• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    Отабек Мадраҳимов 50 ёшда: 90 йилларнинг энг машҳур хонандаси нима сабабдан катта саҳна ва Ўзбекистонни тарк этган?

    Таниқли хонанда ва актёр Отабек Мадраҳимов 1975 йилнинг 26 январида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Бир неча йилдан бери оиласи билан АҚШда яшайдиган хонанда куни кеча оиласи даврасида 50 йиллик юбилейини нишонлади. 90 йилларнинг энг муваффақиятли хонандаси нима сабабдан машҳурликнинг энг чўққисида катта саҳна ва ватанни тарк этди?

    Отабек Мадраҳимов ва “Сетора” гуруҳи
    Фото: Instagram


    “Ўзбек санъати дарғалари қўлида катта бўлганман”

    — Ўзбекистоннинг энг буюк юлдузларининг қўлида катта бўлганман, десам адашмайман. Чунки онамнинг ота-оналари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Убайдулла Мадраҳимов ва Эргашхон Мирмаҳмудовалар бўлишган. Улар биринчи Тоҳир ва Зуҳраларни ижро этган санъаткорлар. Бобом ва бувим Наби Раҳимов, Эргаш Каримовлар билан жуда яқин эди. Уларнинг фарзандлари — менинг онам Зиёда Мадраҳимова “Баҳор” ансамблини ташкил этганлар. Онам билан концертларга бориб, Ботир Зокиров, Фарруҳ Зокиров, Мукаррама Турғунбоевалар билан кўп ҳамсуҳбат бўлардим. Байрамларда шу машҳур инсонлар уйимизга меҳмонга келишарди. Мен уларни кўп кўрганим учун улар оддий инсондек кўринарди. Лекин қўни-қўшниларим “Уйларингда Ботир Зокиров ўтирибдия?”, деб ҳавас қилишарди. Кейинчалик ўзим ҳам санъаткор бўлиб бу гапларнинг мағзини чаққанман. Болалигим Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларида ўтган.  


    “Истеъдодимга ишонган инсон — бувим эди”

    Фото: Instagram


    — Саҳна ортида туғилган бола ҳеч қачон саҳнадан узоққа кетиб қола олмайди. Мен устозларнинг қўлида катта бўлганим учун, кўрадиган нарсам эрталабдан кечгача концертлар бўлгани учун шу санъатга тортиб кетган. Оиламизда истеъдодимга ишонган инсон менинг бувим бўлган. Қарасалар, бола кўчада копток тепиб юргани йўқ. Уйдаги челак ва бошқа идишларни чалиб ўтирадиган бола эдим. Бувим шундан кейин менга барабан олиб берганлар.

    Устозлари ҳақида

    Фото: Instagram

    — Элмурод, Дилмурод ва Холмурод Исломовлар устозларим бўлган. Анвар Санаевни кўпчилик хонанда сифатида яхши танийди. Лекин Анвар акам санъатга кириб келганларида марҳум санъаткор Муҳриддин Холиқовнинг барабанчиси бўлган. Улар барабан бўйича менга устозлик қилганлар. Мен ҳам Муҳриддин Холиқовда ва Нуриддин Ҳайдаровда барабан чалиб юрганман.  Кейинчалик Муҳриддин ва Хусниддин Холиқовларнинг олдига келиб, “Қўшиқ айтмоқчиман, менга оқ фотиҳа беринглар”, деганимда улар менга қўшиқчилик бўйича устозлик қила бошлаган. Охир оқибат отам ҳам менинг қўшиқчи бўлиш истагимни қабул қилганлар, Хусниддин Холиқовга қўнғироқ қилиб “Суяги бизники, эти сизники” деганлар.

    Машҳурлик сари йўл

    Фото: Instagram


    — Бир дона қўшиқ ёзиб, овоз ёзишда фаолият юритадиган инсонларга тарқатиб чиққанмиз. Орадан бир ҳафта ўтгач ота-онам билан бозорга тушганмиз. Бозорнинг ҳар нуқтасида қаерда овоз ёзиш жойи бўлса, ҳаммасидан менинг қўшиғимни эшитганмиз. Онам менга қараб, “Ия, овозинг чиқиб қолдику, мана”, деб хурсанд бўлганлар. Буни ҳам ўзига яраша гашти бор эди.

