20 январь куни Хитойнинг Ace vs Ace кўнгилочар шоусида Жеки Чан учун ёрдамчиларининг биринчи авлоди билан учрашув ташкил этилди. Шоу Жеки Чан каскадёрлар жамоасининг қирқ йиллик юбилейига бағишланган эди. Видеороликка Huffington Post нашри эътибор қаратди, деб ёзади TJournal.
Актёр экранда жамоаси биринчи аъзоларининг хотираларини тинглар экан, улар сездирмасдан Жеки Чаннинг ортида пайдо бўлди ва ёш каскадёрлар ёнидан жой олди.
«Оғалар, кўришмаганимизга қанча бўлди. Кимдир аллақачон орамизда йўқ, бирга бўлиш учун борган сари камроқ вақтимиз қолмоқда. Шунча йил давомида ёнимда бўлганингиз учун раҳмат», — деди Чан.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)