Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қирғизистонга қарши учрашув вақти ўзгарди. Дастлаб 18:45 га белгиланган учрашув 21:15 га кўчирилди. Бу ҳақда “ЎФА” матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2025/02/07/photo_2025-02-07_12-03-58-j2a-t78j.jpg)
“Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учрашув вақтини ўзгартириш бўйича ОФКга сўров юборди. Сўров қаноатлантирилиб, ўйин 20 март куни Тошкент вақти билан соат 21:15 га кўчирилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 6 турдан сўнг 13 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 16 очко жамғарган Эрон — етакчи. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув 25 март куни бўлиб ўтади. Учрашув вақти ва жойи ҳозирча аниқ эмас.
Изоҳ (0)