• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги айрим БСК шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди

    Ўзбекистонда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар фаолияти ўрганилганда шартномаларда қонундан ташқари асоссиз шартлар белгиланганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, қўмитага ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан бошқарув сервис компаниялари (БСК) ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлардан норозилик билдирилган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

    Хусусан, 2024 йилнинг январь октябрь ойларида қўмитага уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилардан жами 8434 та мурожаат келиб тушган бўлса, булардан 380 таси кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасига тўғри келади.

    Мурожаатлар ўрганилганда бошқарув органлари томонидан мулкдорларнинг умумий йиғилишларни ўтказилмаслиги, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар очиқ тақдим этилмаслиги ва ҳисоботлар билан танишиш учун онлайн имкониятларнинг мавжуд эмаслиги шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётгани маълум бўлган.

    Ўрганишлар жараёнида шартномаларда белгиланган қонунчилик нормаларига мос келмайдиган ёки истеъмолчининг ҳуқуқини чеклаб қўювчи бир нечта шартларни киритган қатор БСКлар аниқланган.

    Хусусан, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида “Лочин-Санжар БК” МЧЖнинг шартнома шартларида мажбурий бадалларни тўлашда муддатдан кечиктирганлик учун 0,1 фоиз миқдорида жарима қўлланиши, бироқ компания ўз мажбуриятларини муддатида бажармаганлик учун ҳеч қандай жавобгарлик белгиланмаган.

    Бундай ҳолатлар Тошкент вилоятининг Ascent Gold Story МЧЖ, Қашқадарё вилояти “Омад пахтазор коммунал ПБК” МЧЖ, Сирдарё вилоятида “Истиқлол коммунал хизмат таъмир” МЧЖ, Самарқанд вилоятида “Нурафшон ташаббуси” МЧЖ ва “Афросиёб Мароқанд БСК” МЧЖ ва “Паст Дарғом коммуналчи” МЧЖларида ҳам кузатилган.

    Фарғона вилоятида фаолият юритувчи “Хумо Турон” МЧЖ шартномасида эса 3 ой мобайнида тўлов амалга оширилмаган тақдирда электр энергияси, газ ва сув таъминотидан узиб қўйилиши қайд этилган. Амалдаги қонунчиликка асосан БСКларга коммунал таъминотлардан узиб қўйиш ваколати берилмаган.

    Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаронинг Ascent Gold Story МЧЖ бошқарув сервис компанияси ўртасида тузилган умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш бўйича тузилган шартномада БСК ўз мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажарилмаганлик натижасида етказилган зарар давлат томонидан қоплаб берилиши тўғрисида асосланмаган шарт белгиланган.

    Шунингдек, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун 28-моддасининг 11-хатбошида белгиланган агар бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи шартнома шартларини бажармаса, кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари умумий йиғилиш қарорига асосан кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечишга ва бошқа бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиши асосий ҳуқуқларидан бири бўлиб, лекин шартноманинг томонларнинг мажбуриятлари ва  ҳуқуқлари тўғрисидаги бўлимида мулкдорнинг ҳеч қандай ҳуқуқи акс эттирилмаган.

    Хабарда айтилишича, юқоридаги муаммолар ечими бўйича Рақобат қўмитаси томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига тегишли таклифлар билан маълумот юборилди.

    Ўзбекистонда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари томонидан пулларнинг мақсадсиз сарфланиши ҳолатлари ҳам кузатилган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    Статистика агенлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг 1 январида Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони қарийб 7,5 миллионтани ташкил этган.  

    15.11.2024, 19:53   Изоҳ (0)   2862
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #БСК#кўп квартирали уй

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқариш соддалаштирилмоқда

    12.04.2022, 19:58

    Оҳангарон шаҳрида “Оҳангарон келажак замин” бошқарув сервис компанияси биносига қуёш панеллари ўрнатилди

    07.02.2023, 12:01

    Ўзбекистонда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари томонидан мақсадсиз сарфланган пуллар миқдори очиқланди

    14.07.2023, 19:46

    Тошкентда иситиш мавсуми 6 ноябрдан бошланади

    02.11.2023, 15:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55

    “Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 9 август, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва халқини тарихий воқеа билан қутлади

    Ўзбекистон | 9 август, 20:59

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.