• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Таълим

    Бола елкасидаги юк: мактаб ўқувчилари сумкаси нега оғирлашиб боряпти?

    Мутахассислар ўқувчилар сумкасининг умумий оғирлиги бола вазнининг 10-15 фоизидан ошмаслиги кераклигини таъкидлайди. Бу меъёр кичик ёшдаги ўқувчилар учун тахминан 1,5-2 килограмм, ўрта синфдаги болалар учун 3-4 килограммга тенг.

    Бироқ Ўзбекистондаги мактаб ўқувчиларининг сумкаси йилдан йилга оғирлашиши ота-оналарнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ўқувчилар ёшига номутаносиб равишда мактабда оғир сумкаларни кўтариб юришга мажбур бўлмоқда. “Дарё” сумкаларнинг меъёрдан оғир бўлиши келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари хусусидаги маълумотларни жамлади.

    Фото: Дарё / Иллюстрация

    Сумка бола вазнининг 10-15 фоизидан оғир бўлмаслиги шарт!

    Мутахассислар сумка оғирлиги тана вазнининг 10, ошиб борса 15 фоизини ташкил қилиши кераклигини таъкидлайди. Бироқ “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган ота-оналар фарзандларининг сумкалари белгиланган меъёрдан анча оғир эканидан шикоят қилади. Уларга кўра, янги дарсликлар аввалгиларидан кўра анча оғир. Бу эса болаларда елка, бўйин оғриқлари, қомат бузилишига сабаб бўлмоқда.

    “Янгиланган дарсликларнинг вазни ҳам енгил бўлиши, бу болалар сумкаларининг меъёрдан оғирлиги билан боғлиқ муаммога ҳам чек қўйиши айтилганди. Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. Дарсликлар билан бир қаторда машқ дафтарлари ҳам бор. Улар ҳам қалингина. Эришганимиз эски дарслик ўрнига иккита қўлланма бўлди. Бу эса фарзандларимизнинг сумкалари янада оғирлашишига олиб келди.

    3-синфда ўқийдиган ўғлимнинг сумкасини кўтаришга баъзан ўзим ҳам қийналаман. Зил-замбил. Чунки дарслик ва машқ дафтарларидан ташқари бошқа ўқув қуроллари ҳам бор. Ҳар бир фан учун тутиладиган дафтарлар бор. Айрим фанлардан бир нечталаб дафтар тутилади. Бунинг натижасида сумкаларнинг умумий оғирлиги янада ошади. Ўсадиган ёшдаги бола учун бундай оғир юк шафқатсизлик-ку. Шу боис болаларни мактабга олиб бориб-келишда сумкаларни ўзимиз кўтариб юришга тўғри келяпти”, дейди “Дарё” билан суҳбатлашган оталардан бири.

    Фото: Facebook

    Ўзбекистонда болалар 7 ёшда мактабга чиқишади ва бу пайтда уларнинг ўртача тана вазни 23 килони ташкил қилади. Демак, улар учун ўртача 2,3 килоли сумка кўтариш меъёр ҳисобланади. 10 ёшли бола (4-синф ўқувчиси) эса ўртача 32 кг бўлади. Унинг сумкаси эса 3,2 кг атрофида бўлиши керак.

    Мақолани тайёрлаш жараёнида кўплаб ота-оналарнинг фикрлари билан қизиқдик. Улардан бири 11 ёшли фарзандининг оғирлиги 33 кг экани, сумкаси эса 7 килога яқинлашишини маълум қилди. Бошқа бир ота-она иккинчи синфда ўқийдиган саккиз яшар боласининг сумкаси 4,5 килодан ортиқлигини айтди. Ҳисоб-китобларимиз бошланғич синф ўқувчларининг сумкаси ўртача 3-5 кг, ўрта синф ўқувчилариники эса 5-7 килограмни ташкил этаётганини кўрсатди.

    Фото: Дарё / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда Санитария қоидалари ва меъёрларига кўра (0341-16-сон, 2017 йил) ўқувчиларнинг кунлик дарслик ва машқ дафтарининг умумий оғирлиги:

    • 1—2-синфларда 1,5 кг,
    • 3—4-синфларда 2 кг,
    • 5—6-синфларда 2,5 кг,
    • 7—8-синфларда 3,5 кг,
    • 9—синфларда 4 килодан ошиб кетмаслиги белгиланган.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарорига биноан дарсликлар учун нашр вазни қуйидагича белгиланган:

    • 1–4-синфлар учун 300 (± 10 фоиз) г;
    • 5–6-синфлар учун 400 (± 10 фоиз) г;
    • 7–9-синфлар учун 500 (± 10 фоиз) г;
    • 10–11-синфлар ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим учун 600 (± 10 фоиз) граммдан ошмаслиги керак.

