси ҳам зарур”, деган тадқиқотчи. 

    Маълумот учун, Индонезия Франция билан 2022—2024 йилларда жами 42 та самолёт учун 8,1 млрд долларлик шартнома имзолаган. Қирувчиларнинг дастлабки олтитасини 2026 йилнинг илк чорагида топшириш режа қилинган. Учувчиларни тайёрлаш бўйича машғулотлар жорий йилнинг июль ойида Францияда бошланади.

    Индонезия ҳарбийларининг ишонишича, Rafale самолётлари мамлакатга ҳудудларини ҳимоя қилиш учун муҳим. Қолаверса, уларни мавжуд радарлар, ракеталар ва ҳаво мудофааси тизимлари билан интеграция қилиш имкони бор.

    Бундан ташқари, битимда технологияларни бўлишиш ва логистика хизматларини кўрсатиш каби бандлар ҳам бор. Бу маҳаллий мудофаа саноатини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

    19 май, 14:28   Изоҳ (0)   7447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Франция#Покистон#Ҳиндистон#Рафале

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энди қурувчи корхона уйларни мизожнинг олдиндан тўловисиз, ўз маблағи ҳисобидан қурадими? Янги эскроу тизими ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 15:42

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    3,5 дюймли экранга эга митти носимметрик смартфон Qin K25 тақдим этилди

    Фарзанд | 30 июн, 15:40

    Эроннинг етакчи уламоси Трамп ва Нетаньяхуга қарши фатво чиқарди

    Дунё | 30 июн, 15:26

    Норвегия Исроил армиясига ёрдамлашган 2 та компания билан ҳамкорликни узди

    Дунё | 30 июн, 15:15

    Илия Топурия йил охирига қадар UFC’да яна бир жанг ўтказмоқчи

    Спорт | 30 июн, 15:00

    Топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:58

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    Дунё | 30 июн, 14:45

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.