Ўзбек санъататкорлари орасида ўзга миллат вакиллари билан оила қурганлар кўп. Улар оиланинг бахтли ва саодатли яшашида миллатнинг аҳамияти йўқ эканлигини исботлай олган.
Муҳаммадали Абдуқундузов — театрда рус қизи билан танишган
Муҳаммадали Абдуқундузов аёли Валентина билан Термиз шаҳридаги Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида танишган. Валентина Николаевна у ерга гримёр сифатида Тошкент театридан йўлланма асосида юборилганди. Улар вилоят театрида танишиб, ўша ерда оила қуришган. Аммо тўйга актёрнинг оила аъзолари қарши бўлган. Чунки келинчак у пайтларда ўзбек тили ва урф-одатларини билмасди.
Айни кунларда Валентина Абдуқундузова Ўзбек Миллий драма театрининг бош пардозчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, у қатор тарихий фильмлар учун мураккаб образларни яратган. Улар икки ўғил фарзандни тарбиялашган. Афсуски, фарзандларидан ҳеч бири санъат соҳасини эгалламаган.
Фаррух Зокиров ва Анна
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров 1986 йилда тақдир йўлини рус миллатига мансуб Анна исмли аёл билан боғлаган. Санъаткор интервьюларидан бирида бу ҳақда шундай деганди:
Тақдир тақазоси билан дейилганидек, йўлимда бир аёлга дуч келдим. Қолаверса, «Халқлар дўстлиги» саройида учрашиб қолдик, тасодифан. Хуллас, танишганимиздан кейин қандайдир яқинлик сездим. Учрашиб юрганимизда, тақдирга ишонч берган нарса, у рус, мени сизлаб Фаррух Каримович дерди. Бир куни Фаррух Каримович, рэпертуарингиздаги бир қўшиқ менга шунчалар ёқадики, шунчалар яқинки, деб қолди.Турк йигити билан бахтини топган Юлдуз УсмоноваМен ҳайрон бўлиб, ҳозир «Учқудуқ» ёки бошқасини айтади деб ўйладим. Биласизми, бу қўшиқ менга жуда ёқади, деб «Ғайра-ғайра»ни хиргойи қилиб берди. Стоп, эртага тўй, дедим. Мен учун бу кутилмаган нарса, дилимга тўппа-тўғри келди-да. Ҳаётим учун жуда ҳам муҳим нарса бўлди.
Шундан кейин онам билан таништирдим. Ҳеч эсимдан чиқмайди, Дилфуза опамнинг уйида таништирганман. Онамларнинг биринчи гапи шу бўлди: «Ўғлим, кўзи тўқ экан». Ойи, миллати рус десам, мен учун битта миллат қолди, инсоф деган миллат. Инсофли экан, майли, қўша қаринглар, деб дуо қилганлар. Мана, шунга ҳам 35 йилдан ошди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев турк миллатига мансуб. Уларнинг танишуви ҳам айнан Юлдуз Усмонова Туркияда яшаётган пайтида юз берган. Ҳозирги кунда Мансур Агалиев нафақат ижодкорнинг турмуш ўртоғи, балки ижодий продюсери ҳисобланади.
Рустам Саъдуллаев съёмкада рус қизига кўнгил қўйган
Актёр Рустам Саъдуллаев турмуш ўртоғи Марина билан 1987 йили «Ўзбекфильм» майдончасида танишган. Ўша вақтда «Шок» фильми суратга олинаётганди. Уларнинг танишуви оддий дўстлик муносабатларидан бошланиб, муҳаббатга айланган. Уларнинг икки нафар қизи бор.