    Келинг, 5-синф ўқувчисининг дарс жадвалини кузатамиз. Бу синфдаги болалар кунига ўртача 5 соат дарс тинглайди. Улар олиб келадиган китобларнинг ўзи 2 кг оғирликка эга. Баъзи дарсликларнинг ишчи дафтарлари бор (математика, чет тили). Бу дарслар учун алоҳида дафтар олиб юриш керак, кундалик ҳам бор. Сув идиши, ўқув қуроллари ва сумканинг оғирлиги билан қўшиб ҳисоблаганда, умумий оғирлик 4-5 килога етади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Сумкалар меъёридан оғир бўлишининг зарарлари

    Болаларнинг оғир сумка кўтариши уларнинг жисмоний ривожланиши ҳамда соғлиғига жиддий хавф туғдиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўқувчилар ўз тана вазнининг 10-15 фоизидан оғирроқ бўлган сумкаларни мунтазам кўтариб юриши оқибатида танада оғриқ сезади ва бу жараённинг узлуксиз давом этиши турли касалликларни юзага келтириши мумкин.

    Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляковнинг таъкидлашича, сумкаларнинг меъёрдан оғир бўлиши ўқувчиларда сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.

    “Нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар мактаб ёшидаги болаларнинг умуртқа поғонаси ҳамда мушаклари учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради. Бу ҳолат келгусида сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

    Қолаверса, катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай рюкзаклардан фойдаланиш болажонларнинг зинапоя ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади. Сумкага ўқув қуроллари ва жиҳозларини жойлаштириш ҳам муҳим жараён. Жумладан, оғир нарсалар рюкзак ўртасига, енгиллари ҳар икки томонига мувозанатли солингани маъқул.

    Рюкзакларни икки елкага баравар осиш тавсия этилади. Бу оғирликнинг тана бўйлаб мувозанатли тақсимланишига хизмат қилади ва умуртқа поғонаси эгрилиги билан боғлиқ патологиялар келиб чиқишидан асрайди. Мактаб сумкаси белдан пастга тушмаган ҳолатда, лекин ундан 5 сантиметрдан кам бўлмаган узунликда тақиб юрилиши мақсадга мувофиқ”, дея таъкидлайди мутахассис.

    2018 йилда Ҳиндистонда ўтказилган тадқиқотга кўра, мактаб ўқувчиларининг 65 фоизи бел оғриғидан шикоят қилган. Уларнинг кўпчилиги бу муаммони сумка оғирлиги билан боғлаган.

    Америка ортопедик жарроҳлар академияси (ААОС) маълумотларига кўра, оғир сумкалар ўсмирлар орасида сколиоз каби орқа умуртқа деформацияси хавфини ошириши мумкин. Яна бир тадқиқотлардан бири шуни кўрсатадики, ҳар уч боладан бири бел мушакларидаги зўриқиш туфайли спорт ёки бошқа жисмоний машғулотлардан воз кечади.

    Оғир сумкалар боланинг бўйнига ва елкаларига ортиқча босим тушишига олиб келади, бу эса мушак зўриқиши ва бўйиннинг нотўғри ҳолатда ривожланишига сабаб бўлади. Сумканинг нотўғри тақсимланган оғирлиги тананинг бир томонга оғишига олиб келади, бу эса узоқ муддатда мушакларнинг носимметрик ривожланишига сабаб бўлади.

    Фото: Иллюстрацияси

    “Мактаб ўқувчиларининг ёшига мос бўлмаган оғир юкни ҳар куни кўтаришлари уларнинг ҳали ривожланаётган организми учун ножўя таъсир этиши, айниқса умуртқа поғонаси қийшайиши, қадди қоматини бузилишига олиб келади. Қайсики ички аъзолари фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатиши кузатилиши мумкин”, дейди Тошкент пэдиатрия тиббиёт институти доценти, тиббиёт фанлари номзоди Маъмура Ҳасанова.

    Болалар учун ноқулай сумкаларни танлаш ҳам муаммонинг бир қисмидир. Сумканинг елка камарлари жуда тор ёки қаттиқ бўлса, оғирлик нотўғри тақсимланиб, бел ва елкага зарар етказиши мумкин. Шунингдек, ўқувчилар орасида сумкани бир елкада ёки қўлда олиб юриш одати кенг тарқалган бўлиб, бу ҳам умуртқага нотўғри босим тушишига олиб келади.

