55 ёшли поп юлдуз ва актриса Женнифер Лопес American Music Awards мукофотини топшириш маросимини олиб боришга таклиф қилинди. Шундан кейин Лопес тадбирга тайёргарлик ишларини бошлади, аммо жараёнлардан бирида кутилмаган ҳодиса рўй берди.

Женнифер юзидан жиддий жароҳат олди — унинг бурун соҳаси жиддий шикастланди. Бу ҳақда актриса ижтимоий тармоқда сўзлаб берди ва бурун устига муз босиб турган суратини эълон қилди. “Хуллас, шунақа гаплар”, дея изоҳ қолдирди у:

“Тўй ташкилотчиси” комедияси юлдузи яна бир суратни ҳам улашди. Унда Женнифер юзини яқиндан, ҳеч қандай макияжсиз ва филтрларсиз кўрсатди. Актрисанинг бурни шишиб кетган, бир қисмида эса чуқур жароҳат кўриниб турган эди. Кўз ости ҳам қизариб, шишган эди.

Жей Ло бу ҳодиса тахминан бир ҳафта олдин содир бўлганини тушунтирди. Унинг маросимда бошловчи сифатида иштирок этиши масаласи очиқ қолган эди, аммо пластик жарроҳ Жейсон Даймонд унга профессионал ёрдам берди. Лопес ташқи кўринишини ўзгартирмасдан сақлаб қолгани учун мутахассисга миннатдорлик билдирди.
“Менга берган ёрдамингиз учун ташаккур, доктор Даймонд. Бир ҳафта муҳлат ва узоқ вақт муз қўйиб турилгач, ўзимни яна аввалгидек ҳис қиляпман”, деди Женнифер.

Женнифер Бен Аффлек билан ажрашгач, ҳаётини янги саҳифадан бошлаган. Ҳозирда у бутун эътиборини карьераси ва Марк Энтони билан бўлган никоҳидан туғилган ўғли ва қизини тарбиялашга қаратган.
Изоҳ (0)