• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    73 ёшида уйланган Убайдулла Омондан Азиз Раметовгача. Ўзбек шоу-бизнесида муҳокамаларга сабаб бўлган тўйлар (фото, видео)

    Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг тўйлари дунё юлдузларининг никоҳ оқшомлари сингари катта шов-шув ва муҳокамаларга сабаб бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сўнгги йилларда бўлиб ўтган ва муҳокамаларга сабаб бўлган никоҳ оқшомларининг бир қанчасини эслаймиз.

    Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон 73 ёшида 44 ёшли қизга уйланди.

    Ўзбекистон халқ артисти, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Убайдулла Омон 2021 йил 22 март куни 73 ёшида 44 ёшли қизга уйланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Никоҳ оқшоми Бухоро шаҳридаги «Тожимаҳал» тўйхонасида бўлиб ўтган ҳамда шу куни актёрнинг мучал тўйи ҳам нишонланган.

    Убайдулло Омон Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлими инглиз тили методисти ва шаҳардаги 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси 44 ёшли Нилуфар Шеровага уйланган. Ўзбекистон халқ артисти Нилуфар Шерованинг илк турмуши ҳисобланади. Убайдулла Омоннинг 73 ёшида уйлангани катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

    Имроннинг 2,5 йил кутишга мажбур бўлгани, қизил кастуми муҳокама қилинган тўйи

    Хонанда Имрон 2021 йил ўзидан 12 ёш кичкина Садаф исмли қизга уйланди. Энг қизиғи Имрон бўлажак турмуш ўртоғини никоҳ ёшига етиши учун 2,5 йил кутишга мажбур бўлган. Никоҳ оқшоми Бухоронинг «Мароқан» ресторанида, Тошкентнинг «Ўзбекистон» меҳмонхоналарида бўлиб ўтган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбекистон» меҳмонхонасида бўлган оқшомда хонанда Имроннинг қизил кастум кийгани катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Хонанданинг ўзи ҳам интервьюларидан бирида, қизил кастум кийиш сабабини маълум қилган.

    Тўй бир маротаба бўлади. Ушбу оқшомда энг севимли рангимда кийинишни хоҳладим. Албатта, куёв бола қора костюм кийиши керак, десангиз Бухородаги тўйимда қора костюм-шимда бўлганман. Қизил  рангли кийимни тўйларда кўпчилик кийган. Лекин биз санъаткор бўлганимиз учун бу кўпчиликка кўринган.

    Баъзилар нима энди бу қизил костюм, масхарабозга ўхшаб шартмиди кийиш, деб ёзганларни кўрдим. Аммо қизил рангни жуда нуфузли одамлар ҳам кийган, агар бу нарсани кийиш мумкин бўлмаганида, балки улар ҳам кийишмасди. Қизил рангни яхши кўрганим учун кийдим.

    Имрон, хонанда

    Воҳиджон Исоқов тўйидан сўнг жарима тўлагани ҳақида

    Хонанда Воҳиджон Исоқов 2020 йилнинг 14 сентябрь куни Tashkent City’даги паркда никоҳ оқшомини ўтказган эди.

    Фото: Instagram / @vohidjonisoqov

    Фото: Instagram / @vohidjonisoqov

    Ўша вақтда карантин қоидалари кучайтирилган ва «тўйдаги меҳмонлар сони 30 кишидан ошмасин, тўй уйда ўтказилсин» деган талаб қўйилган бир вақтда Воҳиджон Исоқов ўз тўйини пойтахт марказида дабдаба билан ўтказгани, бир неча кун жамоатчилик диққат-эътиборидаги асосий мавзулардан бири бўлиб турди.

    Охир оқибат Воҳиджон Исоқов 2020 йил, 16 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ тўйида «меҳмонлар сони 50 дан ошган» 32 ёшли Воҳиджон Исоқовни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосан жаримага тортгани (бунда қоидабузарга нисбатан модданинг айнан қайси банди қўлланилгани айтилмаган), хонандага базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 5 баравари (1 115 000 сўм)га тенг жарима белгилангани ҳақида хабар берилди.

    «Миллион»чи Маъруфжон Носиров тўйидан аввал ўғилли бўлгани ҳақида

    «Миллион» жамоасининг аъзоси, актёр Маъруфжон Носировнинг тўйи тўрт маротаба қолдирилгани маълум бўлди. Биринчи маротаба бувисининг вафоти муносабати билан, иккинчи маротаба карантин сабаб, учинчи маротаба тўйга 30 ортиқ меҳмон чақириб бўлмагани сабабли ва тўртинчи маротаба Маъруф Носировнинг аммаси оламдан ўтгани учун тўй қолдирилган.

    Маъруф Носировнинг маълум қилишича, бувижонисининг вафотидан сўнг, онасининг розилиги билан, аёли билан никоҳдан ўтган, катта тўй маросими эса бир эмас, тўрт маротаба қолдирилган. Тўйидан аввал фарзандли бўлган Маъруф Носировнинг Айюбхон исмли фарзанди бор.

    Актёр Миролим Қиличев ўзидан кичик қизга уйлангани

    Актёр Миролим Қиличев ўзидан 15 ёш кичик мухлисига уйланди. Актёр бу ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Уйланиш жуда ҳам мушкул бўлди. Ўттиз уч ёшда уйландим. Бундан аввал неча марталаб уйланмоқчи бўлганман, совчи юборган хонадонларим ҳам кўп бўлган. Санъат соҳасидаги қизларга ҳам совчи қўйганман, бошқа соҳадаги қизлар ҳам бўлган. Арзимаган сабаблар билан бўлмай қолган. Хуллас, насиб этган куни ҳозир экан.

