• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    “Истедим”ни ўзбеклар машҳур қилди”. Роза Зергерлининг Ўзбекистондаги илк концерти қандай ўтмоқда?

    Озарбайжонлик хонанда Роза Зергерлининг “Истедим” номли таронаси қисқа фурсатда Ўрта Осиёда хит даражасига етди. Биргина қўшиғи орқали оламшумул машҳурликка эришган хонанда14-15 апрель кунлари Тошкентнинг муҳташам “Халқлар дўстлиги” саройида ўзининг илк яккахон концерт дастурини ўзбек тингловчиларига жонли ижрода тақдим этяпти. “Дарё” жамоаси концертдан махсус репортаж тайёрлади.

    Концерт хонандани машҳур қилган “Истедим” композицияси билан бошланди. Хит таронадан сўнг Розахоним ўзбек мухлислари билан саломлашиб, уларни кўришдан мамнунлигини айтди.

    Фото: “Дарё”

    Ушбу концерт озарбайжонлик хонанданинг Ўзбекистондаги илк концерти бўлди. Шунга қарамай, санъат саройи ўзбек ва бошқа миллатга мансуб мухлислар билан тўлди.

    Фото: “Дарё”

    — Кўп давлатларда концерт берганман, лекин Ўзбекистонда биринчиси бўлди. Концертдаги ҳар бир гапимни мухлислар диққат билан тинглади ва шунга яраша олқишлар ҳам олдим. Мен фаррошдан тортиб режиссёргача бугунги кун учун миннатдорман. Эрталабдан буён мен билан бўлишди, дизайнерим Туркиядан тезкор рейс билан етиб келди, дейди хонанда концертдан сўнг берган интервьюсида.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Роза Зергерли концертда икки тилда мулоқот қилди. Озар тили туркий халқлар учун бегона эмаслиги сабаб ўзбек мухлислари унинг сўзларини яхши тушунди.

    — Таассуротларим аъло даражада. Ўзбекистондаги илк яккахон концертим “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтяпти. Концертимга ташриф буюрган ҳар бир инсондан миннатдорман.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Концертга ҳозирлик кўраётганимизда грим ва бошқа ташкилий масалалар туфайли соат 20:00 да бошлаймиз дейишди. Концерт бошланиш вақти 19:00 деб ёзилгани билан бир соат кечроқ бошлаймиз, бизда ҳамма бир оз кеч қолиб келади, дейишди (кулиб). Лекин соат 19:00 да зал тўлганди, тезроқ бошлайлик, деявердим. Мухлислар мен учун тўплангани катта бахт. Ўзбекистон менинг иккинчи ватаним. Чунки “Истедим” қўшиғим аввал Ўзбекистонда, сўнг Қозоғистонда хит бўлди ва дунё топ-чартларидан биринчиликни эгаллади”, дейди хонанда интервью давомида самимият билан.

    Концертга Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Фаррух Зокиров ҳам ташриф буюрди ва саҳнада Роза билан бирга куйлади. Афсонавий санъаткор Зергерли билан турли маданий тадбирларда учрашган ва ижодига бефарқ эмаслигини айтган.

    Фото: “Дарё”

    Концерт сўнгига яқин Розахоним учун тикилган махсус чопон саҳнага олиб чиқилди. У шу чопонда Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг “Бари гал” қўшиғини жонли ижрода куйлади. Бу хонанданинг ўзбек тилидаги илк қўшиғи бўлди ва тингловчилар томонидан илиқ баҳоланди. Барча унга жўр бўлди ва рақсга тушди. Зергерли нега айнан бу қўшиқни танлагани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Ростини айтсам, биз ўнта ўзбекча қўшиқнинг ичидан биттасини танлаб оламиз ва мен шуни ўзбек тилида айтаман, деб мўлжаллаб қўйгандик. Ўзбекистондаги гала-концертлардан бирида “Бу ердаги илк яккахон концертимда ўзбек тилида қўшиқ куйлашга ваъда бераман” деб айтгандим. Шундан сўнг кўпгина таклифлар тушди. Давлат тадбирларининг бирида Насибахоним Абдуллаева билан учрашганимда “Насибахоним, менга қўшиқ танлашда ёрдам беринг. Сиз шу ерда яшайсиз, халқнинг дидини биласиз” дедим. У менга истасам “Бари гал”ни куйлашимни айтди. Мен унгача “Бари бах”ни куйлашни ўйлаётгандим. “Бари гал”ни Насибахоним куйлагани учун танладим.

    Озарбайжонлик хонанда сифатида ўзбекчада соф куйладим, деб ўйлаяпман. Менга ён-атрофимдагилар “Сиз ўзбек тилида идеал даражада куйладингиз” дейишди. Барча ўзбеклар устимдан кулмасин, менга қандай куйлаётганимни айтинглар, деганимда ҳам идеал даражада куйлаётганимни айтишди”, дейди Роза Зергерли.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Репортажни тўлиқ ҳолда Дарё Lifestyle YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

    15 апрел, 20:50   Изоҳ (0)   14552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Роза Зергерли#«Истедим»#Фаррух Зокиров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.