Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Персеполис” клуби вингери Остон Ўрунов 8 май, пайшанба куни Эрон Пролигаси доирасидаги учрашувда иштирок этди.
Ўрунов “Хейбар”га қарши бўлиб ўтган ўйинда гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
Вингер ўйинга захирадан қўшилди ва асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол урди.
Маълумот учун, Остон Ўрунов жамоаси сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Айни вақтда Эрон Пролигасида “Персеполис” жамоаси 57 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)