    Аёлим билан бир тўйда танишиб қолганмиз, улар келин дугона эканлар. Бир танишим шу қиз билан танишиб кўр, жуда яхши, ақлли қиз, дегани учун кўришдик, менга ҳар томонлама маъқул бўлди. Кейин мана, тўй бўлиб кетди.

    Миролим Қиличев, актёр

    Йигитали ва  Муқаддаснинг яширинча никоҳи

    Актёр Йигитали Мамажонов 2018 йилда актриса Муқаддас Саъдуллаевага уйланди. Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаевага уйланганини кенг жамоатчиликдан деярли бир йил яшириб юрди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Муқаддас Саъдуллаева билан турмуш қурганимизни яшириб юришнинг иложи йўқлигини билардим, аммо иложи борича беркитишга ҳаракат қилдим. Чунки гап-сўз бўлиб кетишини хоҳламадим. Бу ҳақида билиб қолишса ҳам, бир муддат бизни гапиришади ва кейин ҳаммаси жойига тушиб кетади деб ўйлаган эдим. Ўзим хоҳламаган равишда турмушимиз шов-шув бўлиб кетди.

    Оиламга ҳар хил кўзлар тегишини хоҳламайман. Аслида ижтимоий тармоқларга суратларимизни жойлашимиз ҳам нотўғридир балки, шунинг учун ҳам аввалроқ бу ҳақида маълум қилгимиз, суратларни ҳам жойлагимиз келмаган эди. Биринчи ва иккинчи оилам билан ҳам расмларни жойлаганимиздан сўнг ҳар хил гап-сўзлар, муаммолар бошланиб кетган эди. Менимча оила сирлигича қолиши керак.

    Йигитали Мамажонов, актёр, каскадёр

    Азиз Раметов 200 га яқин санъаткорларни жамлаган никоҳ оқшоми

    Актёр Азиз Раметовнинг дабдабали никоҳ оқшоми 2022 йил, 3 март куни «Осиё Гранд» тўйхонасида бўлиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Никоҳ оқшоми 200 га яқин санъаткорларни жамлагани билан эсда қоларли бўлди. Азиз Раметов Шаҳло Умарова исмли ҳунарманд қиз билан оила қурди. У 1993 йил таваллуд топган ва Nastarin Collection брендига асос солган.

    Мавзуга доир: 

    • Азиз Раметовнинг 200 га яқин санъаткорларни жамлаган, узоқ кутилган дабдабали тўйидан репортаж (фото, видео)
    • Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаева билан турмуш қурганини нимага яшириб юрганига ойдинлик киритди (видео)
    • Хонанда Имрон турмуш ўртоғини 2,5 йил кутиб, 2 та тўй қилгани ва у билан жанозада танишгани ҳақида (видео)
    • «Миллион» кулги жамоаси аъзоси Маъруф Носиров уйланди (видео)
    • Воҳиджон Исоқов уйланди. Тўйда Фарруҳ Зокиров, Юлдуз Усмонова ва яна 10 дан ортиқ хонанда қўшиқ куйлади (фото+видео)
    • Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон 73 ёшида яна уйланди
    • Актёр Миролим Қиличев ўзидан 15 ёш кичик қизга уйлангани ва «иккинчи марта уйланди» деган миш-мишлар ҳақида сўзлаб берди (видео)
     

    13.06.2022, 13:18   Изоҳ (0)   37964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жонни Депп ва Эмбер Хёрднинг Лос-Анжелесдаги пентхауси сотувга қўйилди (фото)

    11.06.2022, 13:48

    Уйқу, вазелин ва қайрилган қошлар: Мерилин Монронинг ғайриоддий гўзаллик сирлари

    10.06.2022, 20:44

    Тан соқчисининг пичоқланишидан тортиб тегажоғликкача: тўйларда ўзбекистонлик хонандалар дуч келадиган аянчли ва кулгили ҳолатлар

    10.06.2022, 18:54

    Жонни Депп Эмбер Хёрд унга тўлаши керак бўлган пулнинг 8 млн долларидан воз кечиши мумкин

    10.06.2022, 16:50

    Instagram: Янги машинали бўлган Аваз Охун, Дурдона Қурбонованинг ЙПХ ходимларига совғаси, касбини ўзгартиришга уриниб кўрган Жаҳонгир Позилжонов

    09.06.2022, 22:17

    Болливуд юлдузи Шридевининг қизлари Жанви Капур ва Кхуши Капур: улар онасининг муваффақиятини такрорлай оладими?

    09.06.2022, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лайло, Раҳматилла Мирзаев ва қотиллик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик машҳурлар

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:55

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Дубайда биринчи виртуал оила яратилди (видео)

    Дунё | 4 август, 17:45

    Улуғбек Қодиров 42 ёшда: актёр машҳурлик чўққисида нега АҚШга кетганди?

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:35

    Давлат бюджетига қайси солиқ тури энг кўп даромад келтираётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 4 август, 17:25

    “Челси” “Барселона”га Фермин Лопес учун Кристофер Нкункуни таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 17:17

    Тошкентда 2 нафар шахс ташкилот идорасидан ичида 560 минг АҚШ доллари бўлган сейфни ўмариб кетди

    Ўзбекистон | 4 август, 17:15

    600 нафар исроиллик собиқ амалдор Трампдан Ғазо урушини тўхтатишда ёрдам сўради

    Дунё | 4 август, 17:00

    Ўзбекистон АҚШдан пахта сотиб олиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.