• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Дубайдаги сирли ўлим: ҳинд киноси афсонаси Шридевининг бевақт вафотига нима сабаб бўлган эди?

    Шридеви Болливуднинг энг гўзал ва ёрқин юлдузларидан бири эди – у 4 ёшга тўлиб-тўлмай фильмларда рол ижро эта бошлаган, қўшиқ куйлаб, рақс тушиб, мухлисларнинг эътиборини ўзига қаратганди. Актриса ижодий фаолияти мобайнида нақ 300 та фильмда турли ролларни ижро этган. Шридеви нафақат Ҳиндистон, балки дунёнинг турли бурчакларида яшовчи кино шинавандаларининг кўнглидан жой олган актриса ҳисобланади. Соҳибжамол ижодкорнинг кутилмаган вафоти унинг яқинлари ва мухлислари учун ҳақиқий зарба бўлгани муболаға эмас. Ижодкорнинг ўлимига доир тергов ишлари ҳалигача якунига етмаган: Шридевининг Дубай шаҳрига тўй маросимида иштирок этиш учун бориб, тўсатдан вафот этиши билан боғлиқ масала ҳамон жумбоқлигича қолмоқда.

    Фото: Cosmopolitan

    1963 йилда дунёга келган тамил миллатига мансуб актрисага оила аъзолари Шри Амма Янгер Айяпан деб исм беришган. Актрисанинг онаси оддийгина уй бекаси, отаси эса адвокат бўлиб, қўғирчоқдек ташқи кўринишга эга қизидаги актёрлик маҳоратини унинг болалик йиллариданоқ пайқаган. Қизалоқ ўта ёқимтой бўлиш билан бирга зийрак ва уқувли эди: у тамил тилидан ташқари ҳинд, телугу, малая тилларида ҳам сўзлаша олган. Бу эса актрисага келгусида фақат ҳинд тилидаги фильмлар ишловчи киностудиялар билан ҳамкорлик масаласида чекланиб қолмасликка имкон берган. Актриса ўз даврининг энг келишган актёрлари – Рами Рао, Анил Капур, Амитабҳ Баччан, Митхун Чакрабортилар билан роллар ижро эта бошлади. “Карма”, “Қасос”, “Жаноб Ҳиндистон”, Муҳаббат лаҳзалари” каби муваффақиятли лойиҳаларда иштирок этди. Ҳинд киноси мухлислари томонидан ҳалигача севиб кўриладиган “Ўғри Чанду” фильмидаги роли учун актриса бир нечта нуфузли мукофотларни қўлга киритди.

    Шридевининг ташқи кўриниши ҳар томонлама бенуқсон эди: унинг юз тузилиши қадимги ҳинд мумтоз суратларидаги гўзаллар қиёфасини ёдга соларди.

    Чарос кўзлар, қалин лаблар, чиройли шаклга эга бурун... Актрисанинг душманлари унинг бурни пластик жарроҳлар ёрдамида шу кўринишга келтирилгани ҳақида миш-миш тарқатган бўлса-да, Шридевининг расмий вакиллари актриса ҳеч қачон пластик жарроҳлик амалиётларидан фойдаланмаганини таъкидлайди. Шридеви миллий либослар, анъанавий тақинчоқларни яхши кўрган ва умрининг охиригача Болливуд гўзалларининг ҳақиқий тимсоли бўлиб қолган.

    Фото: Cosmopolitan

    Шридевининг шахсий ҳаётида ҳам барчаси аъло даражада эди – ҳар қалай ташқаридан шундай кўринарди. У таниқли продюсер Бони Капур билан оила қуриб, икки нафар қиз фарзандни дунёга келтирди. Оиласига кўпроқ вақт ажратиш мақсадида ижодда бир муддат танаффус қилди: 1997 йилдан кейин 15 йил мобайнида бирорта ҳам фильмда рол ижро этмади. Аммо ижодий танаффус актрисанинг машҳурлигига заррача таъсир кўрсатмади.

    2015 йилда Болливуд юлдузи ўзининг 300-фильми – “Она” картинасида бош ролни ижро этди. Шундан кейин фильмларга продюсерлик қилиш билан шуғулланди, фақатгина рол ижро этиш билан чекланмай, фильмлар суратга олиш нияти борлигини ҳам маълум қилди.

    Фото: Cosmopolitan

    Бироқ актриса ушбу режаларини амалга ошира олмади. 2018 йили жиянининг Дубай шаҳрида ўтказилган тўй маросимига ташриф буюрган актриса дўконларни кўздан кечириш учун яна бир неча кун БААда қолишга қарор қилди ва тез орада... хонасидаги ҳаммомдан сувга чўккан ҳолда топилди. Экспертиза текшируви актрисанинг қонида алкоголь бўлганини аниқлади. Ушбу маълумот Шридевининг яқинларини ҳам, унга меҳр қўйган мухлисларни ҳам ҳайратга солди – актриса ҳар доим одоб-ахлоқ қоидаларини маҳкам тутар, ҳеч қачон спиртли ичимликлар истеъмол қилмасди.

    Тергов аниқ хулоса тақдим эта олмади ва бир неча бор қайта тикланди. Шридевининг яқинлари ҳалигача унинг ўлими бахтсиз ҳодиса бўлганига ишонмайди. Оммавий ахборот воситалари эса ижодкор турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилган деган тахминни илгари сурди. Бунга Бони Капурнинг сўнгги кунларда ўзини шубҳали тутгани сабаб бўлди: у ҳар доим саёҳатларга рафиқаси билан бирга борган, аммо бу сафар тўй маросимига келмаган. Бахтсиз ҳодиса содир бўлишидан аввал эса кутилмаганда Дубайда пайдо бўлиб қолган. Актрисанинг жонсиз танасини ваннахонадан топган ҳам Бони Капур эди – у рафиқаси ҳаммомга кириб кетганда телевизорда крикет ўйинини томоша қилган, қимматли вақтни бой берган ва ҳеч нарсани эшитмаган.

    Фото: Cosmopolitan

    Тергов актрисанинг куч ишлатиш натижасида ўлдирилгани ҳақидаги тахминни рад этди, Бони Капурга қарши айблов эълон қилинмади. Тергов ишлари бугунги кунга қадар давом этмоқда, аммо анчадан бери ишга доир янги маълумот эълон қилинмади. Актрисанинг сирли ўлими сабаби ҳали бери топилмаса ҳам керак...

    29.08.2024, 14:40   Изоҳ (0)   69379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд юлдузларининг кино оламида фаолият юритишни истамаган фарзандлари (фото) 

    25.06.2024, 15:45

    Ҳиндча дабдаба: Болливуд юлдузларидан тортиб бой меросхўрларгача бўлган жуфтликларнинг энг қиммат тўйлари 

    20.07.2024, 11:48

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    24.07.2024, 20:05

    “Оила қуриш режаларимнинг охирига ўтиб қолган”. Ножўя таклифлар туфайли 18 йил “запрет”да бўлган телебошловчи, актриса ва хонанда Ирода Носирова 43 ёшда (фото)

    29.08.2024, 13:40

    “Одамларнинг муносабатларидан кўп йиғлайман”. “Осиё гўзали” Шаҳризода Мадаминова моделлик соҳасининг машаққатлари ҳақида (видео)  

    29.08.2024, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.