• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда блогерлар солиқ тўлайдими?

    Ўзбекистонда Telegram, Instagram каби ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаси ва катта аудиторияга эга бўлган, реклама жойлаштириш орқали даромад олувчи (чакана савдодан ташқари) ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида ҳисобга олинган бўлса, уларнинг ушбу фаолиятдан топган даромадлари солиққа тортилмайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Исмоиловга таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгиланган.

    Исмоиловнинг таъкидлашича, шу билан бирга, интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) кўрсатилган хизматлар учун контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилган.

    Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахслар, фақат ижтимоий солиқни (пенсия ҳисоблаш учун) 2020 йил учун базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111,5 минг сўм) 2021 йилдан бошлаб бир баравари (1 февралдан 245 минг сўм) миқдорида ихтиёрий тартибда тўлаши мумкин.

    Қарорга асосан, ижтимоий тармоқлардаги фаолият билан (PR-менежер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси), ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланишлари белгиланди ҳамда фаолияти давомида олган даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

    Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда электрон тижоратни амалга ошириш фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган «Электрон тижоратни амалга ошириш» қароридаги қоидалар асосида тартибга солинади.

    Шуҳрат Исмоилов маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда савдо фаолиятини (онлайн кийим-кечак ва бошқа товарлар савдоси) амалга ошириш орқали даромад олаётган жисмоний шахслар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс) Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3724-сон қарорига асосан, миллий реестрга киритилади ва топган даромадидан 2 фоиз ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлиб ҳисобланади.

    Товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошгандан кейин умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчиси бўлиб ҳисобланади ва фойда солиғини 7,5 фоизда тўлайди.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Давлат солиқ қўмитаси блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея таъриф берган, ижтимоий тармоқда реклама жойлаб пул топаётган блогерлар патент, яъни якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олиши кераклигини айтган, агар ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад кўраётган шахс давлатга солиқ тўламаса, ундан техника воситаси (телефон, ноутбук, планшет, компьютер) олиб қўйилиш мумкинлигини маълум қилган эди.

    27.01.2021, 12:22   Изоҳ (0)   22145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ «Яллама» постида товламачилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни фош этди

    27.01.2021, 11:47

    Туркистон—Тошкент тезюрар поезди йўлга қўйилади

    27.01.2021, 11:12

    Расул Кушербаев «Ўзавтосаноат»га 100 гектар суғориладиган ернинг беғараз ва аукционсиз берилишини танқид қилди

    27.01.2021, 10:54

    Ўзбекистонда талабалар орасида коронавирус тарқалаётгани сабабли айрим ОТМлар факультетлари ёпилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    27.01.2021, 10:46

    Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига ишлагани юборилиши мумкин

    27.01.2021, 10:11

    «Заковат» учун алоҳида ташкилот тузилади. Алламжонов ва Мирзиёева барча билимли йигит-қизларни интеллектуал клубга таклиф қилди

    27.01.2021, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.