• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Болалигимда ота-онамдан ўйинчоқ ўрнига аккордеон олиб беришни сўрардим”. Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева 63 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Насиба Абдуллаева 1961 йилнинг 15 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида дунёга келган. Отаси Меклик Ёрмуҳаммедовнинг келиб чиқиши эроний халқларга, онаси Холчучук Ҳалимқулова тожик миллатига мансуб бўлган. Улар етти фарзандни дунёга келтириб, тарбиялашди. Фарзандлари орасида икки миллат Халқ артисти Насиба Абдуллаева ҳам бор.

    Фото: Скрин

    — “Миллатингиз нима? Озарбайжонмисиз?” деган саволни кўп беришади. Аслида, инсоннинг ҳаётида миллат у қадар муҳим аҳамиятга эга эмас. Чунки инсон қаерда туғилган ва тарбияланган бўлса, барибир ўша ерга мослашиб кетади. Ҳатто, славян бўла туриб ҳам Ўзбекистонда туғилган болалар ўзбек бўлиб улғайганига гувоҳ бўлганман. Ўнинчи синфни якунлаб, паспорт олишга борганимда миллати деган жойга ўзбек деб ёзишган. Оилада етти фарзанднинг кенжаси бўлганим учун ҳам эркатой эдим. Онамнинг муҳаббатини ҳис қилиб турсам-да, атрофимдаги ташвишларнинг кўпроғи отамнинг зиммасида эканини кўриб улғайдим. Мен кўнгилдаги ҳамма орзу-ниятларимни очиқ айта олар, улар эса амалга оширишга ҳамиша тайёр туришарди.

    Орзуларим бошқа қизларникига ўхшаб “Фалон кўйлакни ёки ўйинчоқни олиб беринг” эмас, балки “Мусиқа тўгарагига боргим келяпти, аккордеон олиб беринг”, деганга ўхшаш эди, дейди Насиба Абдуллаева.

    “Мактабнинг энг аълочи қизи бўлганман”

    Хонанда табиатан қизлар билан унчалик тил топишолмагани ва қизиқишлари ҳам ўғил болаларга хос бўлганлиги ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Хонанданинг шахсий архивидан

    — Дўстларимнинг кўпчилиги ўғил болалар бўлган. Улар билан бирга югуриш, велосипед учишни яхши кўрардим. Ҳатто, гапимиз бир-бирига мос келмаса муштлашиб ҳам кетардик. Шундай бўлса-да, мактабдаги энг аълочи ўқувчилардан бири эдим. Ўнинчи синфга қадар фақат аъло баҳоларга ўқиганман, дейди хонанда.

    “Акаларим санъаткор бўлишимга қарши бўлган”

    Насибанинг санъатга қизиқиши ва куйлаш қобилиятини кўрган дадаси уни қўллаб-қувватлаб, мусиқа тўгарагига олиб боради.

    Фото: Хонанданинг шахсий архивидан

    — Санъаткор бўлишим кераклигини билган ва бунга ишонган фақат отам бўлган. Акаларим санъаткор бўлишимга бир оз қаршилик қилишган, фақатгина дадам мен томон эди. Ҳатто, шундай вазият ҳам бўлганки, дадам раҳматли “Қизнинг отаси менман, тирик эканман, унинг тарбияси ҳам, юриш-туриши ҳам, ҳаммаси менинг бўйнимда. Шунинг учун гапирманглар. Унга ўзим оқ фотиҳа берганман, санъат йўлидан кетади”, деган. Мусиқага фақат қизиқиш ва қўшиқларни ўзингча ўрганиб, ижро этишни ўзи етарли эмаслигини ҳам дадам жуда яхши тушунгани боис доим қўллаб-қувватлаган. Мени Самарқанд офицерлар уйи қошида жойлашган ҳарбийларнинг фарзандлари учун мўлжалланган мусиқа студиясига ўқишга жойлаштирган. Рўзғор юки дадамнинг бўйнида бўлгани учун саҳардан то қош қорайгунича ишлашга мажбур эди. Аммо ҳамиша мен учун вақт топарди. Ёзнинг жазирамасида ҳам, қишнинг қаҳратонида ҳам студияга олиб бориб келишга вақт топарди, дейди Насиба Абдуллаева интервьюларининг бирида.

