“Ўзгидромет” 19—20 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Прогнозларга кўра, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бир оз булутли бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати 18 апрель, жума куни 18-21 даражагача, шанба куни 14-17 даражагача пасайиши давом этади. 20 апрель, якшанба куни кечаси ва кундузи ҳаво нисбатан салқин бўлади, ҳарорат кечаси 5-10 даражагача пасаяди, кундузи эса 20-23 даражагача илиқ бўлади.
Якшанба куни фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади.
Тошкентда жума куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 18-20 даража бўлади. Шанба куни кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 15-17 даража бўлади. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.
Изоҳ (0)