• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Кино Шоу-бизнес

    “Мен исмини ҳам билмайдиган йигитча ‘Энг яхши актёр эмиш’ ”. Тўхтамурод Азизов тақдирлаш маросимларидаги адолатсизликлар ҳақида гапирди (видео)

    Эл суйган, истеъдодли актёр, устоз санъаткор Тўхтамурод Азизов 7 сентябрь куни бўлиб ўтган “Замин юлдузлари” миллий тақдирлаш маросимида қатнашиб, “Дарё”га берган интервьюсида ҳозир бир-иккита роли билан мукофот олаётган йигитчалар ва йўқолиб кетаётган кино санъати ҳақида аччиқ ҳақиқатларни гапирди.

    — “Замин юлдузлари” тақдирлаш маросими деярли 30 йилдирки барча санъаткорларни бир ерга жамлаб келмоқда. Бундай тадбирлар ўтказиб, ижодкорларни эътироф этиш ўзбек санъати ривожига янада ҳисса қўшади, тўғрими?

    — Шундай бўлса керак. Менинг ғалати одатим бор, бир нарсани кўрсам, иккинчисини ҳам шунга ўхшатаман. Ҳар йили “Замин юлдузлари” га чақиришади, лекин бормайман. Мен юздан ортиқ кинода рол ўйнаганман, юздан кейин санамаганман. Шунча фильмда рол ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Энг қизиғи, 55 ёшимгача кинода чиқмаганман. Ҳа булар қизиқчи, фақат кулдиради, жиддий рол ўйнолмайди, дейишган-да. Лекин жиддий образларда ҳам чиқдим.

    Бир куни шунга ўхшаш тақдирлаш маросимини телевизорда томоша қилиб ўтиргандим. Бошловчи “Йилнинг энг яхши актёри” номинацияси бўйича фалончи деб эълон қилди. 19-20 ёшли бола костюм-шим кийиб чиқди ва мукофотни олди. Кейин ўйлаб қолдим, ёшим катта-ку, ўйлашга ҳаққим бор. Мен бу йигитни на кинода, на бирор тадбирда, на кўча-куйда кўрганман. У қайси кинода рол ўйнади-ю, қачон киноюлдуз бўлиб кетди? Лоақал исмини ҳам билмайман, яхши актёр бўлса биласиз-ку! Бундай актёрни энг яхши бўлмаса ҳам, ўртача актёр деб эълон қилса бўлади-ку! Йўқ, ундай қилмаскан. Ўша йигит кино санъатининг юлдузи экан.
    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    — Шундан кейин бундай тадбирларга чақиришса ҳам бормайман. Эй, сенларнинг ёлғон-яшиғингдан ўргилдим дейман. Мана, бугун биринчи марта келишим. Аслида келмоқчимасдим, фарзандларим, невараларим — ҳаммаси бўлиб 48 та, уйда ҳамма йиғилганди. Шундай тадбирга чақиришганди, яна телефон қилишяпти, боргим келмаяпти десам, боринг, дада, боринг деб қўйишмади. Майли, борсам борақолай деб, костюмимни кийиб келдим. Биринчи қатордан жой берилди, ҳозирча индамай кузатиб турибман, қани нима бўлади. Концертга келдимми, йиғингами, ўзим ҳам билмайман.

    Журналистнинг “Балки бугун илк ‘Энг яхши актёр’ мукофотингизни олсангиз ажаб эмас” деган гапига Тўхтамурод Азизов кулиб, қуйидагича жавоб берди:

    — Йўқ, мен унга қизиқмайман. Масалан, кинога рол таклифи билан чиқишса, қандай роллигини сўрагач, агар тўғри келмаса, мендан бошқатдан артист ясамоқчимисизлар, деб қўяман, бўлди. Ҳозир қандай кино бор?! Билмайман, ҳеч нимадан хабарим йўқ. Келавердим, дедим-ку, нима бўлишини ҳам билмайман. Энди кирсам, кўриб, нималигини билиб, келаси интервьюда айтиб бераман.

    09.10.2024, 13:44   Изоҳ (0)   16297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тўхтамурод Азизов#Замин юлдузлари#номинация#Энг яхши актёр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг яхши қисқа метражли мультфильм номинациясида «Оскар»га «Айиқ ҳикояси» сазовор бўлди

    29.02.2016, 10:43

    Элмира Раҳимжонова «Bastau International Film Festival VI»да «Энг яхши аёл роли учун» номинацияси ғолиби бўлди

    12.11.2018, 14:29

    «Элпарвар», «Исломхўжа», «Сабот», «Иссиқ нон». «Олтин ҳумо» кинотақдимотида 2 ва 3 номинация ғолиби бўлган фильмлар рўйхати

    11.04.2019, 08:59

    «Чернобиль» «Энг яхши сериал» номинациясида «Олтин глобус»ни қўлга киритди

    06.01.2020, 14:25

    Мукофотни олганда йиғлаган гримёр, олти номинация ғолиби «Илҳақ», зални турғизган ролик. «Олтин ҳумо» тақдирлаш маросимидаги эсда қоларли ҳолатлар (фото ва видео)

    30.12.2021, 17:41

    Instagram: 11 соатлик операцияни бошдан кечирган Раъно Шодиева, Шаҳзод Султонов Феруза Норматовага уйланганми? Тўхтамурод Азизов оиласида жудолик

    29.01.2022, 22:12

    Ҳинд миллий киносининг мукофотлаш маросими: Суря ва Кажолнинг турмуш ўртоғи Ажай Девган энг яхши актёр деб топилди

    03.08.2022, 16:39

    «Ёр-ёр»га чиқиш пулликми? 700 дан ортиқ тўйга ва Тўхтамурод Азизовни дори олиб юришга мажбур қилган кўрсатув ҳақида (видео)

    12.08.2022, 19:09

    Маданият вазирининг Шерали Жўраев билан дуэти ва Мурод Хонтўраев оиласига мукофот. 20 йиллик «запрет»дан сўнг ўтказилган «Замин юлдузлари» тақдирлаш маросимидан ре...

    05.10.2022, 12:25

    Женна Ортега Rotten Tomatoes  платформасида “Олтин йил” номинацияси ғолиби бўлди

    14.02.2023, 12:06

    Пишиб етилган тарвузлар, ёниб кетган машиналар “қабристони”, 7 та номинацияда ғолиб бўлган “Оппенгеймер” — 19 февраль суратлари

    19.02.2024, 22:55

    “Кўйлагим йиртилиб кетди!” Эмма Стоун “Энг яхши актриса” номинацияси учун “Оскар”ни олиш чоғида йиғлаб юборди

    11.03.2024, 20:50

    “Ҳокимиятга эга бўлиш — халққа хизмат қилиш демакдир”. 25 та номинацияда ғолиб бўлган “Сёгун” сериалини нима учун кўриш керак? 

    03.08.2024, 17:50

    Қизил йўлакчадаги илк қадамлар, ҳаяжон, мухлислар эътирофи — “Замин юлдузлари” тақдирлаш маросимидан репортаж (видео, фото)  

    08.10.2024, 20:39

    “Мен исмини ҳам билмайдиган йигитча ‘Энг яхши актёр эмиш’ ”. Тўхтамурод Азизов тақдирлаш маросимларидаги адолатсизликлар ҳақида гапирди (видео)

    09.10.2024, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.