• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Гиёҳванд модда сабаб қамалган ва бир неча марта ўлимдан қолган хонанда Абдулла Қурбонов 48 ёшда (фото, видео)

    Абдулла Қурбонов нафақат ижоди, балки санъатдан ташқари ҳаёти билан ҳам тез-тез тилга тушадиган хонанда ҳисобланади. Шу билан бирга унинг ҳаёти машаққатларга ва зиддиятли вазиятларга жуда бой.

    “Муҳриддин Ҳолиқовнинг шарт қўйган”

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    Хонанда 1976 йилнинг 2 сентябрь куни Акбар Қурбонов хонадонида дунёга келган. Серфарзанд оилада 9 та ўғил ва қиз фарзанд вояга етган. Улар орасида Абдулла Қурбонов ҳам бор эди. Гарчи оиласида санъаткорлар бўлмаган бўлса ҳам у болалигидан санъатга меҳр қўйган. У илк марта 1987 йили акаси Дониёр Қурбоновнинг тўйида қўлига микрофон олиб қўшиқ куйлаган. Уни зимдан кузатиб турган хонанда Муҳриддин Ҳолиқовга уни шогирдликка олишини сўрашади. “Бир шартим бор, агар “Араб тангоси”ни ижро этишни уддаласа, уни шогирдликка оламан”, деган жавобни олгач, хонанда қўшиқни қунт билан ўрганади. Муҳриддин Ҳолиқов уни шогирдликка олиб, тўй-хизматларига ўзи билан олиб боради.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov

    — 1990 йили “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ёш эстрада қўшиқчиларининг кўрик танлови ўтказилган. Иштироким кўпчиликка маъқул бўлган Муҳриддин Ҳолиқовнинг дуоларини олиб, Фарруҳ Зокировга қўнғироқ қилганман. “Мени шогирдликка олинг”, деганман. У пайтларда Фарруҳ Зокиров ва “Ялла” гуруҳининг номи бутун дунёга танилган, машҳурлик борасида унча-мунча хонанда уларга тенг кела олмасди. Муҳриддин Ҳолиқовнинг маслаҳатига кириб, “Араб тангоси”ни ўрганганим қўл келган ва 1991 йили Фарруҳ Зокиров жамоасига шогирдликка қабул қилинганман. Беш йил давомида қўшиқчилик сирларини ўрганиб, “Ялла”нинг кўплаб концертларида иштирок этганман, дейди Абдулла Қурбонов.

    “Бойиб кетсам онамни ишлатмайман”

    Абдулла Қурбонов қийинчиликларда ўтган болалик йилларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    — Катта рўзғорни тебратиш осон бўлмаган. Кейинчалик отам новвойчиликни ташлаб, таксопаркка ишга кирган. “Сариқ сигирни соғиб, сизларни боққанман”, деса сигиримиз йўқ-ку, деб ҳайрон бўлардим. Кейинчалик билсам, дадам сариқ сигир деганда, такси машинасини назарда тутган экан. Онам эса рўзғор ишларидан ортиб, новвойчилик ҳам қиларди. Мен уларни бозорга олиб чиқиб сотардим. 50 та нон ёпиш учун оташ-олов бўлиб ёнаётган тандирга шунча марта кириб чиқишига тўғри келарди. “Бойиб кетсам онамни ишлатмайман”, деб ният қилардим. Шукрки, уларнинг бари амалга ошди,  дейди хонанда.

    “Машинам думалаб кетди”

    2002 йили хонанда автофалокатга учрайди ва жиддий жароҳат олади. Хонанда бу ҳолатни суиқасд дея баҳолайди.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    — Эрта тонгда оилам учун Кўкча бозоридан нон, қаймоқ олиб, бир дўстим совға қилган Nexia машинасида укам билан уйга қайтаётганимизда кўп қаватли уйлар орасидан чиққан “Москвич” йўлимда туриб олди. Тўқнашувдан сақланиб, рулни бурганимда машинам думалаб кетди. “Москвич”да ўтирган тўрт йигитнинг ҳеч бири ёрдам бермай, кўздан ғойиб бўлишган. Уюштирилган бўлмаганида уларга зарар етказмаслик мақсадида жонимизни хавфга қўйганим учун раҳмат эвазига ёрдам бериши керак эмасмиди?!, дейди хонанда.

