• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳайдовчиси ва қўриқчилари майда безориликда айбланиб, 15 суткага қамалган”. Алламжоновга суиқасд ишига алоқадор яна бир суд тафсилоти

    2024 йилнинг 26 октябрь куни тунда собиқ амалдор Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилганди. Бош прокуратура берган маълумотга кўра, ичида Алламжонов бўлган Range Rover Қибрай туманининг Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган пайтда икки нафар номаълум шахс машинага ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, воқеа жойидан яширинган.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 27 октябрь куни ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бири аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланган. 28 октябрь куни яна уч нафар, ноябрь ойида эса 5 киши қамоққа олинган. 

    Мазкур воқеалар фонида, айнан суиқасд содир бўлган куни Алламжоновга хизмат қилувчи 7 нафар фуқаро ҳам майда безориликда айбланиб, ими-жимида суд қарори билан 15 суткага қамалган. Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди қарори, шунингдек, уларга нисбатан маъмурий баённома тузган орган ходимларидан норози бўлган 7 нафар фуқаро 15 сутка ўтириб чиққач, Олий судга кассация тартибида шикоят киритган. 2025 йилнинг 13 январь куни Олий судда ана шу шикоятчилар ишини кўриб чиқиш бошланди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Мен 2024 йил 26 октябрда содир бўлган воқеада айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган етти нафар фуқаронинг манфаатларини ҳимоя қиляпман. Улар Комил Алламжонов ёнида, у билан бирга ишлайдиган инсонлар бўлган. Хабарингиз бор, Алламжоновга 2024 йилнинг 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси суиқасд қилинган эди. Ушбу етти фуқаро офицерлар ва ҳайдовчилар сафига киради. Уларнинг жиноятда иштирокини аниқлаш мақсадида оператив гуруҳ аъзолари чақириб, сўроқ қилган. Кун давомида улар тушунтириш берган. Аммо кечга бориб, барча жараёнлар якунланганидан сўнг, Қибрай туман ИИБ ходимлари уларга майда безорилик тўғрисидаги баённомаларни имзолашни таклиф қилган. Ҳимоям остидаги 7 нафар фуқаро ИИБ ходимларининг бу талабини рад этиб, баённомани имзолашдан бош тортгани сабабли ходимлар уларни туман бўлимига олиб кетган. Уларга адвокатлар тақдим қилинмаган, шунингдек, улар судда ҳам эшитилмаган. Судья шунчаки 15 суткалик маъмурий қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарор устидан юқори инстанцияга шикоят қилиш таклиф қилинди, аммо 2024 йилнинг 3 ноябрь кунига қадар адвокатлар суд қарори устидан шикоят қила олишмади. Уларга бунга рухсат берилмади. Менга Комил Алламжоновнинг ўзи маъмурий ҳуқуқбузарлик иши билан танишишни таклиф қилиб, мурожаат қилгач, ишни ўргандик. Иш билан танишиб чиққанимиздан сўнг аслида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати содир бўлмаган, бу фуқаролар суд ҳужжатида айтилганидек, кафе олдида ичимликлар ичиб ёки қандайдир безорилик қилмагани маълум бўлди. Профилактика инспектори ҳам фақатгина ёзув асосида баённома тузгани ойдинлашди, дейди адвокат Даврон Саидов. 
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Адвокатга кўра, Тошкент вилоят суди майда безорликда айбланиб, 15 суткага қамалганлар бўйича аппеляция шикоятини кўришни рад этган. 

    Апелляция шикояти берилганидан сўнг, суд уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни рад этди. Маъмурий жавобгарликка тортиш учун эса шахсий иштирокни таъминлаш лозим эди. Суд маъмурий қамоққа олинган шахслар иштирокини таъминлаши шарт бўлгани учун 15 суткани тўлиқ ўташди. Шундан сўнг мен назорат тартибида шикоят тайёрладим ва 2025 йил 13 январда ишни кўриб чиқиш бошланди. Еттита фуқародан олти нафари судга келди, бир нафари эса хабардор қилинмаган эди. Менинг илтимосимга кўра, иш 2025 йил 23 январгача кечиктирилди, дейди айбсиз айбдор қилинганларни ҳимоя қилаётган адвокат.  

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Даврон Саидовнинг айтишича, 13 январь куни бошланган суд мажлисида у 7 нафар фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган органни ҳам судга чақиришни илтимос қилган.