Бобур Йўлдошев ва Анна Костас
Актёр Бобур Йўлдошев келиб чиқиши грециялик бўлган Анна Костас билан оила қурган. Актёр интервьюларининг бирида 16 ёшга қадар ўзбек тилини умуман билмагани ва ҳалигача ўзбекча фикрламаслигини айтиб ўтганди. Балки ўзга миллат вакили билан оила қуришинининг асосий сабабларидан бири шудир. Анна Костас Ўзбекистон ёшлар театрида акстриса сифати фаолият юритади, шунингдек, хусусий мактабларнинг бирида «Саҳна маҳорати» дарсидан сабоқ беради. Уларнинг Ирис ва Юсуф исмли фарзандлари бор.
Хонанда Лола Самарқандга келин бўлган
Хонанда Лола Йўлдошева аралаш миллатли оилада дунёга келган. Яъни унинг онаси татар, отаси эса ўзбек миллатига мансуб бўлган. Хонанданинг ҳозирги турмуш ўртоғи тожик миллатига мансуб эканлиги ва Самарқандда улғайгани ҳақида маълум қилган. Лола иккинчи бор турмушга чиққач, кенжа фарзанди Аишани дунёга келтирган.
Наргиза Салмонова ва Эмраҳ Саян
«Тақдирлар», «О Марям, Марям», «Алданган аёл» «Фарҳод ва Ширин» каби фильмлардаги турли образлари билан томошабинларга яхши таниш актриса Наргиза Салмонова 2018 йилда Туркия фуқароси Эмраҳ Саянга турмушга чиққан. Уларнинг тўйи Истанбул шаҳрида, Босфор денгизидаги кемада бўлиб ўтган. Актриса ҳар доим тўйи кемада бўлишини орзу қилганини айтган эди.
Ҳаётини турк йигити билан боғлаган Камола
«Опа-сингиллар» сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Камола Арслонова ҳам Туркияга келин бўлган. Месут ва Камола ҳозирда Измир шаҳрида яшайди. Уларнинг қиз ва ўғил фарзандлари бор. Камола Instagram’даги постларидан бирида қизини ўзбек йигитига турмушга узатишни хоҳламаслигини, лекин ўғил фарзанд кўрса, Ўзбекистондан келин қилиш нияти борлигини ёзган.
Сарвара ҳам Туркияда бахтини топган
Кейинги пайтларда анча камнамо бўлиб кетган хонанда Сарвара ҳам ўзга миллат вакили билан оила қурган. У тўйи ҳақидаги гапларни тасдиқлаган бўлса-да, бугунги ҳаётини очиқлашни истамайди. Фақатгина турмуш ўртоғининг турк миллатига мансуб эканлиги ва уларнинг тўйи Истанбулда бўлиб ўтганини маълум қилган. Хонанда тўйи бўлмасидан аввалроқ Тошкентдаги уйини сотиб, Туркияга кўчиб ўтганди.
Суриялик йигитга турмушга чиққан Камола Умархўжаева
Томошабинларга «Ёдгор» фильми орали яхши таниш бўлган актриса Камола Умархўжаева асли келиб чиқиши суриялик бўлган ва болаликдан АҚШда улғайган инсон билан оила қурган. Актриса турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан АҚШда истиқомат қилади. У интервьюларининг бирида АҚШга мослашишида турмуш ўртоғининг ўрни катта бўлгани ва оиласида, ўзбек, инглиз ва араб тилларида мулоқот қилишлари ҳақида айтиб ўтганди.
«Анора» кутилмаганда турк оиласига келин бўлди
Мурод Ражабов режиссёрлигида суратга олинган «Анора» фильмида етим қиз ролини маромига етказиб ижро этган актриса Фотима Воҳидова ҳам турк оиласига келин бўлган. Ниёзи Шаҳин ва Фотима Воҳидоваларнинг никоҳ тўйи 2018 йили бўлиб ўтган. Актриса Туркияга саёҳатга борган пайтида танишган. Аммо учрашувга қадар ўзбек қизларининг турк йигитларига турмушга чиқишини тўғри қабул қилмаганини яширмайди. Ҳозирда собиқ актриса Сумайя Симай исмли қизчани дунёга келтирган.