• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бугун бизда хорижий медиаларга эҳтиёж йўқ, Ўзбекистондаги медиалар жуда ривожланган” – Шерзодхон Қудратхўжа

    Аввалроқ америкалик миллиардер Илон Маск “Озодлик радиоси” ва “Америка овози”ни ёпишга чақирган эди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ушбу ҳолат бўйича фикрларини билдириб ўтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шерзодхон Қудратхўжа бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслигини, чунки бундай тажрибалар қанчалик ёмонлигини билишини таъкидлади. 

    “Лекин бу бўйича ўз шахсий фикрим бор. Америка президенти Дональд Трампнинг ҳокимиятга келиши бир неча кескин баёнот билан боғлиқ бўлди. Хусусан, USAID ташкилотининг қилаётган харажатларидан норози бўлди. Трамп ўзига таниқли тадбиркор Илон Маскни янги бошқарма очиб, Иқтисодий самарадорлик бошқарма бошлиғи қилиб олиб келди. Миллиардерлар пулнинг ҳисобини билади. Жаноб Трамп ҳам, жаноб Маск ҳам жуда бадавлат инсонлар. Ва улар Америка солиқ тўловчиларининг пулини тежаш биринчи вазифа деди. 

    Ва яна бир баёнотни айтмоқчиман. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам айтдиларки, бугунги кунда "Америка овози" ёки "Озодлик" керакмас. Чунки бугун интернет бор. Илгари улар пайдо бўлганида интернет бўлмаган. Бугунги кунда дунёда бошқача тартиб бўлганини алоҳида айтмоқчиман”, дейди Қудратхўжа. 

    Унинг сўзларига кўра, 1942 йилда “Америка овози”, 1950 йилда эса “Озодлик” радиоси ташкил қилинган. 

    “1942 йилда ирқчиликка қарши кураш рамзи сифатида қилинган бўлса, 1950 йилда дунё икки қутбга бўлинган. СССР парчалангач, бу қутблар ўзгарди. Бугунги кунда баъзи ОАВни, Қирғизистон президенти эътироф этганидек, бошқа давлатларга таъсир қилиши, бошқа давлатларга нисбатан пропаганда қилиши, чунки бу икки радио ўз вақтида пропаганда қилиш учун очилган. Бугунги кунда пропагандага ўрин йўқ. Мен ўйлайманки, бу жуда тўғри фикр.

    Чунки бугунги ўзгарган замонда, биз билишимиз керакки, 1991 йилдан кейин дунёдаги қутблашув ўзгарди. Дунёдаги кучларнинг тақсимоти ҳам ўзгарди. Бугун биз янги реалликда яшаяпмиз. Бугун бўлаётган таҳдидлар унданам хавфли. Шунинг учун USAID'га ўхшаган ташкилотлар фаолиятида шаффофлик, софлик ва ҳалоллик жуда тўғри мезон бўлади”, дейди ЎзЖОКУ ректори. 

    Қудратхўжа ўз сўзида улар Ўзбекистонга, минтақадаги бошқа давлатларга пул ажратганини айтди. 

    Кўпларининг ҳисоботи бор, лекин баъзи соҳаларга берилганларнинг ҳисоботи, шаффофлиги йўқ. Мен ЎзЖОКУ ректориман. 6 йилдан бери таклиф берамизки, бизга грант беринглар журналистлар учун, малака оширайлик, деб. Кўп элчилар билан учрашдим. Миллий медиа ассоциацияси учун сўраймиз, турли тренинглар учун. Кун тартибида муҳим, геосиёсий масалалар бўлади, журналистларнинг малакасини ошириш масаласида, бизнинг бирлашмада мингдан зиёд аъзолар бор. Ёки университетимизда 5 минг талаба ўқийди. Шунча сўрадик, лекин бир марта ҳам ижобий жавоб бўлмаган.

    Лекин биз биламизки, бошқа журналистларга, блогерларга, ижтимоий фаолларга пул берилади. Шу савол туғиладики, улар учун бу пуллар нимага берилади, бошқа давлат томонидан. Нима учун уларнинг ҳисоботи очилмайди. 

    Ўзбекистоннинг ўзи охирги 7 йилда ҳақиқатан очиқ, демократик жамият қуриш йўлида. “Халқаро пресс-клуб” дастлабки фаолиятини музёрар сифатида танқидий дастурлар тайёрлаш, жуда кўп танқидий чиқишлар билан бошлаган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ичида жуда кўп медиалар бор, жуда кўп журналистлар ва жуда кўп ОАВ бор. Уларнинг фаолияти “Озодлик” ёки бошқадан кам эмас. 

    Мен нимага Америка президенти айтган гапга қарши боришим керак? Мен ўйлайман, бу соғлом фикр. Нимага Илон Маскнинг фикри ёқмаслиги керак? Ёқади. Мен ўйлайманки, анчадан бери айтолмай юрган гапларни улар айтди. Бу ҳақиқатни уларнинг нуқтайи назаридан қабул қиляпмиз.

    Мен ўзим “Озодлик”ка берган интервьюларимда сезаманки, нимагадир улар ва баъзи ОАВлар Ўзбекистон ёки бошқа давлатлар ичида фақат негатив, фақат бир ёқлама танқид, фақат қанақадир провокация мақсадларини кўзлашади. Нимагадир қайсидир қатламга ёқиш учунми ёки одамларни ичида низо келтириб чиқариш учунми, одамларнинг ичида норозилик кайфиятини келтириб чиқариш учунми, сизга берадиган саволларда доим негатив жавобларни кўтаришади.

