• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати: Баъзи давлат идоралари ҳанузгача ОАВ ва блогерлар билан мулоқотга тайёр эмас

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати жамиятдаги ахборот очиқлигини таъминлаш, миллий ахборот маконининг жадал ривожланиши жараёнларини ёқлайди ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Қуйида умуммиллий ҳаракат матбуот хизмати томонидан шу масалага оид тақдим этилган мақола тўлиғича келтирилган.

    Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

    Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

    Мамлакатда жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини янада оширишда медиа тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугун улар ҳукумат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқот, долзарб ва резонансли масалаларни муҳокама қилиш майдонига айланмоқда.

    Журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари, шу жумладан, уларнинг очиқ суд мажлисларида қатнашиш, давлат идораларидан маълумот олиш жараёнларида турли қийинчиликларга учраётганликлари кузатилмоқда. ОАВ вакиллари фаолияти учун ҳуқуқий кафолатлар мавжуд бўлишига қарамай, баъзи давлат идоралари ҳанузгача ОАВ ва блогерлар билан очиқ ва конструктив мулоқотга тайёр эмас.

    Кўп жиҳатдан, блогерларнинг фаол фуқаролик позициялари, алоҳида веб-нашрлар, ижтимоий тармоқларнинг минглаб фойдаланувчилари самараси ўлароқ бир қатор резонансли вазиятларни, хусусан, куннинг ёруғ пайтида ҳам автомобилнинг яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб юриш, «тонировка»ни чеклаш, умумий ўрта таълим муассасаларига қабулнинг янги тартибини жорий қилиш, уй-жой ва кўчмас мулкларнинг ноқонуний бузилиши каби масалалар юзасидан мақбул қарорлар қабул қилишга эришилди. Натижада фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

    Бу каби мисоллар шундан далолат берадики, фуқароларнинг фикрлари ва конструктив таклифлари гарчи улар ОАВ ёки ижтимоий тармоқлар орқали билдирилган бўлса ҳам, инобатга олинмоқда ва шу билан аҳолининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки таъминланмоқда.

    Бироқ танганинг иккинчи томони ҳам мавжуд. Тармоқда ўз фикрларини очиқ билдиришга, янги ташаббуслар ва ғояларни таклиф этишга тайёр бўлган фуқаролар билан бир қаторда майдонга «тролл» деб аталувчи аккаунтлар тобора фаолроқ чиқмоқда. Улар сохта исмлар ортида яшириниб, икки маъноли постлар ёки уйдирма, ёлғон ахборотлар тарқатиб, жамоатчилик онгини бузишга ҳаракат қиладилар. Изоҳларда, аксарият ҳолларда, этика қоидаларига риоя этмай, одамлар шахсиятига тегувчи сўзлардан фойдаланиб, уларни обрўсизлантиришга ёки адоват қўзғашга ҳаракат қиладилар.

    Қизиғи, сохта аккаунтларга энг кўп кўрилган хабарлар рўйхатида юқорилаш учун сезиларли даражада камроқ вақт талаб этилади. Ёлғон ахборот сабабли тармоқ фойдаланувчилари хабарни тезроқ бошқаларга ҳам тарқатишга ҳаракат қиладилар. Бундай ҳолатлар натижасида давлат идораларига нисбатан ишончнинг пасайишига, турли миш-мишлар, нотўғри фикрларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

    Медиа оламида биринчи бўлиш устуворлиги мавжуд бўлиб: ким биринчи маълумот тақдим этса, якунда шу ҳақ бўлиб чиқади. Агар фейк ахборот кетидан расмий раддия билдирилса ҳам, бу вазиятнинг ижобий томонга ўзгаришини кафолатламайди. Ушбу баҳсда рационал аргументлар ҳиссий стереотипларга ютқазадилар.

    Қасддан нотўғри маълумотларнинг тарқалиши ҳар қандай жамият учун хавфдир. Бундай хатти-ҳаракатлар, шу жумладан, туҳмат, ҳақорат учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарлик шакллари белгиланади.

    Ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан, алоҳида тартиблар бўйича аниқлик киритиш ва унификациялаш, уларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлигини таъминлаш масаласи ҳамон очиқлигича қолмоқда.

    Жумладан, 2019 йилнинг февралида Буюк Британиянинг халқаро сўз ва ахборот эркинлигини қўллаб-қувватловчи ARTICLE 19 ташкилоти «Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунларининг ҳуқуқий жиҳатдан олиб борган таҳлил натижаларини эълон қилди.

    ARTICLE 19 ташкилоти экспертларининг таъкидлашича, ахборот олиш ҳуқуқи нафақат ОАВ вакилларига, балки барча учун кафолатланган бўлиши керак. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунда журналистларнинг маълумот олиш ҳуқуқи ҳимояси умуман жамоатчиликнинг маълумот олиш ҳуқуқи ҳимоясидан фарқ қилиши ёки қилмаслиги кўрсатилмаган. Шунга кўра, журналистлар ҳамда жамоатчиликнинг ахборот олиш ҳуқуқи субъекти сифатида турлича имкониятга эгалиги бўйича фарқланиши асоси мавжуд эмас.

    Ташкилот фикрига кўра, қонунда фуқароларнинг «шахсий ҳаётига аралашиш» аниқ белгиланмаган ва ундан давлат хизматчиларининг даромадлари, мулкка эгалик ҳуқуқи, харажатлар ва жамият манфаатларига дахлдор бошқа масалалар тўғрисидаги маълумотларини ошкор қилишдан ҳимоя қилиш учун фойдаланиш мумкин.

