• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қуйида табрикнинг тўлиқ матни тақдим этилади.

    Қадрли дўстлар!

    Аввало, сиз, азизларни, соҳанинг муҳтарам фахрийларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан мамнунман.

    Сизларнинг бу галги касб байрамингиз энг улуғ ва энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик санаси арафасида бўлиб ўтаётгани унга алоҳида руҳ ва мазмун бағишламоқда.

    Барчангизга аёнки, кейинги йилларда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

    Эл-юртимиз, жамоатчилигимиз матбуот нашрлари, телерадиоканаллар, нашриёт ва матбаа корхоналари, Интернет сайтлари, ахборот хизматларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган заҳматкаш журналист ва блогерлар, ношир ва муҳаррирлар, таржимон ва рассомлар, режиссёр ва операторлар, барча техник ходимларнинг машаққатли меҳнатини яхши билади ва юксак қадрлайди.

    Фурсатдан фойдаланиб, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб яшайдиган, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг маъно-моҳиятини одамларга тезкорлик ва холислик билан етказадиган, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб борадиган сиз, азизларга мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган беқиёс ҳиссангиз учун чуқур миннатдорлик билдираман.

    Ҳурматли дўстлар!

    Бугунги кунда барча даражадаги бошқарув идоралари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар билан мунтазам учрашиб, жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалаларни эркин мулоқот асосида кенг муҳокама этиши яхши анъанага айланиб бормоқда. Биз бундай ёндашувни Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик, ошкоралик ва демократик сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ҳамда миллий манфаатларимизга жавоб берадиган бу йўлни қатъий давом эттирамиз.

    Шу сабабли оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсири, фаолият самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш биз учун ҳамиша устувор вазифа бўлиб келмоқда.

    Бу борада аввало мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базани кучайтириш мақсадида кейинги тўрт йилда 12 та қонун ҳужжати қабул қилинганини, медиа соҳаси, ахборот хизматлари тизими тубдан янгиланганини таъкидлаш лозим.

    Бунинг тасдиғи сифатида қуйидаги рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман.

    Бу йил ташкил топганининг 65 йиллигини нишонлайдиган миллий телевидениемиз фаолиятида ҳам жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Ўз таркибида тун-у кун фаолият кўрсатадиган 26 та теле ва 16 та радиоканални бирлаштирган Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги замонавий платформаси (Over-the-top) марказий телеканалларимизда намойиш этилаётган кўрсатувларни бутун мамлакатимиз бўйлаб ҳамда дунёнинг юздан зиёд давлатларига узатиш, ижтимоий тармоқларга фаол жойлаштириш имконини бермоқда.

    Айни вақтда нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, нашриёт ва босмахоналар сони кўпайиб бораётгани эътиборга лойиқ.

    Давлат идораларининг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, миллий дастур ва стратегияларнинг бажарилиши юзасидан доимий равишда матбуот анжумани ва брифинглар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

    Агар 2019 йилда давлат ва нодавлат ташкилотлардаги ахборот хизматларининг манбалари – расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги каналлар 559 тани ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу рақам 2410 тага етди.

    Оммавий ахборот воситаларидаги танқидий чиқишларга вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг ахборот хизматлари орқали тезкор муносабатлар билдириш амалиёти шаклланмоқда. Бунинг тасдиғини давлат идоралари томонидан танқидий материалларга жавоб қайтариш кўрсаткичи 2018 йилда 12 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил якунига кўра қарийб 90 фоизга етгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

    Яқинда қабул қилинган «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

    Ҳозирги вақтда электрон оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернет журналистикаси ҳаётимизга тобора чуқур кириб бормоқда. Республикамизда фаолият юритаётган 1893 та оммавий ахборот воситасидан 638 таси ёки 33,7 фоизи Интернет нашрлари – веб-сайтлар сифатида рўйхатдан ўтган.

    Шу ўринда, мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказишда барча жараёнлар инсон омилисиз, электрон шаклда амалга оширилаётгани бу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлганини қайд этиш зарур.

    Соҳада юксак малакали кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фаолият кўрсатмоқда, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Самарқанд давлат чет тиллари институтида ҳам журналистика йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

    Азиз юртдошлар!