    Энди буни журналистиканинг профессори, олими сифатида анча тушунаман. Чунки бекорга мен буни пропаганда демадим, бу ОАВ эмас. Бир пайтлар бу керак бўлгандир. Лекин бугун СССР қулади, СССР йўқ. Бугун биз бошқа ҳудудда яшаяпмиз, дейди Шерзодхон Қудратхўжа. 

    ЎзЖОКУ ректори бугун Ўзбекистонда хорижий медиаларга эҳтиёж йўқлиги, мамлакатдаги медиалар жуда ривожланганини таъкидлади. 

    Мен жуда хоҳлардимки, USAID ёки бошқа шунақа ташкилотларни бизга ажратадиган грантлари бўлса, марҳамат, биз ишлашга тайёрмиз. Биз ҳатто қилган ҳисоботлар шаффофлигини ҳам берамиз. Лекин баъзи нарсалар, хусусан, LGBT ғоялари, ўта сўл ёки провакацион характерга эга бўлган нарсаларни бериш, бошқа давлатларнинг демократия параметрларидан келиб чиқиб бу ерга сингдириш ҳаракатлари бу мустақил давлатларнинг ички ишига аралашув. Бу мутлақо нотўғри", дея қўшимча қилган у.

    Садир Жапаров муносабати

    Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам бу борада муносабат билдирган эди.

    Қирғизистон раҳбари АҚШ президенти Дональд Трамп USAID фаолиятини уч ойга тўхтатганини, ҳозир эса Маск ва бошқа америкалик сиёсатчилар “Озодлик радиоси”ни ёпишни талаб қилаётганини тасодиф деб ҳисобламоқда.

    Дональд Трамп ва Илон Маск менинг ташаббусларимга муҳтож эмас. Иккаласи ҳам миллиардер. Улар пул осмондан тушмаслигини жуда яхши билади. Улар америкаликларнинг пулларини беҳуда сарфлашни тўхтатмоқчи ва мутлақо тўғри қилишади. Ҳозир XXI аср. Ҳар қандай маълумот беш дақиқада бутун дунёга тарқалади. 20-30 йил олдин “Озодлик”ни ҳамма кутган, эшитган, ишонган. Чунки у пайтда интернет йўқ эди, смартфонлар йўқ эди. Ҳозир одамлар “Озодлик” янгиликларига муҳтож эмас. Ҳамма маълумотни интернет орқали олади, деди Жапаров.

    Трамп ва Маскнинг молиялаштиришни тўхтатиш қарори

    Миллиардер Илон Маск Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари ҳисобланади. Ушбу тузилма ортиқча меъёрий ҳужжатларни йўқ қилиш, амалдорлар ва харажатларни қисқартиришга эътибор қаратади. Шундан келиб чиқиб, миллиардер “Озодлик радиоси” ва “Америка овози” солиқчилар пулини сарф қилаётганини айтган. 

    “Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (бўғувчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда”, деб ёзган миллиардер Х саҳифасида.

    У аввалроқ АҚШ ҳукумати Politico, The New York Times (NYT) газеталари ва Associated Press (AP) агентликларини молиялаштиришни тўхтатишини айтганди. Бунга AP Давлат департаментидан 620 минг доллар, NYT Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизматлардан “ўнлаб миллион доллар” олгани сабаб қилиб кўрсатилган.

    “Politico газетаси демократлар ҳақидаги ижобий мақолалари учун USAIDдан 8 миллион доллар олган, деган АҚШ президенти.

    Оқ уй молиялаштириш USAID орқали амалга оширилганини маълум қилган. Politico бунга жавобан “ҳеч қачон давлат дастурлари ёки субсидияларининг бенефициари бўлмаганини” таъкидлаган. Трампнинг қўшимча қилишича, “бу тарихдаги энг катта жанжал бўлиши мумкин” ва демократлар “бундан қочиб қутула олмайди”.

    13 феврал, 23:26   Изоҳ (0)   4922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Илон Маск#Шерзодхон Қудратхўжа#Озодлик#Америка Овози#USAID#Трамп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трампнинг инаугурация зиёфатида қандай таомлар тортилади? 

    20 январ, 21:55

    Бекҳэм, Бейонсе, Кардашьян ва бошқа юлдузларнинг энг зўр автомобиллари (фото)

    21 январ, 15:44

    Илон Маскнинг нацистларга хос ишораси муҳокамаларга сабаб бўлди (видео) 

    21 январ, 16:18

    Президентликнинг илк кунидаёқ Трампга қарши иккита суд даъвоси киритилди 

    21 январ, 23:00

    Дональд Трамп ўзининг кумири сифатида тилга олаётган Уилям МакКинлини аслида ким бўлган?

    30 январ, 18:35

    АҚШ разведкаси 8 ойлик маош билан ходимларга бўшашни таклиф қилди — WSJ 

    5 феврал, 15:10

    WP: Маскнинг ходимлари махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлди  

    6 феврал, 22:57

    Илон Маск “Озодлик радиоси” ва “Америка овози”ни ёпишга чақирди 

    10 феврал, 09:10

    Трамп Маскка Пентагон харажатларини аудитдан ўтказишни топширди 

    10 феврал, 21:37

    “Ҳозир одамлар ‘Озодлик’ янгиликларига муҳтож эмас” — Садир Жапаров

    11 феврал, 09:27

    Трамп сайловолди ваъдаларини бажармоқда, аммо бу қонун устуворлигига таҳдид солмоқда

    12 феврал, 22:46

    Илон Маск иш кўплигидан Оқ уйда тунаб қолмоқда — ОАВ

    13 феврал, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.