    “Мактабда ишлаганман”

    У пайтларда олий ўқув юртлари жуда кам эди. Имтиёзли аттестатни қўлга киритган Насиба Абдуллаевага Самарқанддаги архитектура институтига ҳужжат топширишни маслаҳат беришади. Чунки бу институт унинг уйига анча яқин эди.

    Фото: Скрин

    — Институт ходимлари “Уйингиз олий ўқув юртига яқин экан, сизни кечки бўлимга ўқишга қабул қиламиз”, деганди. “Мактабда ўн йил давомида фақат аъло баҳоларга ўқиганман. Нима учун институтда кечки бўлимда ўқишим керак?”, деб ҳужжатларимни қайтариб олганман. Мусиқий студиянинг дипломи билан мактабга ишга жойлашганман, дейди Насиба Абдуллаева.

    “Ботир Зокировни кўриб оёғим музлаган”

    Насиба Абдуллаеванинг овозидаги назокатни пайқаш унчалик қийин эмасди. Ботир Зокиров ҳам 18 ёшли Насиба Абдуллаеванинг қобилиятини юксак баҳолайди ва кун келиб у машҳур санъаткор бўлиши ҳақида айтади.

    Фото: Хонанданинг шахсий архивидан

    — 1980 йил Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти ва санъати кунлари ўтказилди. Ўша пайтда 18 ёшда эдим, Самарқанд филармониясида ишлардим. Мени Озарбайжондан келган оркестр билан қўшиқ ижро этиш учун Тошкентга таклиф этишди. Концерт дастурига тайёргарлик кўраётган вақтимизда, хонанинг эшиги қия очилган ҳолатда кимдир мени эшитаётганини сездим. Дарров ўша томонга кўз югуртириб, эшик олдида турган одамни танигач, оёғимнинг учигача музлаб кетганман рости. Сабаби буюк санъаткор Ботир Зокиров эшикни очиб, мени тинглаб, кузатаётган экан. Репетиция тугаганидан сўнг биз фоеда кўришиб қолдик. Ўшанда улар “Тоғ булоғидек тоза овозинг бор экан, овозингни асрагин. Энг муҳими, ёшгина қизча экансан, ҳозирги маъсумиятингни, камтарлигингни ва санъатга муҳаббатингни асрагин”, деган эди. Ботир акамнинг бу сўзлари ҳар доим қулоқларим остида жаранглайди.

    Фото: Скрин

    Кейинчалик Ботир ака укаси Фаррух Зокировга “Агар ҳеч ким халақит бермаса, ўз устида ишлашни ташлаб қўймаса, у қизча санъат оламида узоққа боради. Ўша кунларни мен кўрармикинман?”, деган экан, дейди Насиба Абдуллаева.

    “Шошиб турмушга чиқдим, чунки...”

    Насиба Абдуллаева карьерасида жуда эрта муваффақиятга эришади. 18 ёшида уни бутун Марказий Осиё давлатлари танийди, кўплаб гастрол сафарларига таклиф қилишади. Аммо ўша давр санъатининг ёзилмаган қоидаси бор эди. Яъни тезроқ турмушга чиқиб, оилали бўлмаса, одамларнинг у ҳақидаги тасаввурлари ёмон бўлади. Шу боис, хонанда 18 ёшида озарбайжонлик гитарачи Элдор Абдуллаевга турмушга чиқади.

