Ўзгидромет” 21—25 апрель кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, душаба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
23 апрель, чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин. 24—25 апрель кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Дам олиш кунлари кузатилган салқин ҳаводан сўнг, ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда. Душанба куни кундузи республика бўйича ҳарорат 20-25 даража, иш ҳафтасининг охирига келиб 25-30 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 31-33 даражагача бўлади.
21—22 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда душанба куни кечга томон ва сешанба куни куннинг иккинчи ярмида бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-24 даража бўлади. 23—25 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 25-28 даражагача кўтарилади. Ҳарорат асосан кечалари 12-15 даража бўлади.
Изоҳ (0)