Кўпинча ёғли терига эга одамларнинг юзида тешикчалар ва қора нуқталар кузатилади. Биология фанлари доктори Николай Ковалев юздаги тешикларнинг тўлиб қолиш омиллари, уни олдини олиш ва даволаш усулларини маълум қилди.

Тери ёғининг ортиқча ишлаб чиқарилиши
Юзда қора нуқталар пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири бу тери ёғи (себум)нинг ортиқча ишлаб чиқарилишидир. Себум терини намлаб, уни ҳимоя қилувчи плёнка ҳосил қилади. Аммо у ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқарилганда, айниқса ўлик тери ҳужайралари билан бирлашганда, юздаги тешикчаларни тўсиб қўяди. Бу ҳолат қора нуқталар ва ҳуснбузарларга олиб келади.
Тери ҳужайраларининг янгиланишидаги бузилиш
Тери доимо янгиланиб туради, ўлик ҳужайралар тўкилиб, ўрнига янги ҳужайралар пайдо бўлади. Аммо бу жараён бузилганда, ўлик ҳужайралар тўкилиб кетмайди, балки тешикчаларда тўпланади ва уларни тўсиб қўяди. Бу ҳолат намлик етишмовчилиги ёки сизга мос бўлмаган косметик воситалардан фойдаланиш натижасида юз бериши мумкин.

Чанг ва атроф-муҳитдаги ифлосликлар
Юздаги тешикчаларни тўсиб қўядиган яна бир сабаб — терининг ташқи муҳитдаги ифлосликлардан етарли даражада тозаланмаслигидир. Чанг, кир, токсинлар ва бошқа ифлос моддалар тери юзасига ўрнашиб, сўнгра тешикчаларга тушади. Себум билан бирлашгач, улар қора нуқталарни ҳосил қилади. Бу ҳолат айниқса ҳавоси ифлос шаҳарларда яққол кўзга ташланади.
Гормонал ўзгаришлар
Ўсмирлик, ҳомиладорлик, ҳайз кўриш ёки гормонал дори воситаларини қабул қилиш каби даврларда организмдаги гормонал ўзгаришлар тери ёғининг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Бу қора нуқталар ҳамда ҳуснбузарларнинг кўпайишига сабаб бўлади.
Нотўғри овқатланиш
Шакар, сут маҳсулотлари ва углеводларга бой овқатлар инсулинни ва бошқа гормонларни кўпайтиради. Бу эса ўз навбатида тери ёғи ишлаб чиқарилишини оширади ва қора нуқталар пайдо бўлишига олиб келади. Ортиқча вазн ва модда алмашинувдаги муаммолар ҳам тери ҳолатига салбий таъсир қилади.

Қора нуқталарга қарши қандай курашиш керак?
Қора нуқталарга қарши курашда комплекс ёндашув муҳим: тўғри тозалаш, намлаш ва терини янгиловчи фаол моддаларни қўллаш керак.
Тозалаш
Биринчи ва энг муҳим қадам бу юзни мунтазам тозалаб туриш. Юзни ювиш учун мўлжалланган пенкалар, геллар ёки спиртсиз сутли тозалагичлар барча тери турлари учун мос келади. Ёғли ва акнега мойил тери учун салицил кислотаси бўлган воситалар фойдали. У тешикчаларга чуқур кириб, ёғ ва ўлик ҳужайраларни эритади.
Эксфолиация — терининг ўлик ҳужайраларидан тозалаш жараёни
Тешикчаларни тўсилиб қолишининг олдини олишда ўлик ҳужайраларни мунтазам тозалаб туриш жуда муҳим. Уй шароитида мевали кислоталалар асосидаги кимёвий эксфолиантлардан фойдаланиш мумкин. Салицил кислотаси тешиклар ичига кириб, уларнинг ичидаги ифлосликларни эритади. Бу эса уни комедонлар ва акнега қарши курашда идеал воситага айлантиради.
Сут кислотаси юмшоқроқ таъсир қилади ва қуруқ ёки сезгир тери учун мос келади. У терини безовта қилмасдан янгиланишига ёрдам беради.
Кимёвий эксфолиантлардан ташқари, терини тозалаш учун яна бир фойдали восита — пеелинг. Улар оддий скраблардан фарқли ўлароқ, терини мулойим тозалайди. Улар кўпинча мевали кислоталар ёки ферментларни ўз ичига олади. Бу моддалар ўлик тери ҳужайраларини юмшатади ва суртиш пайтида уларни “тўплаб”, қуйидаги кўринишга келтира бошлайди.

Ниқоблар
Гилли ниқоблар тешикчаларни торайтириш ва терини чуқур тозалашда самарали ҳисобланади. Гилли ёғ ва кирни ўзига тортади, қон айланишини яхшилайди ва терининг тикланишига ёрдам беради. Шунингдек, у яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.
Намликни таъминлаш ва тиклаш
Ёғли тери ҳам намликка муҳтож. Намлик етишмаганда тери ёғни кўпроқ ишлаб чиқаришга уринади. Шунинг учун қора нуқталарга мойил тери учун енгил, тешикчаларни тўсиб қўймайдиган намловчи воситалар танлаш керак. Масалан, таркибида гиалурон кислотаси, алоэ вера ёки пантенол бўлгнан кремлар.
Изоҳ (0)