    Умид қиламанки, бу иш суд тизимидаги камчиликларни кўрсатадиган мисол бўлади. Хусусан, гувоҳлар билан учрашувлар учун адвокатларнинг эркинлиги таъминланмаяпти. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “Ҳимоя адвокатурасига бағишланган” махсус боб киритилган. Бу конституцияда бу боб борлиги катта ютуқ, лекин вақти келди, бу Конституцион меъёрлар амалда ишлаши керак. Бунинг учун адвокатларнинг ўз ҳимоясида юрадиганлар билан учрашувларига тўсқинлик қилувчи кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш зарур. Адвокатлар ҳимоясидаги шахслар билан учрашув имкониятига эга эмаслиги шароитида, биз бу ишда кўрганидек, турли адолатсизлик юзага келмоқда, яъни суд жараёни маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган нормаларни бузиш билан ўтказилди. Уларнинг маъмурий қамоқда сақланиши миллий қонунчилик ва Ўзбекистон Республикасининг Халқаро фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар пакти доирасидаги халқаро мажбуриятларига зид эди. Фуқароларимиз адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум бўлди, дейди ҳимоячи.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Адвокатнинг ОАВ вакиллари саволига жавоб қайтаришича, 7 нафар фуқаронинг айбсиз айбдор қилиниши, шунингдек, судларда адвокатлар билан таъминланмаслиги ишга аралашувлар борлигидан далолат беради. 

    Ҳимоя учун адвокат тақдим этилмаслиги ана шундай таъсир билан боғлиқ бўлиши мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс бузилган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик мақсади бошқа йўл билан таъминланмаган. Буни қандай ва ким қилган? Биз бу бўйича ҳам судга мурожаат қиламиз, дейди Даврон Саидов.
    13 январ, 13:11   Изоҳ (0)   13674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд#Алламжонов#суиқасд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда талаба қизга тегажоғлик қилгани айтилган «замдекан» иши бўйича тергов якунланиб, судга юборилди

    28.03.2022, 20:49

    Бош прокуратура Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари зўрлангани иши бўйича протест киритди

    02.04.2023, 08:14

    Олий суд Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар ишини қайта кўриб чиқишни маъқуллади

    06.04.2023, 13:49

    Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар иши Тошкентда кўриб чиқилади

    11.04.2023, 18:19

    Қибрайда Миллий гвардия ходими 13 ёшли қизни зўрлагани айтилган ҳолат бўйича жиноят иши судга келиб тушди

    09.08.2023, 17:15

    “Дарё” дайжести: 15 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    15.04.2024, 22:15

    “Дарё” дайжести: 29 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    29.04.2024, 22:25

    “Дарё” дайжести: 24 майнинг энг муҳим хабарлари

    24.05.2024, 22:15

    “Дарё” дайжести: 17 июлнинг энг муҳим хабарлари

    17.07.2024, 23:30

    Депутатлик сайловининг дастлабки натижалари, Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетиши, Қорақалпоғистонда ис газидан вафот этиш ҳолати: 28 октябрнинг энг муҳим ха...

    28.10.2024, 22:45

    “Ўлим нафасини ҳис қилган йигит тиз чўкканча жаллодларнинг пойабзалини ўпди” — Тожикистондаги фуқаролар уруши гувоҳларининг изтиробли ҳикояси

    10 январ, 11:00

    Тошкент вилоятида 4 ёшли қизини калтаклаб, ўлимига сабаб бўлган аёл қамоққа олинди

    9 январ, 18:57

    Telegram фойдаланувчилар маълумотларини АҚШга оммавий тарзда бера бошлади 

    9 январ, 19:19

    Комил Алламжоновга суиқасд иши судга оширилди

    10 январ, 15:32

    Отиб ўлдирилган, балкондан улоқтирилган, машина босиб кетган: Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларидаги журналистларга уюштирилган суиқасдлар

    10 январ, 16:27

    Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судьяси одобсизлик қилгани текширилади

    10 январ, 17:43

    Чиқиндихонада ётган 700 миллион доллар: британиялик эркакка ичида биткоин бўлган дискини қазиб олишга рухсат беришмади

    10 январ, 18:58

    Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар

    11 январ, 15:50

    Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда — адвокат

    12 январ, 20:10

    Салим Абдувалиев озодликка чиқди

    12 январ, 20:58

    Дональд Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?

    12 январ, 23:02

    Олий суд Алламжоновнинг 7 нафар ходими ишини кўриб чиқади 

    13 январ, 08:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.