    Фото: Скрин

    — Ўшанда шунақа ёшда эдимки, мен учун инсонни жуда яхши билиб-билмаслигим иккинчи, бешинчи, ўнинчи ўринда эди. 18-19 ёшда у инсоннинг кимлиги, қанақа инсонлигини ўйлайдиган ақл-идрокимиз бўлмайди. Бу инсон сенга бугун қанчалик керак ва бу инсонни ёнида ўзингни қанчалик бахтли ҳис қиляпсан, деган саволлар биринчи ўринда туради. Менимча, ҳаммада шунақа бўлса керак. Санъатга кириб борганим яқинларим орасида ҳам ҳар хил муносабатларга сабаб бўлгани учун ва у муносабатлар баъзан шунчалик чуқурлашиб борар эдики, ҳақиқатан жуда кўнгилни оғритадиган даражага келарди. Оила қуришимга биринчи сабаб, турмуш ўртоғимга нисбатан ёшликда меҳр қўйганим бўлса, иккинчи сабаб, яқинларимни менга бўлган негатив муносабатига чек қўйиш эди. Шунинг учун оила қуриш таклифи келганида, уёқ-буёқни унчалик ўйламасдан, жавоб берганман.

    Фото: Скрин

    Шундан кейин “Мана оилали бўлди, бизнинг зиммамиздан масъулият кетди, энди синглимиз учун хотиржам бўлсак бўлади”, деган фикрга боришади, ҳаммани кўнгли тинчийди, деб ўйлаганман.

    Лекин ўшанда дадам турмушга чиқишимни хоҳламаган. “Санъаткор бўламан, орзуларим бор, деган эдинг. Менга бошқа гапларни гапиргандинг. Энди нимага шошиб турмушга чиқиш йўлини танладинг?”, деган. Аммо дадам мени қароримга ҳурмат билан ёндашиб, жавоб берган, дейди санъаткор.

    20 йиллик турмушнинг бузилиши...

    Насиба Абдуллаева 1981 йил тўнғич ўғли Анварни, олти йилдан сўнг кичик ўғли Акбарни дунёга келтиради. У ўша пайтда ҳам шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни истамасди. Шу кунгача 20 йиллик турмушининг бузилиш сабабларини ҳам очиқламаган.

    Фото: iytimg.com

    — Ҳар бир инсоннинг ўз танлови бор. Мен сирли бўлишга интилмайман, шунчаки шахсиятни очиш табиатан менга бегона. Нафақат ижодда, ҳаётда ҳам шундайман, дейди хонанда.

    “Келиним — рус қизи”

    Насиба Абдуллаева бошқа миллат қизини келин қилгани ва қароридан ҳеч қачон афсусланмаслигини ҳам айтиб ўтган.

    Фото: Facebook.com

    — Ўғлим Анвар 30 ёшга қадар уйланиш ҳақида ўйламади. Бир куни рус қизни ёқтириб қолганини айтди. Учрашдик, бир кўришда у қизга кўнглим тушди. У иқтисодчи, ишга эрталаб кетиб, кечга қайтади. Келинлик вазифаси сабаб, карьераси тўхтаб қолишини истамайман. Севимли иши билан шуғулланиб пул топишига қарши эмасман. Рус келин уй ишларини қила оладими, деб кўп сўрашади. Шу кунгача унга бирор ишни қилишга мажбурсан демаганман. Мажбурлаб бажарилган иш билан, кўнгли истаб қилинганининг ўртасида катта фарқ бўлади. Яхши инсон миллат танламайди, мен келинимдан ҳамиша мамнунман, дейди хонанда.

    “Болаликдан тўйиб овқатланмайман”

    Насиба Абдуллаеванинг ҳамиша озғин ва хипчабел юриши билан боғлиқ миш-мишлар ҳам тарқалган. Баъзи мухлислар жарроҳлик амалиётини ўтказгани ва белига махсус мослама жойлаштирилгани ҳақида айтишади. Хонанданинг оғир касал эканлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам қулоққа чалинган.