    Ахборот асрининг муаммоларига қандай қаршилик кўрсатиш мумкин? «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати шахсий веб-ресурсларни тақиқлаш ва блоклаш орқали муаммони ҳал қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

    Янгиликлар истеъмолчисида танқидий фикрлаш, танқидий ёндашувни шакллантириш, аҳолини маълумотларни текшириш механизмларига — факт-чекингга ўргатиш лозим. Цензура ўрнатишдан кўра, фуқароларнинг медиасаводхонлиги ва хабардорлигини ошириш мақсадга мувофиқ.

    Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, улар томонидан тақдим этилаётган маълумотларни текшириш имконияти муҳимдир. Агар аҳоли ҳокимият органлари маълумотларига ишонмаса, демак расмий манбаларнинг шаффофлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бунда давлат тузилмаларининг матбуот хизматлари асосий рол ўйнайди.

    Рақобатбардош медиабозорни ривожлантириш зарур. Ахборот истеъмолчиси ўзи учун тўғри бўлган маълумотни ўзи танлаши керак. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда қатор хорижий оммавий ахборот воситаларига нисбатан бўлган чекловлар олиб ташланди, бу эса маҳаллий бозорда рақобатни янада кучайишига олиб келади. Рақобат муҳитида медиа маҳсулотларнинг сифати ҳам ошади.

    Жамиятда сифатли таҳлил ва ўринли танқидга эга бўлган журналистикага бўлган талаб ортиб бораверади. Ўз навбатида, айниқса, ҳудудларда кадрлар билан боғлиқ масалалар кун тартибига чиқади. Шу муносабат билан, бугунги кунда ҳудудларда журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича факультетларни очиш, мавжуд медиажамоалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бу, айниқса, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси фонида ўта долзарб.

    Шу билан бирга, таъсисчилари давлат идоралари, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликлар бўлган босма ОАВлар билан боғлиқ вазият ноаниқлигича қолмоқда. Уларнинг фаолияти ва у билан боғлиқ қонунчиликнинг қайта кўриб чиқилиши муҳимдир. Ушбу нашрлар ҳокимлик ва маҳаллий Кенгашлар томонидан кўриб чиқилаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ислоҳотлар ва ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишининг бориши тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш жиҳатдан муҳим вазифаларни бажаради.

    Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, медиа соҳаси учун қатъий чегаралар ўрнатиш керак эмас. Ўзини ўзи бошқариш модели босма ва интернет ОАВларни тартибга солиш учун энг афзал ҳисобланади. ОАВ учун ахлоқий меъёрларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя қилиш масаласини соҳа ихтиёрида қолдириш лозим. Мисол учун, бунга ҳар қандай ОАВ иштирок этиши мумкин бўлган, давлатдан мустақил ҳисобланувчи медиакенгашларни ташкил этиш орқали эришиш мумкин. Уларнинг вазифаси касбий ва ахлоқий меъёрларни жорий этиш, шунингдек, ушбу стандартларга риоя этилиши билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш ҳисобланади.

    Касбнинг аудитория олдидаги жавобгарлигини қатъий англашга асосланган Журналист этикаси институти миллий қонунчилик билан мустаҳкамланган. Куни кеча Ўзбекистон журналистлари уюшмаси томонидан ташкил этилган анжуман доирасида Журналистлар профессионал этикаси кодекси қабул қилинди. Бироқ унинг самарадорлиги ва ижро механизмларининг амалиётга мослиги масаласи очиқ қолмоқда.

    Бундан ташқари, ушбу соҳада Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошишига тўсқинлик қилаётган омилларни ҳам таҳлил қилиш лозим. Хусусан, жорий йилнинг апрелида «Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат ташкилоти (Reporters sans frontières, RSF) томонидан эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, 160-ўринни эгаллагани маълум бўлди. Бироқ вазият ҳали ҳамон «ёмон» деб баҳоланмоқда. Ташкилот ҳисоботида қайд этилишича, назорат, цензура ва ўз-ўзини чеклаш каби ҳолатлар ҳалигача мавжуд бўлиб, расмийларнинг ОАВларни сезиларли даражада назорат қилиши сақланиб қолмоқда.

    Юқоридагилар Ўзбекистонда фикр эркинлигини таъминлаш соҳасида бир қатор муаммолар ва камчиликлар борлигидан далолат беради. Бу барча томонлар иштирокида батафсил ўрганиш ва муҳокама қилишни талаб этадиган долзарб масала. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ушбу масалани мамлакат парламенти даражасида амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Хусусан, давлат сектори, медиаҳамжамият, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, экспертлар ва кенг жамоатчилик иштирокида мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, журналистнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш, шунингдек, ушбу соҳадаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан парламент эшитувини ташкил этиш лозим.

    Таклиф этилаётган парламент эшитуви давомида вояга етмаганлар учун ноқонуний контент тарқалишига қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилишига умид билдирамиз. Физиологик ва психологик ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли улар турли хил манипуляцияларга осонгина ишониб, интернетда бузғунчи маълумотлар қурбонига айланишлари мумкин.

    Биз парламент ва ҳукуматдан «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва бошқа Ўзбекистон қонунларини самарали қўллаш амалиётининг аниқ дастурини шакллантиришларини кутиб қоламиз.

    30.08.2019, 09:03   Изоҳ (0)   15402
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Назарбоев, Эрдўғон, Мун Чже Ин мамлакат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёевни табриклади

    30.08.2019, 08:15

    Президент Шавкат Мирзиёев амалдорлар ва таниқли бизнесменларни тақдирлади. Кимга қандай мукофот насиб этди?

    30.08.2019, 07:36

    Тошкентдаги Riviera мажмуаси қурилиши тўхтатилди. 28 август куни у ерда юз берган фалокат оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган эди

    30.08.2019, 07:25

    Умар Исмаилов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

    30.08.2019, 00:20

    Шерзод Кудбиев Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

    29.08.2019, 23:50

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимини тарк этди

    29.08.2019, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.