• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт Марказий Осиё

    Ўзбекистон ва Туркманистон аҳолиси шикояти сабаб Роғун ГЭС лойиҳаси текширилади

    Жаҳон банкининг Инспекция кенгаши Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭС билан боғлиқ лойиҳаларни текшириш бўйича расмий сўровни эълон қилди. У Ўзбекистон ва Туркманистоннинг Амударё қуйи оқимида яшовчи аҳолиси номидан берилган шикоятга асосланган. Бу ҳақда “Чегара билмас дарёлар” коалицияси (Rivers without Boundaries) хабар берди.

    Фото: Eurasia.net

    Шикоятда Роғун ГЭС лойиҳасининг экологик ва ижтимоий-иқтисодий хавфлари “катта” ҳамда “қайтарилмас” бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Даъвогарлар манфаатларини “Чегара билмас дарёлар” коалицияси ҳимоя қилмоқда. Бу текширув ГЭС лойиҳаси Жаҳон банкининг ижтимоий ва экологик стандартларига қанчалик мос келишини аниқлаб беради.

    Аҳоли шикоятига кўра, Жаҳон банки Роғун ГЭСни қуришга пул ажратиш қарорини нотўғри баҳолаш асосида қабул қилган. Бу эски ва тўлиқ бўлмаган маълумотларга таянган бўлиб, лойиҳа Амударё ҳавзасидаги табиат ва одамлар ҳаётига қандай хавф туғдиришини етарлича кўрсатмайди.

    Сўровда Роғун ГЭС қурилиши оқибатида Амударёга сув оқими 25 фоизгача камайиши ва бу ҳолат минтақада экологик фалокатга олиб келиши мумкинлиги айтилган. Бундай ўзгаришлар чўлланиш ва шўрланишни кучайтириб, Ўзбекистон ва Туркманистондаги 8–10 миллион аҳолининг саломатлиги ва фаровонлигига салбий таъсир кўрсатади.

    Фото: Бишкек.Медиа

    Айниқса, ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилган “Тигровая балка” қўриқхонаси каби ноёб тўқайзорлар ва йўқолиб бораётган балиқ турлари, масалан, амударё сохта куракбуруни (амударё лжелопатонс) хавф остида қолиши хавотир уйғотмоқда.

    Роғун ГЭС лойиҳаси ўзининг ҳозирги тугалланмаган кўринишида Марказий Осиёдаги миллионлаб одамларнинг экологик барқарорлиги ва фаровонлиги учун улкан таҳдид ҳисобланади. Сўровнинг Инспекция кенгаши томонидан рўйхатга олиниши бизнинг хавотирларимиз жиддийлигини тасдиқловчи муҳим қадамдир.
    Жаҳон банки етакчи халқаро молия институти сифатида ўзининг ижтимоий-экологик стандартларини эътиборсиз қолдира олмайди ва лойиҳани молиялаштиришни давом эттиришдан олдин барча хавф-хатарларни ҳар томонлама ва холисона баҳолашни таъминлаши шарт, дейди “Чегара билмас дарёлар” экологик коалициясининг халқаро мувофиқлаштирувчиси Евгений Симонов.

    Экологлар ҳам қуйидаги масалалардан хавотир билдирмоқда: Роғун ГЭС лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Туркманистондаги аҳолининг фикри инобатга олинмаган, лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот, жумладан фавқулодда вазиятларда амалга ошириладиган режалар эълон қилинмаган. Бундан ташқари, ҳужжатлар маҳаллий тилларда — ўзбек, қорақалпоқ ва туркман тилларида тақдим этилмаган.

    Шикоят қилганлар таъқибдан чўчиб ўз шахсини яширишни сўраган. Бу минтақада аҳоли фикрини эшитиш механизмлари суст ишлаётганини кўрсатади, дейилади хабарда.

    Фото: “ТАСС”

    Амударё қуйи оқимидаги аҳоли ўнлаб йиллар давомида сувдан нотўғри фойдаланиш ва Орол денгизи қуриб боришидан азият чекмоқда. Роғун ГЭС бу ҳолатни яна ҳам ёмонлаштириб, муҳим экотизимларнинг бутунлай емирилишига ва одамлар турмуш шароитининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. 