    “Тан оламан, авваллари чекканман”

    Хонанда гиёҳванд модда сабаб озодликдан маҳрум этилган. Санъаткорнинг сўзларига кўра, яқин танишларидан бири уни тўйга чақириш баҳонасида уйига меҳмонга келганида, қўшиқчининг рад этишига қарамай, унга гиёҳванд моддани “ҳадя тариқасида” берган.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    Абдулла Қурбонов авваллари “бу нарса”ни тўйларда, улфатлар билан ўтиришларда қабул қилганини тан олди, лекин ўша пайтда ташлаганини, соғлиғи ҳам кўтармаслигини таъкидлаб ўтди.

    — Орадан 5-10 дақиқа ўтгач, ходимлар кириб келди… Тан олишим керак, олдинлари чеккан бўлсам, чекканман. Лекин мен уларга буни олиб келинглар демаганман, буни залда ҳам (суд залида) айтганман. Аммо қонун ҳамма учун бир хил экан. Гиёҳванд модда сабаб қамалганман, дейди Абдулла Қурбонов.

    “Қамоқхонага Юлдуз Усмонова келган”

    Хонанда Қашқадарёдаги жазони ижро этиш муассасида муддатини ўтаётганида фақатгина Юлдуз Усмонова уни кўргани боргани ва унинг гаплари катта куч бағишлагани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    — Шунча санъаткорларнинг ичида Юлдуз Усмонованинг мард тарафларидан биттаси — қамоқда эканимда Қашқадарёдаги қамоқхонага мени кўргани борган эканлар.

    Қамоқхонага бориб, раҳбарларни чақириб, “шу бола менинг боламдай, менинг укам, мен энг яхши кўрган санъаткорлардан биттаси бу, унга эътиборни жиддийроқ қилинглар, бу ҳали халққа керак. Ҳар хил гап-сўзлар эшитяпмиз, ишқилиб болага тазйиқлар йўқми, ҳеч қанақа зулмлар йўқми?”, деб мендан хабар олишга борган.

    Майли, одамнинг нарсаси эмас, одамни эътибори муҳим, қанча санъаткорлар бўлган ўша пайт, қўрққан ҳаммаси, худди менга яқинлашса, уларни ҳам қамаб қўядигандек туюлган уларга. Тўғрисида, қўрққан. Одамлардан эмас, Худодан қўрқишсин! Ўша пайт Юлдуз опа ҳеч нимадан қайтмасдан Қашқадарёга жамоа билан борган эканлар. Менинг қайси қамоқхонада эканлигимни суриштиришган.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    Мени раҳбарият чақириб, “Юлдуз Усмонова сенга ким бўлади?”, деб савол беришганда мен хавотирда бўлдим. Нима бало, опамгаям бир нарсалар бўлганмикан, деган фикрда бўлиб турганимда, “ўйлама, қўрқма, хавотир олма. У одамга ҳеч қанақа ёмонлик қилмаймиз, тўғри маънода сўраяпмиз, ким бўлади?”, деганида, мен “опам бўладилар, ҳурмат қиламан, нима гап?” десам, шу ерга келдилар, лекин қонун доирасида учраштириш мумкин эмас, нимагаки, фамилия тўғри келмайди, “фақатгина оилангга рухсат, бошқаларга мумкин эмас деган қонун бор”, дейишганда улар ҳам, опа ҳам тўғри тушунганлар.

    “Майли, фақат менинг шахсий илтимосим, менинг келганимни чақириб, менинг номимдан икки оғиз ҳол-аҳволини сўраб қўйинглар”, деганлари катта эътибор. Кўряпсизми эътиборни, мисол, менга жонлари ачиб, нима учун борганлар, қайсидир жиҳатим опага хуш келган, қайсидир характеримни яхши кўрган. Аёл киши боши билан, унча-мунча эркак киши қилмаган меҳрни берган шу одам. Шунинг учун ҳам опани яхши кўраман,  дейди Абдулла Қурбонов.

