• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украинадаги урушнинг 3 хил тугаш сценарийси кўриб чиқилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп ва россиялик ҳамкасби Владимир Путин тинчлик музокараларини бошлаш ҳақидаги келишув фонида, Украинадаги урушнинг 3 хил тугаш сценарийси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

    Фото: Atlantic Cоunsil

    Агентлик таҳлилчилари Россия ва Украина ўртасидаги дипломатик келишувга асос бўлиши мумкин бўлган учта вариантни тасвирлади:

    ♦ Асосий ва энг эҳтимолий сценарийга кўра, Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудлар яқин келажакда Россия назорати остида ва “ноаниқ ҳолатда” қолади. Баъзи ҳудудларни алмашиш имконияти мавжуд, масалан, Украина армияси томонидан эгаллаб олинган Курск вилоятининг бир қисмини.

    Украина баъзи хавфсизлик кафолатларини олади, бироқ уларнинг кучи музокаралар жараёнида белгиланади. Аммо Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши кун тартибида йўқлиги сабабли, мажбуриятларнинг бажарилиши сиёсатчиларнинг қарорларига боғлиқ бўлади.

    Европа ўзининг мудофаа имкониятларини оширгунча, АҚШни маълум вақт давомида Киевга ёрдам беришга ундаши мумкин, дейилади прогнозда.

    ♦ Украина учун идеал сценарийда Россия келишув шартларини бузса, АҚШ ва Европа аралашиш мажбуриятини олади, бироқ Москва билан тўғридан тўғри тўқнашув таҳдиди ҳатто Киевнинг энг содиқ тарафдорларини ҳам хавотирга солмоқда.

    Таҳлилчилар прогнозига кўра, Ғарб Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш, Россияга қарши санкцияларни кучайтириш, Украина саноатини ривожлантириш ва унинг армиясини модернизация қилишга кўмаклашишни ваъда қилиши мумкин. Бу эса Киевнинг Европа иттифоқига аъзо бўлишига ёрдам беради.

    ♦ Киев учун даҳшатли вариант шуки, ўт очишни тўхтатишдан олдин Трамп Украина келажагига қизиқишни йўқотади, ҳарбий ва молиявий ёрдамни тўхтатади, муаммони ҳал қилишни эса Европа давлатларига қолдиради.

    Бундай ҳолда, келишув Украина суверенитетини сақлаб қолади, аммо Россия катта фойда кўради, масалан, Москвага янги ҳудудлар устидан назоратни таъминлайди ва Украинанинг НАТОга киришига тўсқинлик қилади, дейди экспертлар.

    Украинани тиклаш харажатлари

    As it happened: Mariupol defenders ignore Russia surrender deadline - BBC  News

    Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Украинага ҳарбий ҳаракатлардан зарар кўрган бинолар ва инфратузилмани тиклаш учун тахминан 230 миллиард доллар керак бўлади. Бироқ, ҳозирда Киевнинг эҳтиёжлари ва унга ваъда қилинган маблағлар ўртасида 130 миллиард долларлик дефицит мавжуд бўлиб, бу мамлакатнинг иқтисодий тикланиши ва давлатнинг барқарор мавжудлигига таҳдид солмоқда.

    Европанинг энг йирик давлатлари учун Украинани қўллаб-қувватлаш ва ўз қуролли кучларини кучайтириш яқин ўн йил ичида 3,1 триллион долларга тушади, дея ҳисоблайди агентлик таҳлилчилари.

    Украина армиясини тиклаш ўн йил ичида унинг сулҳ вақтидаги ҳолати ва қўриқланиши керак бўлган ҳудуд майдонига қараб тахминан 175 миллиард долларга тушиши мумкин. Худди шу даврда 40 минг тинчликпарвар кучларни жойлаштириш учун тахминан 30 миллиард доллар керак бўлади.

    Russia-Ukraine war: Kyivъs four key principles for securing a lasting peace  - PubAffairs Bruxelles

    Бундай катта ҳарбий харажатлар Европа мамлакатларини соғлиқни сақлаш, ижтимоий кафолатлар ва таълимни молиялаштириш бўйича мураккаб танлов олдида қолдиради, дейилади хабарда.

    Европадаги манбалар Трамп жамоаси аъзоларида Россия билан музокаралар олиб бориш тажрибаси йўқлигидан хавотирда, ваҳоланки, Россиянинг юқори мартабали амалдорлари АҚШ ва Украина билан ўнлаб йиллар давомида алоқада бўлган, баъзилари эса махсус хизматларда тажрибага эга.

