• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Бир вақтлар унаштирилган, аммо муносабатлари тўйгача етиб бормаган Болливуд юлдузлари 

    Болливудда баъзи севги ҳикоялари эртакдек бошланган бўлса-да, кутилмаганда якун топган. Айрим машҳурлар ҳатто унаштирилган, бироқ турмуш қуриш насиб этмаган. Бугунги мақолада шов-шувли муносабатлари тўйгача етиб бормаган ҳинд киносининг юлдузли жуфтликлари ҳақида сўз боради.

    Абҳишек Баччан ва Каришма Капур

    Фото: Дзен

    Болливуднинг энг бадавлат оилаларидан чиққан бу икки санъаткор 2002 йилда унаштирилгунга қадар узоқ вақт — 5 йил давомида учрашиб юрган. Унаштирув 2002 йил октябрь ойида, Амитабҳ Баччаннинг туғилган кунида бўлиб ўтган. Аммо уларнинг бахтиёр муносабатлари узоққа чўзилмади ва 2003 йил февраль ойида уларнинг фотиҳаси бузилди. Баъзи хабарларда Каришманинг онаси Бабитанинг бунга сабабчи бўлганлиги айтилса, бошқа манбаларда Каришма турмуш қурганидан кейин Баччанлар оиласи томонидан фильмларда рол ўйнашига рухсат берилмаган, дейилди.

    Бироқ Абҳишек ва Каришманинг ажралиш сабаби ошкор этилмади ва иккала оила бу масалада сукут сақлашни лозим топди. Маълум вақтдан сўнг Каришма Санжай Капурга турмушга чиқди, лекин улар ажрашиб кетди. Ҳозирда актриса икки фарзанднинг ёлғиз онаси, Абҳишек эса Айшвария Райга уйланган ва уларнинг Аарадҳа исмли қизи бор.

    Салмон Хон ва Сангита Бижлани

    Фото: Дзен

    Салмон Хон ва Сангита Бижлани 1980 йилларнинг охири ва 1990 йилларнинг бошларида Болливуднинг энг кўп муҳокама қилинган жуфтликларидан бири бўлган. Уларнинг муносабатлари жуда жиддий бўлиб, ҳатто 1994 йил 27 май санасига белгиланган тўй учун таклифномалар ҳам босмадан чиқарилган эди. Аммо тўй олдидан номаълум сабабларга кўра улар ажралишди. Кейинчалик Сангита Бижлани крикет ўйинчиси Муҳаммад Ааруддинга турмушга чиқди, аммо улар 2010 йилда ажрашишди.

    Кўп йиллар ўтиб, турли манбаларда ажралишга сабаб сифатида Салмон Хоннинг беқарор хулқ-атвори ва содиқлик масалалари кўрсатилган. Бироқ, ажралишларига қарамай, Салмон ва Сангита яхши дўст бўлиб қолишди. Ҳозирда ҳам улар бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлиб, турли тадбирларда учрашиб туришади.

    Акшай Кумар ва Равина Тандон

    Фото: Дзен

    Акшай Кумар ва Равина Тандон 1990 йилларда Болливуднинг энг машҳур жуфтликларидан бири бўлган. Уларнинг муҳаббати “Пиёда” (1994) фильми суратга олиш жараёнида бошланган ва тез орада жиддий муносабатга айланган. Равинанинг айтишича, улар ҳатто махфий тарзда унаштирилган ва Акшай унга турмуш қуришга ваъда берган.

    Фото: Мид-дай

    Аммо вақт ўтиши билан Акшайнинг бошқа актрисалар билан яқинлиги, хусусан, Шилпа Шетти билан муносабатлари сабабли жуфтлик ўртасида келишмовчиликлар юзага келган. Равина бу ҳолатларга чидай олмаган ва 1990 йилларнинг охирида улар ажралишган. Сўнг Равина Анил Тадани билан турмуш қурди, Акшай эса Твинкл Ханна билан оила қуриб, бахтли ҳаёт кечирмоқда.

    Каришма Танна ва Упен Пател

    Фото: Дзен

    Каришма Танна ва Упен Пателнинг муҳаббати "Бигг Босс” реалити-шоусида бошланган. Улар кўрсатувда танишиб, тез орада жуфтлик эканлигини эълон қилган. Ўша вақтда томошабинлар Каришма ва Упенни мукаммал жуфтлик деб атаган. Упен 2015 йилда Каришмага совчи қўйиб, шоунинг ўзида унга турмуш қуриш таклифини билдирган:

    Аммо 2016 йилда улар ажралишгани ҳақида эълон қилишди. Бунинг сабабини аниқ ошкор қилишмаган бўлса-да, Упен муносабатларда баъзи муаммолар бўлганини тан олган. Бугунги кунга келиб, ҳар иккиси ўз ҳаёт йўлини танлаб, шахсий карьерасини қуриш билан банд.