    Ҳаёти дарёнинг ҳолатига бевосита боғлиқ бўлган Ўзбекистон ва Туркманистон аҳолиси билан тўлақонли мулоқотнинг йўқлиги иштирок ва шаффофлик тамойилларининг жиддий бузилишидир. Биз баҳолаш ёндашувларини зудлик билан қайта кўриб чиқишни ва барча манфаатдор томонларнинг ҳақиқий иштирокини таъминлашни талаб қиламиз, дейди CEE Bankwatch ноҳукумат ташкилоти вакили Манана Кочладзе.

    2024 йили экологлар Роғун ГЭС лойиҳасини Жаҳон банкининг ижтимоий ва экологик стандартларига мос тарзда қайта ишлаб чиқишни, шунингдек дунёдаги энг баланд тўғон қурилишига хавфсизроқ ва тежамлироқ альтернативларни кўриб чиқишни таклиф қилган эди. Бироқ Жаҳон банки бу таклифларни кўриб чиқмаган.

    “Чегара билмас дарёлар” коалицияси Жаҳон банки ва Роғун ГЭС қурилишида иштирок этаётган бошқа молиявий институтларни, сўровда кўтарилган барча масалаларни мустақил, шаффоф ва кенг қамровли тергов ўтказилгунга қадар, лойиҳани молиялаштиришни тўхтатишга чақирмоқда. Шунингдек, лойиҳа келтириши мумкин бўлган салбий таъсирларни олдини олиш ва юмшатиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилиши лозимлиги таъкидланган.

    10 апрел, 15:43   Изоҳ (0)   9880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Роғун ГЭС#Тожикистон ГЭС

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунё бўйлаб қуёш энергияси гидроэнергетикани ортда қолдирди — ҳисобот

    18.04.2024, 15:44

    Тожикистон Роғун ГЭС учун қўшимча 5,5 миллион доллар ажратмоқда

    26.04.2024, 16:05

    Тожикистон Роғун ГЭСдан олинадиган электр энергиясининг 70 фоизини экспорт қилишни режалаштирмоқда

    21.06.2024, 19:15

    Афғонистондаги вазият Покистоннинг Марказий Осиё билан савдосига тўсқинлик қилмоқда 

    28.06.2024, 14:36

    Марказий Осиё давлатлари энергия манбаларидан умумий фойдаланишни таъминлашга келишиб олди 

    07.08.2024, 22:40

    Роғун ГЭСни қуриб якунлаш қиймати 6,4 млрд долларга кўтарилди

    22.08.2024, 17:44

    Қозоғистон Роғун ГЭСдан электр энергия сотиб олмоқчи

    29.08.2024, 11:40

    Амударёга хавф: “Толибон” қураётган Қўштепа канали Ўзбекистон учун фалокатми?

    06.09.2024, 11:05

    Роғун ГЭС қурилишини якунлашга яна 1,15 млрд доллар жалб қилинади

    30.09.2024, 13:40

    “АИИБнинг Ўзбекистон билан йўлга қўйган лойиҳалари ичида экологик энергия лойиҳалари етакчилик қилмоқда” — Людгер Шукнехт

    04.10.2024, 17:59

    Роғун ГЭС лойиҳасида экологлар ижтимоий-экологик стандартлар бузилганини аниқлади

    23.10.2024, 15:28

    Роғун ГЭСда авария: уч киши ҳалок бўлди

    15.11.2024, 11:08

    Инқироз яқин: Ўзбекистонда сув нархи бензиндан қиммат бўладими?

    19.11.2024, 18:08

    Тожикистон ташқи қарзи миқдори маълум қилинди 

    21.11.2024, 15:12

    Экологлар: “Роғун ГЭСни максимал баландликда қуриш хавф туғдиради”

    17.12.2024, 15:30

    Жаҳон банки Роғун ГЭС қурилиши учун 350 млн долларлик грантни маъқуллади  

    19.12.2024, 23:57

    Тожикистонда Марказий Осиёдаги энг узун автомобиль кўприги қурилади 

    25 феврал, 22:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55

    Луис Энрике “ПСЖ” раҳбариятидан 3 нарсани талаб қилди

    Спорт | 18 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.