• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик Мода

    Собиқ фигурали учувчи, 40 ёшида мода саноатида инқилоб қилган, 72 ёшида ҳам гўзаллик яратаётган дизайнер Вера Вонг ҳикояси

    Собиқ фигурали учувчи ва Vogue мода журнали муҳаррири Вера Вонг 40 ёшида ўз бизнесини бошлади. Вера тўй либослари индустриясини бутунлай ўзгартириб оламшумул бренд яратди. Бугунги кунда дизайнернинг номи машҳур телекўрсатувларда тилга олинади ва унинг мижозлари донғи кетган таниқли шахслар.

    Вера Эллен Вонг 1949 йил 27 июнда Нью Йоркда хитойлик муҳожирлар оиласида туғилган. Унинг онаси БМТда таржимон бўлиб ишлаган, отаси эса тиббиёт компаниясига эгалик қилган. Оила шаҳарнинг юқори Шарқий томонида яшарди.

    Вонгнинг сўзларига кўра, унинг модага қизиқиши онаси туфайли пайдо бўлган, онасининг бежирим кийиниши қизда ўзгача таассурот уйғотарди. Коллеждаги ёзги таътил пайтида бўлажак модел ҳатто Yves Саинт Лаурент дўконида сотувчи бўлиб ҳам ишлаган.

    8 ёшида Вера фигурали учиш билан шуғуллана бошлайди. 1968 йилда у АҚШ чемпионатида иштирок этган, у ҳатто Олимпиадага йўл олиши мумкин эди, аммо саралашдан ўта олмаган. Гарчи бу муваффақиятсизлик унинг спорт карьерасини тугатган бўлса-да, қизни бошқа ўзгаришлар томон йўналтирди: 

    “Мен асабий бўлиб қолгандим ва семестрни қолганини Парижда ўтказдим. Айнан шу ерда модага қизиқишимни англадим”.

    Кейинчалик Вера бир нечта фигурали учувчилар учун либослар дизайнини яратди, улар орасида Ненси Керриган ва Мишел Кванлар ҳам бор эди. 2010 йилда Ванкувер Олимпиадасида Вонг яратган либосда қатнашган фигурали учувчи Эван Лайсачек эса олтин медални қўлга киритади. Аёлнинг ўзи спорт уни интизомга ўргатганини тан олади: “Йиқилсангиз, ўрнингиздан турасиз ва яна уриниб кўрасиз.”

    Фигурали учувчи Ненси Керриган Вера Вонг яратган либосда.

    Бўлажак дизайнер Франциядаги Сорбонна университетида ўқиб, Сара Лоуренс коллежида санъацҳунослик даражасини олган. Аммо 1971 йилда Вера Вонг Vogue журналида ассистент бўлиб ишлай бошлайди ва тез орада журналнинг энг ёш муҳарририга айланади.

    “Қаттиққўл хоним — бу Vogueда ишлашнинг юмшоқ талқини”, дейди Вера. Биринчи кун у ерга кўйлак ва платформали туфлида борганман. Муҳаррир мени кўриб:“Уйга бориб, кийимингни алмаштир. Vogueда бундай кийинишмайди!”, деб бақирган. Мен дарҳол жинси шим, кроссовка ва футболка кийиб олганман”.

    Vogueда 17 йил ишлагандан сўнг, Вера Вонг мода муҳаррири лавозимидан кетиб, журнални дугонаси Анна Винтурга топширади. Кейинчалик Ralph Lauren компаниясида дизайнер бўлиб ишга киради.

    Вера Вонг биринчи тўй либосини ўзи учун тиккан. 1989 йилда дизайнер инвестор Артур Беккер билан унаштирилади. Тўйга тайёргарлик кўришар экан, 39 ёшли келин унинг ёшидаги аёллар учун тўй либослари унчалик кўп эмаслигини тушунади. Шунда у бутун саноатни ўзгартиришга қарор қилади.

    “Мен либослар дизайни ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Ralph Lauren компаниясидан кетганимдан сўнг авваллари мен учун очиқ бўлган кўплаб эшиклар ёпилди. Бу хоҳ мато ишлаб чиқарувчиси бўлсин, хоҳ мен бормоқчи бўлган зиёфат”.

    Бундай пайтда Верани отаси қўллаб-қувватлайди. Бизнесмен сифатида у қизига унинг ғояси ажойиб эканини айтиб, одамлар ҳар доим турмуш қуришади, демак, мижозлар оқими барқарор бўлади, дейди.

    1990 йилда Вера Нью Йоркдаги Carlyle меҳмонхонасида ўз салонини очади. Бир неча йил ўтгач, унинг салони тадбирлар учун либослар яратишни бошлайди. Шу билан бирга, Вера ва Артур Беккер икки нафар қизни асраб олишади: Сесилия ва Жозефина.

    Вера Вонгнинг тўй либослари нафақат оддий қизларнинг, балки машҳурларнинг ҳам орзусига айланади. Унинг мижозлари орасида Виктория Бекҳэм, Гвен Стефани, Мерайя Кери, Ариана Гранде, Ким Кардашьян, Хейли Бибер, Тина Кунаки, Женнифер Лопес ва бошқа кўплаб машҳурлар бор.