    Вивек Оберой ва Гурприт Гилл

    Фото: Дзен

    Вивек Оберой ва Гурприт Гилл бир вақтлар жиддий муносабатда бўлган ва ҳатто унаштирилган эди. Уларнинг муҳаббати Болливудда машҳур бўлишдан аввал бошланган бўлиб, Вивек ҳали актёр сифатида танилмаган эди.

    Аммо Вивекнинг актёрлик карьераси ривожланиб, ҳинд киноси юлдузига айланганидан сўнг, уларнинг муносабатлари ўзгариб кетган. Иш жадвали зичлиги ва дунёқарашларнинг ўзгариб кетиши сабабли Вивек ва Гурприт ўртасида келишмовчиликлар юзага келган ва охир-оқибат улар ажралишган. Шундан сўнг Гурприт Болливуд оламидан узоқроқ бўлишни танлаган, Вивек эса 2010 йилда Приянка Алва билан турмуш қурди ва ҳозирда оиласи билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.

    12 феврал, 13:50   Изоҳ (0)   5722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#ҳинд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғон қизи Зинат Аман қандай қилиб Болливуд киносаноатида озод аёл рамзига айланди?

    07.11.2024, 12:15

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    Болливудга бошқача назар: ҳинд кинолари ҳақида тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий фильмлар (трейлер)

    29.11.2024, 13:27

    Астронавт бўлишни орзу қилган, афғон қизга уйланган, бир кечада машҳур бўлган Ритик Рошаннинг муваффақияти ортидан келган қайғули тақдири ҳақида

    02.12.2024, 10:55

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50

    Instagram: Тўйда йиқилган Севинч Исмоилова, ўғлига атаб қўшиқ куйлаган Муниса Ризаева, битта қўшиғи ортидан 4 та уй олган Сардор Мамадалиев

    17.12.2024, 11:50

    Ҳинд киносининг энг бадавлат актрисалари рейтинги (фото)

    18.12.2024, 14:57

    Ҳинд киносининг энг пазанда актрисалари (фото)

    19.12.2024, 16:53

    Instagram: Шафоат Раҳматуллаева реанимацияда, Нилуфар Усмонова ўғлини қачон уйлантиради? Индира Мифтаҳовага қайнонаси BYD совға қилди

    20.12.2024, 12:15

    Пластик жарроҳлик орқали юз тузилишини ўзгартирган Болливуд актрисалари (фото)

    20.12.2024, 16:54

    Instagram: Рафиқасининг туғилган кунини нишонлаган Тоҳир Содиқов, имижини ўзгартирган Асал Шодиева, Умида Мирҳамидова оиласида хурсандчилик

    24.12.2024, 11:25

    Instagram: Ўғлини мухлисларига кўрсатган Муниса Ризаева, қизини узатган Масрур Усмонов, қўлини жароҳатлаган Райҳон Уласенова

    25.12.2024, 11:55

    Instagram: Ота-онасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Раъно Шодиева, Porsche'сида ЙТҲга учраган Dili.mе, Дилнознинг тўйи қачон?  

    26.12.2024, 12:50

    Instagram: Лондонга ўқишга кетган Шаҳло Аҳмедова, Шоҳруҳ Хоннинг Ҳиндистондаги уйига борган Толибжон Исроилов, битта шеъри орқали 25 минг доллар ишлаган Аҳад Қаюм

    8 январ, 10:46

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    Ритик Рошан 51 ёшда: Болалигида сколиозга чалинган, мусулмон қизга уйланган ва бир кечада машҳур бўлган актёрнинг мураккаб ҳаёт йўли

    11 январ, 13:15

    Ҳинд киноси қироли Шоҳрух Хон бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    13 январ, 16:45

    Ҳинд киноси юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди 

    16 январ, 16:06

    Ўз уйида пичоқланган Болливуд юлдузи Саиф Али Хон аҳволи ҳақида маълумот берилди

    17 январ, 11:54

    Instagram: Зиёдага мухлислари осмондаги юлдузни совға қилишди, baby Mohi янги бизнес бошлади, Муниса Ризаева вилоятларга тўйга қанчага боради?

    21 январ, 10:32

    Instagram: 300 минг долларлик автомобиль харид қилган Зиёда, ўғлининг 2 ойлигини нишонлаган Муниса Ризаева, неварали бўлган Султонпошша Ўдаева

    25 январ, 22:29

    Ҳиндистондаги энг машҳур оилада туғилган, болалигида неврологик касалликдан азият чеккан ва “Дунё гўзали”га уйланган Абҳишек Баччан 49 ёшда (фото, видео)

    7 феврал, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.