    Фото: Facebook.com

    — Оғир касалликнинг якуни бўлиши керак, мен ижодни бошлаганимдан буён қоматим ўзгармаган. Ҳипчабеллик оиламизга хос, ҳатто онам ҳам саксон ёшида чиройли қомат эгаси эди. Болаликдан тўйиб, бир порция овқатни емасдим. Сабабини билмайман, аммо танам кўп овқат ейишни истамайди. Кам-кам ва тез-тез овқатланаман. Кўпчилик одамлар кунига 3 маҳал овқатланса, мен 5-6 марта дастурхонга ўтиришим мумкин. Аммо егуликларим порция жиҳатидан жуда оз бўлади, дейди Насиба Абдуллаева.

    Насиба Абдуллаева аввалгидек жўшқин ижодда эмас. Аммо катта давлат тадбирларида кўриниш бериб, мухлисларини хурсанд қилади.

    18.11.2024, 15:50   Изоҳ (0)   45697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Насиба Абдуллаева#хонанда#бастакор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гулсанам Мамазоитова: «Бугунги эстраданинг 80 фоизи тадбиркорлик бўлиб қолди»

    23.08.2017, 08:55

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Шаҳзода Матчонова, янги машинали бўлган Азиза Халилова, фарзандли бўлган Юлдуз Низомова

    09.08.2022, 22:33

    400 дан 2500 АҚШ долларигача: Ўзбекистоннинг энг машҳур хонандалари пойтахт тўйларидаги «бирров»и қанча? (фото)

    18.08.2022, 17:45

    Instagram: Москва ситида рақс тушган Dili.me, Тимати билан учрашган Азиза Халилова, Равшан Намозовни хотирлаётган машҳурлар

    24.09.2022, 22:53

    «Саҳнада Равшан Намозов куйлайди, деб жони узилди». Марҳум хонанданинг рафиқаси билан унинг 21 йиллик «запрет»даги ҳаёти ҳамда армонлари ҳақида суҳбат

    28.09.2022, 15:18

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

    12.11.2022, 10:18

    «Ҳаётдаги кетма-кет зарбалар ўғлимни касал қилди». Марҳум хонанда Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат (видео)

    11.12.2022, 22:44

    Хушламай куйлаган қўшиғи хит бўлган, санъат учун оиласидан воз кечган: Хонанда Умида Мирҳамидова 49 ёшда (видео) 

    04.03.2023, 09:41

    “Жаноб ҳеч ким”, “Ҳай-ҳай қизалоқ” ва Асал Шодиева иштирокидаги бошқа муваффақиятли фильмлар (видео) 

    07.04.2023, 17:15

    Ўзбекистон халқ артистлари Насиба Абдуллаева ва Абдуҳошим Исмоилов Озарбайжонда мукофотланди

    03.08.2023, 22:14

    20 йиллик турмушидан ажрашган, рус қизини келин қилган ва 8 тилда қўшиқ куйлаган Насиба Абдуллаева 62 ёшда (фото, видео)

    16.11.2023, 11:28

    Жасур Рафиқовсиз бир йил: Саводсиз шифокорлар сабаб аҳволи оғирлашган ва умри ибодатда якунланган хонандани хотирлаймиз 

    17.11.2023, 09:40

    Жалолиддин Аҳмадалиевдан Насиба Абдуллаевагача: Ўзбек шоу-бизнесида тўйлардаги “бирров” нархи энг қиммат хонанда ким? 

    23.01.2024, 14:20

    Профессионал хонанда, маҳоратли актриса ва икки ўғилнинг онаси Асал Шодиева 32 ёшда (фото)

    13.04.2024, 12:51

    Instagram: синглиси билан кўриша олмаётганидан нолиган Марьям Тиллаева, Парижда жиянини узатган Раъно Шодиева, имижини ўзгартирган Жасмин

    21.05.2024, 10:54

    Instagram: Тошкентдаги Россия ва Ўзбекистон юлдузларини жамлаган тўй, ота-онаси Hyundai совға қилган Иймона Фармонова, мухлисларига кўриниш берган Кумуш Раззоқова

    26.05.2024, 10:12

    Instagram: Насиба Абдуллаева хонадонида зиёфат, АҚШдаги машҳур музейга борган Афруза, Паризода оилавий саёҳатда

    04.09.2024, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.