    Мамлакатимиздаги барча сиёсий-ижтимоий институтлар каби Ўзбекистон журналистикаси ҳам ҳозирги рақамли технологиялар даврида янги шаклланиш жараёнини бошидан кечирмоқда.

    Бугун авлодлар, ижодий мактаблар, анъаналар, тушунча ва тасаввурлар янгиланмоқда. Интернет замони ўз талаб ва қоидаларини илгари сурмоқда. Ана шундай мураккаб ўтиш даврида миллий журналистикамиз илгари кузатилмаган турли синов ва қийинчиликларга ҳам дуч келаётганини эътироф этиш ва уларни биргаликда бартараф қилиш ҳақида ўйлашимиз лозим.

    Аминманки, мазкур соҳада йиллар давомида эришилган энг яхши ютуқ ва анъаналарни сақлаб қолиш, холислик ва ҳаққонийлик принципларига, қонун талабларига қатъий риоя қилиш, фуқаронинг шаъни ва ғурури, унинг ўз мустақил фикрига эга бўлиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш, юксак профессионал маҳорат сизлар учун доимо асосий фаолият мезони бўлиб қолади.

    Ушбу мақсадларга эришишда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан илгари сурилган бир қатор ташаббуслар, яъни миллий медиа маконимизга дадил кириб келаётган ёш журналистлар, блогерлар, ахборот тизимлари ходимлари иштирокида «Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида «Ўзбекистон журналистика мактаби: ижодий мерос ва анъаналар», «Жамият ва оммавий ахборот воситалари», «Журналистика одоби» каби мавзуларда давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари, ижодий танловлар уюштиришга доир таклифлар шубҳасиз катта аҳамиятга эга.

    Ўтиш даври билан боғлиқ сабаблар туфайли бугунги кунда бир қатор босма нашрларнинг молиявий аҳволи мураккаб бўлиб қолаётгани ҳаммамизга яхши маълум. Яқинда ўзининг янги раҳбарини сайлаган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, республикамиздаги етакчи газета ва журналлар бош муҳаррирлари билан биргаликда мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳақидаги таклифларини биз албатта маъқуллаймиз.

    Ушбу ҳужжатда босма оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашга оид амалий чора-тадбирлар билан бирга, соҳага бозор иқтисодиёти механизмларини тўлиқ жорий этиш, мазкур нашрларнинг мазмуни ва жозибадорлигини яна-да ошириш, уларнинг ахборот майдонида рақобатбардош бўлиши учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш масалалари кўзда тутилиши мақсадга мувофиқдир.

    Айни вақтда соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ҳам олдимизда турган муҳим вазифадир.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари ижодий фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва зарур техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни назарда тутадиган моддаларни кучайтириш лозим.

    Таъкидлаб айтаманки, мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини яна-да чуқурлаштириш, оммавий ахборот воситалари фаолияти самарадорлигини ошириш йўлида давлатимиз ва жамиятимиз томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг машаққатли меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантиришга бундан буён ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

    Муҳтарам оммавий ахборот воситалари ходимлари!

    Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака тилайман.

    Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда барчангизга янги ютуқ ва омадлар ёр бўлсин!

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади
    • Президент фармонига асосан «Дарё» мухбири «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди

    26.06.2021, 21:10   Изоҳ (0)   48011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусга қарши эмланди

    26.06.2021, 20:34

    Сенат томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тартиби ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш рад этилди

    26.06.2021, 20:15

    Ўзбекистонда бир йил ичида енгил автомобиль экспорти қарийб 85 млн долларга ошди

    26.06.2021, 19:16

    Шавкат Мирзиёевни йиғлатган Сабрина Инсофалиева даволаниш учун Россияга юборилди

    26.06.2021, 18:19

    Сенат давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади

    26.06.2021, 17:15

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарида Усмонова 100 ёшида вафот этди

    26.06.2021, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” футболчисини сотувга қўйди

    Спорт | 27 июн, 14:53

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 14:15

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи — CNN

    Дунё | 27 июн, 14:00

    Кулолчилик, фокус кўрсатиш ва ошпазлик: машҳурларнинг яна қандай яширин иқтидорлари бор?

    Шоу-бизнес | 27 июн, 13:53

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Хаби Алонсо “Реал”нинг ҳимояси ҳақида: “Барча футболчилар орқага қайтиши керак”

    Спорт | 27 июн, 13:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.