    “Будур”нинг муваффақияти

    — 1994 йилда “Будур” деб номланган қўшиғимнинг мусиқаси ҳамда сўзини ўзим ёзиб чиқарганимдан сўнг у жуда тез оммалашиб кетди. У пайтларда жуда кўп ёшлар Modern Talking каби Европа гуруҳларини эшитишарди. Шунда ўзимча мана шундай йўналишларни шарқона қилиб тақдим этса нима бўларкан, деб ўйлаганман. Бундан ташқари мен ҳиндча мусиқаларга жуда қизиқардим. Европа ва шарқона йўналишларни бирлаштириб, мусиқа яратишни олдимга мақсад қилдим ва бу жуда машҳур бўлиб кетди. “Оташ шоу” концертларим ҳам шу қўшиғим билан бошланган эди.

    Фото: Instagram


    “Концертларимга 3-4 йиллаб тайёргарлик кўрардим” 

    Фото: Instagram


    — Ҳеч қачон оддий концерт беришни хоҳламаганман. Ҳар доим шоу-томоша спектакл тарзида концерт берганман. Шу пайтгача неча марта концерт берган бўлсам биронтасидан фойда олмаганман. Ҳатто кўп пул сарфлаб қарзга кириб кетган пайтларим бўлган. Тўртта раққосани ўйнатиб қўйиб, ўзим бир жойда ҳаракатсиз туриб зерикарли концерт беришни истамаганман. “Будур” қўшиғимни куйлаётганимда саҳнага туя чиқиб келишини саҳналаштирганмиз. Туя бўлганидан кейин битта ўзи бўлмайди, уни устида малика, ёнида канизаклар билан чиқиб келиши керак эди. Миллий театрга Ёқуб Аҳмедовнинг ёнига бориб, актёрлар ва костюмлар олганмиз. 3-4 дақиқалик қўшиқни куйлашга шунақа тайёргарлик кўрганмиз. Концертларимга жуда жиддий тайёргарлик кўрилгани боис фаолиятимни бошлаганимга 30 йил бўлган бўлса, бор йўғи 5 марта концерт берганмиз. Ҳар битта концертимга тайёргарликнинг ўзи 3-4 йил вақтни оларди.



    “Санъаткор бўлишимга қайсидир маънода Митҳун Чакраборти ҳам сабабчи”

    Фото: Instagram


    — Болалигимда онам мени ёзги кинотеатрда намойиш этилган “Диско раққоси” фильмига олиб тушганлар. Ўшанда Митҳун Чакрабортининг ижроси менга шунчалик ёққанидан санъаткор бўлишга аҳд қилганман. Қайсидир маънода Митҳун Чакраборти ҳам бунга сабаб бўлган. Онамга ўшанда “Она, ҳали вақти келади, мен ҳам шунақа санъаткор бўламан ва керак бўлса мана шу инсонни Ўзбекистонга олиб келиб, у билан битта саҳнага чиқиб, қўшиқ ижро этаман”, деганман. Тақдир тақазоси билан АҚШга кетишимдан олдин, ижодимнинг 25 йиллигини нишонлаб, Ўзбекистонга Митҳун Чакрабортини олиб келдим. Уларни Ўзбекистонда 10 кун айлантирдим, ҳанузгача борди-келдимиз бор.



    Кинодаги илк роли 

    — 1996 йилда Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигида “Чапани ошиқ” деб номланган бадиий фильм суратга олинди. Ўша фильмда бош ролни ижро этдим. Сёмка жараёнида актёрлар билан мулоқотда бўлиб кинога қизиқишим ортди. Шундан сўнг ўзимнинг мусиқий фильмларимни олишни бошладим.

    Отабек Мадраҳимов оиласи билан
    Фото: Instagram


     Ўзбекистондан кўчиб кетишига нима сабаб бўлган?

    — Ҳеч қачон Ўзбекистондан кетиш ниятим бўлмаган. Мен чет элга борсам, шарқоний мусиқаларга эга бўлган давлатларга борардим. Ўзбекистондаги ҳар хил ноҳақ “запрет”ларга 15 йил чидаб келдим. Америкага келиш ниятим бўлмаган. Кейин ўғлим шу ерга ўқишга кирди ва биз ҳам шу ерга кўчиб келишга қарор қилдик.

