Саудия Арабистони Суперкубоги
Финал
23 август, шанба
“Ан-Насср” — “Ал-Аҳли” 2:2
Голлар: 1:0 — Роналду (41), 1:1 — Кесси (45+6), 2:1 — Брозович, 2:2 — Ибанез (89)
Саудия Арабистони Суперкубоги доирасидаги “Ан-Насср” ҳамда “Ал-Аҳли” ўртасидаги баҳс 23 август, шанба куни Гонконгда бўлиб ўтди. Учрашувда Жидда клуби ғалаба қозонди. Ўйиндаги ҳисоб 41-дақиқада очилди. Криштиану Роналду томонидан аниқ амалга оширилган 11 метрлик жарима зарбаси “Ан-Насср”ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида эса Франк Кесси “Ал-Аҳли” сафида жавоб голини уриб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. 82-дақиқада Марсело Брозович “Ан-Насср”нинг ўйиндаги иккинчи голини урди ва жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 89-дақиқада Риёд Маҳрезнинг узатмасидан сўнг Ибанез жавоб голини уриб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Асосий вақт дуранг билан якунлангач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда “Ал-Аҳли” 5:3 ҳисобида зафар қучиб, Саудия Суперкубоги ғолибига айланди.
Саудия Арабистони Суперкубоги
Финал
23 август, шанба
“Ан-Насср” — “Ал-Аҳли” 2:2
Голлар: 1:0 — Роналду (41), 1:1 — Кесси (45+6), 2:1 — Брозович, 2:2 — Ибанез (89)
Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.
ёки Э-Почта орқали
Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.
ёки Э-Почта орқали
Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.
Изоҳ (0)