    ♦ Украинанинг урушни тугатиш шартлари

    Украина қўшинларни 1991 йил чегараларига олиб чиқишни назарда тутувчи “тинчлик формуласи”ни амалга оширишни талаб қилмоқда. Гап 2014 ва 2022 йилларда Россия томонидан у ерда ўтказилган “референдумлар” ва Украинанинг Қрим, Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ноқонуний аннексия қилингани ҳақида кетмоқда. Москва “тинчлик формуласи” асосида музокаралар олиб бориш имкониятини истисно қилади.

    ♦ Россия шартлари

    Путин ўт очишни тўхтатиш учун ўз шартларини илгари сурди, жумладан, Украина қўшинлари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилинган ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан олиб чиқилиши, ушбу тўртта ҳудуд ва Қрим гўёки халқаро миқёсда Россиянинг бир қисми сифатида тан олиниши, Украинанинг НАТОга аъзоликдан воз кечиши ва санкцияларни олиб ташлаш. Зеленский бу таклифни “ишониб бўлмайдиган” ультиматум деб атади.

    13 феврал, 15:18   Изоҳ (0)   8667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украинадаги уруш#Путин#Зеленский#Трамп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Эгар”дан тушаётган Германия етакчиси нега кутилмаганда Путинга сим қоқди? 

    17.11.2024, 22:45

    Эрдўғон Украинадаги урушни музлатишни таклиф қилади — Bloomberg

    18.11.2024, 12:35

    “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди” — Орбан

    25.12.2024, 10:25

    Трампнинг махсус вакили Украинадаги урушни тугатиш муддатини айтди

    9 январ, 14:12

    “Европа Украина армиясисиз Россияга дош беролмайди” — Зеленский 

    16 январ, 17:24

    Трамп Украина масаласини ҳал қилиш учун тез орада Путин билан учрашмоқчи 

    23 январ, 23:30

    “Нефть нархи пасайганида, Россия ва Украина уруши дарҳол тугарди” — Трамп

    24 январ, 10:38

    Шимолий Корея уруш учун Россияга янги турдаги қурол юборди (видео)

    24 январ, 12:59

    Шимолий Корея Россияга қўшимча ҳарбий юбормоқчи — Reuters

    24 январ, 14:45

    Қозоғистон Россиянинг навбатдаги нишони бўлиши мумкинми? Сиёсатшунос билан суҳбат

    24 январ, 20:10

    Трамп Украина можаросини ҳал қилиш тактикасини ўзгартирди — ОАВ 

    24 январ, 23:41

    Трамп Украина шартлари асосида урушни баҳоргача тугатмоқчи — The Independent 

    27 январ, 12:48

    “Путин АҚШ билан катта келишув истамоқда” — боши берк кўчага кириб қолган Украинадаги уруш (таҳлил)

    27 январ, 20:05

    Дубайда Рамзан Қодиров оиласига тегишли тўртта ҳашаматли вилла аниқланди 

    30 январ, 19:01

    Reuters: Путин ва Трамп ўртасидаги эҳтимолий учрашув жойи сифатида Саудия Арабистони ҳамда БАА кўриб чиқилмоқда 

    3 феврал, 17:40

    Украинадаги уруш якуни яқинми?

    4 феврал, 14:15

    Россия ҳарбийлари жанг майдонида от миниб юрибди — Forbes (видео) 

    5 феврал, 11:44

    Дронлардан тортиб сунъий идрок ва фазо лойиҳаларига қадар: Эрдўғоннинг куёви Байроқдор қандай қилиб технологиялар соҳасига импулс бермоқда?

    5 феврал, 16:41

    Россия армияси фронтда эшаклардан фойдалана бошлади (видео)

    6 феврал, 10:41

    “КХДР Украинадаги уруш туфайли ракеталарини такомиллаштирди” — манба 

    6 феврал, 21:56

    Саудия Арабистони Трампнинг илтимосига қарамай нефть нархини кескин оширди 

    7 феврал, 08:42

    Трамп Зеленский билан эҳтимолий учрашув вақтини айтди 

    8 феврал, 19:24

    Трамп Путин билан Украинадаги урушни муҳокама қилди 

    9 феврал, 16:57

    Россия бешинчи авлод Су-57 кўринмас қирувчи самолётини Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни таклиф этди 

    11 феврал, 23:30

    Россия 5 йил ичида Европада катта уруш бошлаши мумкин — Дания разведкаси

    12 феврал, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.