    15 йиллик мавҳум тақиқ

    — 15 йил “запрет”га чидаш бу қийин нарса. Эшигини таққиллатиб бориб, “нимага концертимни бекор қилдинглар, нимага телевизорга чиқармаяпсизлар?” деб сўрайсиз, бир йил чидайсиз, икки йил чидайсиз. Мен эса 15 йил чидадим, охири менга лицензия бериб, рухсат бериб, концертимни қиламан, деб Митхун Чакрабортини олиб келганимда ўша концертимни ҳам бекор қилдиришди. Энг қизиғи ўша инсоннинг ўзи менга лицензия бериб, бўлди бошланг, деб оқ фотиҳа бериб, яна ўзи концертимни тўхтатди. Бундай воқеа уч марта такрорланди, охири чидолмадим. Сабаби оила, бола-чақамни боқишим керак. Мен ўғри бўлмасам, ваҳобий бўлмасам, нега менга бундай қилишади?

    Кечирасиз-у, одам ўлдирган одамниям беш йилда амнистияга чиқаришади. 15 йил “запрет”га чидаш қийин нарса.

    Битта нарса, бир мансабдор шахсга ёқмай қолишингиз бу бутун Ўзбекистон халқига ёқмай қолдингиз, дегани эмас-ку? Бир инсонга ёқмай қолган бўлсам, бутун халқдан мени юзимни ўгириб қўйиш керак эмас-ку? 

    АҚШда шунча йилдан бери яшаб келаётган бўлсам, ичимдан нима ўтганини ўзим билдим, Худо билди. Мен ҳам юртимни, мухлисларим ва катта-катта саҳналарни соғинаман. Кетган бўлсам ҳам ҳар доим кўзим Ўзбекистонда.  

    Фото: Instagram

     

    “Озодбек Назарбеков қайтишимни сўради” 

    — Юртимиздаги ўзгаришлар жудаям менга ёқяпти. Сабаби ундан олдинги “запретлар”, бошқа вазиятлар жуда ҳам инсоннинг кайфиятини, хафсаласини тушириб юборган эди. Маданият вазирлигида ҳам яхши ўзгаришлар бўлиб, ноҳақ “запрет”лар бекор қилиниб, анча санъаткорлар саҳнага қайтди. Менга ҳам дўстим, яқиним маданият вазири Озодбек Назарбеков “қайтинг, ўртоқ, ҳаммаси жойида” деб ваъда берди ҳамда бекор қилинган концертларим қайта тикланди. Бунинг учун Озодбекка миннатдорчилик билдираман. Вақт олий ҳакам, бизга қаршилик қилган инсонлар нотўғри қилганини энди англаб етаётгандир. Мен бир томондан менга қаршилик қилиб, “запрет” қўйган инсонлардан миннатдорман. Агар шу “запрет”лар бўлмаганида мен Америкага келмаган бўлардим. Фарзандларим бу ерда университетларни битирди. Қуда-андали бўлдим, секин-секин ишларим ўз йўлига тушди.

    Отабек Мадраҳимов икки ўғил ва бир қизнинг отаси. У, шунингдек, уч неваранинг севимли бобоси. Отабек Мадраҳимов АҚШнинг Филаделфия шаҳрида логистика компаниясини ташкил қилган. Компания жуда катта бўлиб, унинг Тошкентда ҳам филиали бор.

    27 январ, 12:26   Изоҳ (0)   25878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Муниса Ризаева#Отабек Мадраҳимов#запрет#тақиқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    90 йилларнинг машҳур хонандаси Моҳира Асадова 25 йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтмоқда

    03.07.2020, 19:29

    Шоҳруҳхон Жек Читтакка айланди, Ситора Алимжонова фарзанд кутмоқда, Саиф Али Хон 50 ёшни қаршилади. Instagram’дан дараклар

    16.08.2020, 22:34

    Instagram: Giveaway’чи хонандаларни очкўзликда айблаган Жасур Умиров, итини йўқотган Райҳон, афсонавий қўшиғини қайта куйлаган DJ Piligrim

    28.08.2020, 22:36

    Instagram: Моҳим турмушга чиқди, Шаҳзода Матчонова турмуш ўртоғини табриклади, Муниса Ризаева онасини ҳайрон қолдирди