    “Қамоқхонадаги уч йил…”

    Хонанда кўплаб суҳбатларида автофалокатга учраган ёки қамалган пайтида ҳам аёли ва онасининг далдаси катта куч бағишлариги ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    — Жазони ўташ муассасасида ўтган уч йил давомида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга аён. Бундай пайтда онамнинг дуоси ва рафиқамнинг қўллаб-қувватлаши менга куч бағишлади, — деди хонанда.

    “Бир ўлимдан қолганман”

    Хонанда интервьюларининг бирида бир ўлимдан қолгани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    — “Отимнинг ўлишини билганимда, бир қоп кепакка алмашган бўлардим” , дейишган. Бошимга тушган синов ҳақида ҳам “Беайб Парвардигор, ҳар бандада бир айб бор. Менинг айбим тўқлигимдир, тўқлигимдан шўхлигимдир” мисрали қўшиқ ҳозирлаяпман. Бир ёмоннинг яхшиси бор. 2013 йил чет элда яшайдиган дўстим Жалолиддин билан қўнғироқлашдим, октябрда икковимиз оиламиз билан бир ой кемада сайр қилишга келишдик. Рафиқам, тўрт фарзандимни олиб, Флоридадаги Диснейлендга олиб боришни ҳам режа қилиб, бир йилга виза олдик. Лекин 27 август тарих зарварақларида эмас, юрагимда ўчмас доғ бўлиб қолди. Ўша санада менга нисбатан жиноий иш очилиб, чет элга боролмаганмиз... Радиода эса биз сайр қилишни режа қилган кема ҳалокатга учраганини эшитдим, оилам билан бир ўлимдан қолганманда,  деди хонанда.

    Муҳокамалар марказидаги хонанда

    2002 йил 16 февралда қўшиқчининг ички ишлар бошқармасида безорилик қилаётгани ҳақидаги видео тарқалди. Қурбоновнинг сўзларига кўра у Бўстонлиқдаги тўйдан кейин кафега бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилган ва жанжалда қатнашган ҳамда 10 суткалик жазога тортилган.

    Фото: Instagram / @abdullaqurbonov_

    Бундан ташқари, хонанда “Миллион” жамоаси, Улуғбек Ҳолмедов, Жамшид Абдуазимов ва Жаҳонгир Отажоновлар билан ҳам жиддий сан-манга борган. Ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

    Оиласи ҳақида…

    Хонанда оиласи ҳақида гапиришни унчалик истамайди, ҳозирча фақатгина тўнғич ўғли Музаффар Қурбонов отасининг касбини давом эттириб, санъатда фаолият юритмоқда. Аммо ҳозирча ижодида ўзига хослик сезилгани йўқ.

    04.09.2024, 16:43   Изоҳ (0)   35026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Қурбонов Жаҳонгир Отажонов билан бўлган жанжалнинг охири нима билан тугаганига ойдинлик киритди (видео)

    02.02.2020, 16:43

    Абдулла Қурбонов онасининг 75 ёшга тўлиши муносабати билан ҳовлисида байрам ташкиллаштирди (фото, видео)

    20.04.2021, 15:10

    «100 долларлик сочганим йўқ, мен ҳам аҳмоқ эмасман». Абдулла Қурбонов ўғлининг тўйида санъаткорлар устидан пул сочганига изоҳ берди (видео)

    20.09.2022, 15:39

    “Мадлен жиноят қилмади, у қўшиқ куйлади, холос”. Зоҳида Умарова “Овоз”дан кейин қизига ўлим тилашганидан таъсирланиб, уч кун ухлай олмагани ҳақида 

    04.09.2024, 15:42

    Фарзандларини тан олмаган жаҳон юлдузлари (фото) 

    04.09.2024, 14:37

    Рафиқаси ва қизини тупроққа қўйган ҳамда “дунёдаги энг ғамгин инсон”га айланган Киану Ривз 60 ёшда (фото)

    04.09.2024, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.