“Ўзгидромет” 23 апрель, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 23-25 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Тошкент вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.
“Ўзгидромет” иш ҳафтаси давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб борилишини маълум қилганди. 23—24 апрель кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг 6 та вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)