    04.10.2020, 22:41

    Instagram: Актёрнинг муҳокамага сабаб бўлган сурати, хейтерларга «суриш»ни таклиф қилган Шоҳжаҳон, Туркияга кетган Шаҳло Аҳмедова

    05.10.2020, 22:27

    Дурдона Қурбонова опасининг тўйига 10 дан ортиқ хонанда келди, Равшан Комилов ўғлини уйлантиряпти. Instagram янгиликлари

    06.10.2020, 22:28

    Ҳасадгўйларга аталган қўшиқ, ҳаловатини йўқотган Юлдуз Усмонова, миннатдор Ҳалима Ибрагимова. Instagram’дан дараклар

    07.10.2020, 22:55

    Instagram: Сериалдаги партнёрига турмушга чиқаётган актриса, кийим дўконини очган Даврон Кабулов, бармоғи «узилиб кетган» Дурдона Қурбонова

    01.04.2021, 22:33

    Instagram:  Зоҳид Рисқиев ҳаётидаги қувончли кун, Саида Раметова умра сафарида, Муниса Ризаевага уйланмоқчи бўлган Liil Xurramov

    17.04.2023, 22:15

    Instagram: Юлдуз Усмоновага янги машина совға қилишди, Жамила Ғофурова онаси учун дуо сўради, Муниса Ризаева ноқулай вазиятга тушди 

    27.06.2023, 22:55

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган Юлдуз Турдиева, Муниса Ризаеванинг энг катта орзуси ва қовурғасини синдирган Шоҳруххон

    02.04.2024, 09:43

    Instagram: Отабек Мадраҳимов неварали бўлди, Фарҳод бизнесга қўл урди, Дилноза Кубаева қачон турмушга чиқади?

    21.08.2024, 11:25

    Instagram: Ўғлини мухлисларига кўрсатган Муниса Ризаева, қизини узатган Масрур Усмонов, қўлини жароҳатлаган Райҳон Уласенова

    25.12.2024, 11:55

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Instagram: Машинасини уриб олган Феруза Норматова, синглисини узатган Жасур Умиров, Тошкентни соғинаётган Муниса Ризаева 

    27.12.2024, 11:45

    2024 йилда ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар  

    31.12.2024, 10:45

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 15:59

    “Ўғлимга сени онанг туғмаган, деган гап керак эмас”. Муниса Ризаева ҳомиладорлигини исботлашга урингани ва ўғлининг исмини нега сир тутаётгани ҳақида

    3 январ, 14:42

    “15 йилда қанча синов кўрганимни ўзим биламан”. Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида

    4 январ, 18:05

    Instagram: 55 ёшни қаршилаган Шукурулло Исроилов, фарзандли бўлган Юсуфхон Нурматов, мураккаб даврни бошдан кечираётган Муниса Ризаева

    14 январ, 09:54

    Instagram: Туғилган кунини Хитойда нишонлаган Зиёда, Малика Эгамбердиеванинг “биррови” нархи қанча? Муниса Ризаевадан янги қўшиқ тақдимоти

    16 январ, 12:04

    Instagram: Зиёдага мухлислари осмондаги юлдузни совға қилишди, baby Mohi янги бизнес бошлади, Муниса Ризаева вилоятларга тўйга қанчага боради?

    21 январ, 10:32

    Ҳамдам Собиров, Муниса Ризаева ёки Юлдуз Усмонова? Ўзбек шоу-бизнесидаги “биррови” энг қиммат хонанда ким? 

    24 январ, 11:05

    Instagram: 300 минг долларлик автомобиль харид қилган Зиёда, ўғлининг 2 ойлигини нишонлаган Муниса Ризаева, неварали бўлган Султонпошша Ўдаева

    25 январ, 22:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўн кишини ҳажга жўнатиш учун 50 минг доллар олган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 10:30

    “Биз урушда ғалаба қозондик, лекин тинчликни хоҳлаймиз” — Покистон бош вазири

    Дунё | 17 май, 10:13

    Барча даврларнинг энг яхши саундтреклари: афсонавий қўшиқлар ва носталгия ҳиссини уйғотувчи куйлар

    Мусиқа | 17 май, 10:00

    Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни талон-торож қилмоқчи бўлган завод ходимлари қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 17 май, 09:48

    Ўзбекистон 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 09:09

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.