    “Ғийбатчи қиз” сериалидаги Блер Уолдорф Веранинг тўй либосида турмушга чиқади. “Келинлар жанги” фильмида эса Кейт Хадсон қаҳрамони кейинчалик машҳур бўлиб кетган ҳазил иборани айтади: “Сиз Вера Ванг либосини ўзингизга мослаштиролмайсиз, ўзингизни либосга мослаштирасиз”.

    Вера Вангнинг либослари “Гремми” ва “Оскар” каби йирик тадбирларда ҳам кўзга ташланади. 

    “Мен учун қулайлик жуда муҳим. Яратган либосларимни кийган аёлларнинг аксарияти ёнимга келиб: “Сизнинг кўйлагингизда ўзимни жуда қулай ҳис қилдим”, дейишади”, деди дизайнер.

    Веранинг ижтимоий тармоқларда ҳам саҳифаси бор ва у ерда қаҳрамонимиз рақс тушаётганини, дизайнерлик ишлари ва кийим жавонидаги буюмларини намойиш этаётган видеоларни жойлаштиради. Яқинда берган интервьюсида дизайнер режиссёрлик касбини эгалламаганидан энг кўп афсусланишини тан олди.

    Қизиғи шундаки, 2009 йилда дизайнер Barbie қўғирчоғи учун тўй либосини яратди ва 2021 йил май ойида бренд қўғирчоқни Вера Вонг қиёфасида ишлаб чиқарди.

    Кўпчилик мухлислар фикрига кўра, Вера 72 ёш бўлишига қарамай жуда ёш кўринади. Дизайнернинг айтишича, бунинг сири шундаки, у кўп йиллар давомида профессионал фигурали учувчи бўлган ва унинг танаси “мушак хотираси”га эга, шунингдек, у ҳозиргача спорт билан шуғулланади.

    23 январ, 09:53   Изоҳ (0)   12425
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#мода

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото)

    04.05.2024, 18:45

    Голливуд юлдузларининг кўпчилик танимайдиган истеъдодли фарзандлари (фото)

    11.05.2024, 17:50

    Миллионерларнинг энг чиройли ва жамоат фаоли бўлган рафиқалари (фото)

    11.06.2024, 17:35

    Зендая феномени. Қандай қилиб оддий қиз Голливуднинг машҳур юлдузига айланди?

    03.07.2024, 13:33

    Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото) 

    31.07.2024, 09:30

    Олимпия ўйинларида иштирок этишни орзу қилган юлдузлар

    01.08.2024, 11:15

    Таниш-билиш ва олий маълумотсиз: тасодифан машҳур бўлган жаҳон юлдузлари

    07.08.2024, 15:53

    Голливуд юлдузларининг ташқи кўриниши билан омма эътиборини тортаётган ўғиллари (фото) 

    19.08.2024, 15:50

    Мафтункор Голливуд юлдузлари ва уларнинг қизлари (фото) 

    27.08.2024, 12:40

    Фарзандларини оммага кўрсатмайдиган жаҳон киноси юлдузлари

    29.10.2024, 17:49

    Кейт Уинслет иштирокидаги “Буюк аёл” фильмини томоша қилиш учун 5 сабаб

    26.10.2024, 16:10

    Голливуд юлдузи Сальма Ҳайек миллиардернинг рафиқаси бўлса-да, ишлашда давом этаётганига изоҳ берди

    01.11.2024, 13:50

    Бутун дунёни мафтун қилган Болливуднинг энг машҳур 5 нафар актрисаси

    03.11.2024, 14:19

    “Сигир соғишим, ўт ўришим мумкин”: “Барби” юлдузи Марго Робби қандай уйда яшайди?

    14.11.2024, 11:20

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли 2007 йилдан бери фильмларда суратга тушишга қийналаётгани ҳақида сўзлаб берди

    8 январ, 18:01

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    “Сумерки” фильми юлдузи Роберт Паттинсон тўйини Кариб оролларида ўтказди

    9 январ, 16:50

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди 

    9 январ, 18:40

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Перис Ҳилтон, Мел Гибсон ва бошқа кўплаб юлдузлар Калифорниядаги кучли ёнғинлар туфайли уйларидан айрилди

    11 январ, 18:05

    Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди: Шерон Стоун юк машиналарида озиқ-овқат тарқатди, Жейми Ли Кертис 1 миллион доллар хайрия қилди (фото)

    13 январ, 15:40

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Актёр Тимоти Шаламе фильм тақдимотига велосипедда келгани учун жаримага тортилди

    20 январ, 19:11

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар органларнинг биологик ёшини ўлчайдиган қон таҳлилини ишлаб чиқди

    Илм-фан | 18 июл, 14:25

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартиби белгиланди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:20

    Буюк Британияда сайловда овоз бериш ёши 16 га туширилади

    Дунё | 18 июл, 14:05

    Ўтирувчи ҳаёт тарзи асрида умуртқа поғонасини қандай асраш мумкин? Нэйрожарроҳ маслаҳатлари

    Маслаҳатлар | 18 июл, 13:45

    Андижонда трансформатор чақнаши оқибатида 4 ёшли қизчанинг юзи куйиб кетди  

    Ўзбекистон | 18 июл, 13:40

    Сибир ўзбекларнинг тарихий ватани эканини айтган депутат мандатидан воз кечди

    Дунё | 18 июл, 13:35

    Депрессияга қарши оддий ва арзон воситалар аниқланди

    Илм-фан | 18 июл, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.