Ўзбекистонинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда “Ўзгидромет” прогнозида эълон қилинди.

Унга кўра, 28 апрель, душанба куни Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг энг шимолида, Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёз каби 35-38 даражагача иссиқ бўлади. Сешанба ва чоршанба кулари ҳаво ҳарорати пасаяди, чоршанба кунига келиб ҳарорат 25-30 даражани ташкил этади. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво 30-33 даражагача исийди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сешанба куни 15-20 даража атрофида энг салқин кун бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин 28-30 даражагача кўтарилади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 29—30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларда, 1—2 май кунлари Фарғона водийси баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 28—30 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 28—30 апрель ва 1—2 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Душанба куни кундузи ҳарорат 36-38 даража, сешанба куни 31-33 даража, чоршанба куни 26-28 даража бўлади. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳарорат 29-31 даражагача кўтарилади.
Изоҳ (0)