• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Халқ артистлари ҳам, хизмат кўрсатган артистлар ҳам йўқ. Муносиблар йўқ

    Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Президенти томонидан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармоннинг имзоланиши яхши бир анъанага айланган.

    Ўзбекистон Президентининг мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувидан лавҳа.

    Ўзбекистон Президентининг мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувидан лавҳа.
    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

    Турли йилларда имзоланган бу фармонларнинг бир-биридан асосий фарқи — сарлавҳасида мустақилликнинг қайси йили экани айтилиши-ю, фармон матнида мукофотланганларнинг исм-фамилиялари ўзгариб туришидир. Ҳатто фахрий унвонлар ва орден-медалларнинг эгалари нима учун мукофотлангани ҳақидаги кичик изоҳлар ҳам қарийб ўзгармайди.

    Лекин 2017 йилги фармонда аввалгиларига нисбатан сезиларли бир фарқ бор — мамлакатдаги бирорта актёр-актриса давлат мукофотларига лойиқ кўрилмаган. На театр, на кино вакиллари. Нафақат «халқ артисти», «хизмат кўрсатган артист» каби фахрий унвонларга, балки орден-медалларга ҳам. «Мукофотга лойиқ кўрилмаганлар» қаторида хонандалар ҳам бор — тақдирланганлар рўйхатида созандаларни учратиш мумкин, лекин хонандалар йўқ.

    Яна ҳам тушунарлироқ бўлиши учун алоҳида қайд этиш лозим — бу йилги мукофотланганлар рўйхатида «Ўзбекистон халқ артисти» ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан тақдирланганларни учратмайсиз. Масалан, 2013 йилдан бери ҳар йили камида уч киши Президент томонидан халқ артисти унвони билан мукофотланиб келаётган эди.

    Хусусан, 2013 йили (жами 3 киши шу мукофот билан тақдирланган) хонанда Гулсанам Мамазоитова, 2014 йили (3 киши) диктор Абдумўмин Ўтбосаров, 2015 йили (3 киши) Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри актёри Мирза Азизов, 2016 йили (3 киши) эса Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланган эди.

    Ёки бўлмаса — 2013 йилдан бери ҳар йили камида етти санъаткор «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони билан тақдирланаётган эди. Масалан, 2013 йили (жами 8 киши шу мукофот билан тақдирланган) хонанда Абдурашид Йўлдошев, 2014 йили (11 киши) опера хонандаси Женисбек Пиязов, 2015 йили (7 киши) актриса Зулҳумор Мўминова, 2016 йили (12 киши) эса хонанда Улуғбек Раҳматуллаев.

    Тегишли мукофотлар билан ҳеч кимнинг тақдирланмагани — унга муносиблар йўқ, деб топилганидан дарак. Айни шу вақтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда «халқ артистлари», «хизмат кўрсатган артистлар» масаласида билдирган танқидий фикрларини ёдга олиш ўринли.

    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

    Президент ушбу учрашувда номдор санъаткорлар, ҳатто «Ўзбекистон халқ артисти» унвонига сазовор бўлган актёрлар ҳам фильмларда бачкана ролларни ижро этаётганини танқид қилган, «Ўзбекистон халқ артисти», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» каби мукофотлар билан тақдирлаш масаласини қайта кўриб чиқиш вақти келганини таъкидлаган эди.

    Кўпчилигимиз яхши биламиз, илгари «Халқ артисти» деган унвон олиш учун санъаткор неча ўн йиллар самарали ижод қилиши талаб этиларди. Масалан, машҳур ҳофиз Таваккал Қодиров «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонини олганидан кейин – шунга эътибор беринг – орадан 25 йил ўтиб, «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланган эди. Яқин ўтмишдан бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

    Шу маънода, унвон беришда санъаткорнинг фақат тўртта қўшиғи эмас, унинг ижтимоий фаоллиги, муносиб шогирдлар тарбиялагани, эл-юрт ўртасидаги обрў-эътибори, энг муҳими, санъатга садоқати устувор мезон сифатида белгиланиши шарт. Бошқача айтганда, биз бу юксак унвонларнинг нуфузи ва обрўсини сақлашимиз лозим.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Президент мазкур учрашув давомида халқ артистлари ва хизмат кўрсатган артистларнинг масъулиятини янада ошириш кераклигини ҳақида гапирган эди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев халқ артистларини «республикадаги мусиқа ва санъат мактабларига, ижодий марказларга» раҳбар этиб тайинлашни, соҳадаги камчилик ва муаммоларни ечиш учун Халқ артистлари клубини ташкил этишни таклиф қилган эди.

    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев
    Мана, даврамизда Ғуломжон Ёқубов, Фаррух Зокиров, Ортиқ Отажонов, Юлдуз Усмонова, Маҳмуд Намозов, Зулайҳо Бойхонова, Озодбек Назарбеков, Ғафур ва Ғулом Эшжоновлар, Гулсанам Мамазоитова каби халқ артистлари ўтирибди. Сизларнинг ҳар бирингиз биттадан санъат коллежи ёки мусиқа мактабига бориб раҳбарлик қилсангиз, мен ўйлайманки, бундан санъатимиз фақат ютган бўлар эди. Айни вақтда юзлаб шогирдлар етиштириб, ўзингизга ҳайкал қўйган бўлардингиз.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Ўрни келганда қайд этиш жоиз — бу йилги мукофотлар орасида «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» ва «Ўзбекистон халқ шоири» кабилар ҳам йўқ. Мисол учун, 2013—2015 йилларда ҳам халқ ёзувчилари-ю шоирлари чиқмаган. Фақат 2016 йили Эркин Аъзам халқ ёзувчиси, Энахон Сиддиқова эса халқ шоири сифатида мукофотланган эди. Лекин бир йилда ақалли бирорта хизмат кўрсатган артистнинг чиқмаслиги — сўнгги йилларда қиёси йўқ ҳолат.

    Бу йил «Ўзбекистон халқ артисти», «Ўзбекистон халқ ёзувчиси», «Ўзбекистон халқ шоири», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонлари билан ҳеч кимнинг тақдирланмагани бўйича Президент битта фармон билан оддий жавоб бермоқда — муносиблар йўқ.

    25.08.2017, 23:00   Изоҳ (0)   140799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тоҳир Малик «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди, Иброҳим Ғафуров «Ўзбекистон санъат арбоби» бўлди

    25.08.2017, 20:59

    Озодбек Назарбеков: «Ёшлар» телерадиоканали раҳбарлигидан кетишим нотўғри талқин қилинди

    25.08.2017, 16:00

    Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телерадиоканалидаги фаолиятини давом эттиради, аммо бошловчилик қилмайди

    25.08.2017, 14:10

    Озодбек Назарбеков: Лавозим ўткинчи нарса, шуҳратпарастликка берилмаслик лозим

    24.08.2017, 15:55

    Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телерадиоканали раҳбарлигига ўтгани сабабли Россиядаги концертини қолдиришга мажбур бўлганини маълум қилди

    24.08.2017, 14:01

    Фаррух Зокиров Ўзбекистон халқ артистлари клубига раис этиб тайинланди

    17.08.2017, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.