    American Chiropractic Associationънинг маълумотларига кўра, сумканинг қулайлиги ва уни тўғри тақиш одати оғир сумкаларнинг салбий таъсирини 40 фоизга камайтириши мумкин.

    Болаларнинг психологик ҳолатига таъсири

    Оғир сумкалар болаларнинг психологик ҳолатига ҳам таъсир кўрсатади. Тадқиқотлар бу муаммонинг ўқувчилар руҳий саломатлигига таъсирларини аниқлади. Унга кўра, ўқувчи сумка оғирлиги сабаб танасида оғриқ ва чарчоқни ҳис қилиши оқибатида мактабга боришни хоҳламайди ва дарсларни қизиқишсиз эшитади.

    Ҳиндистонда 2021 йилда ўтказилган ижтимоий сўров натижасида 40 фоиз ўқувчи мактабга боришни хоҳламаслигини маълум қилган. Бунга улар оғир сумка кўтаришдан келиб чиқадиган оғриқ ва чарчоқни асосий сабаб сифатида кўрсатган.

    АҚШда ўтказилган тадқиқотда ҳам 12-15 ёшдаги болаларнинг 50 фоиздан кўпроғи сумка оғирлиги сабабли дарсларга кеч қолишларини ёки умуман келишни хоҳламаслигини маълум қилган.

    Оғир юк боланинг умумий энергиясини камайтиради, бу эса спорт машғулотларида ёки дарсдан ташқари тадбирларда иштирок этиш қобилиятини пасайтиради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Сумкалар нега оғир?

    Мактаб ўқувчиларининг сумкалари оғир бўлишининг асосий сабаби — ўқув жараёнида ортиқча китоблар, дафтарлардан фойдаланишдир. Баъзи мактабларда ўқув дастури шундай тузилганки, ҳар бир дарс учун алоҳида китоб, ишчи дафтар ва алоҳида дафтар олиб юриш талаб қилинади. Бу айниқса бошланғич синф ўқувчилари учун оғир юк бўлади, чунки уларнинг жисмоний имкониятлари ҳали тўлиқ ривожланмаган.

    Ўрганишларга кўра, Ўзбекистонда ўқувчилар сумкасининг оғирлиги бола тана вазнининг 20 фоизидан ошиши кузатилган, бу эса тавсия этилган максимал даражадан анча юқори.

    Кўплаб мактабларда шахсий шкаф ёки китоб сақлаш учун махсус жойларнинг мавжуд эмаслиги ўқувчиларга барча материалларни уйга олиб яна қайтариб олиб келишга мажбур қилади.

    Фото: “Дарё”

    Муаммонинг ечими

    Ҳозирги замонавий таълим тизими технологиялар ёрдамида ўқувчиларнинг юкини камайтириш учун кўплаб имкониятларни таклиф қилади. Электрон китоблар, планшетлар ва рақамли платформалар оғир китобларни алмаштириш учун мукаммал ечим бўла олади.

    Электрон китоблар: Кўплаб мактаблар рақамли дарсликларни жорий этиб, ўқувчиларга бир нечта китоб ўрнига фақат бир планшет олиб юришни таклиф қилмоқда. Америка Педиатрия академияси маълумотларига кўра, электрон ўқув материаллари оғирликни сезиларли даражада камайтириши ва ўқув жараёнини осонлаштириши мумкин.

    Мактабларда Google Cлассром, Moodle ва бошқа рақамли тизимлар орқали ўқувчиларга онлайн дарсликлардан фойдаланиш имкониятини бериш мумкин.

    Бу нафақат сумка оғирлигини камайтиради, балки ўқув жараёнини қизиқарлироқ қилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Болаларга тарқатма материаллар бериш орқали ҳам уларнинг юкини енгиллаштириш имкони бор. Шунда ўқувчи китобларни юк қилиб кўтариб юрмайди.

    Мактабдаги сақлаш шкафларини жорий қилиш: айрим давлатларда (масалан, АҚШ ва Канадада) мактаб ўқувчиларига шахсий шкафлар ажратилади. Бу усул юкни уй ва мактаб ўртасида олиб юришни камайтиради. Ҳиндистонда ҳам баъзи шаҳар мактабларида бу тизим муваффақиятли синовдан ўтмоқда.

    Ўзбекистонда ҳам хусусий мактаблар синфхоналарда махсус жавонлар ташкил қилган ва ўша жавонлар болалар оғирини енгил қилиш учун хизмат қилмоқда.

    Ҳиндистонда ўтказилган тадқиқотда айтилишича, мактабда сумка сақлаш жойлари мавжуд бўлган ўқувчиларнинг сумкаси ўртача 30%га енгиллашишига хизмат қилган.

    Бундан ташқари, мактаб ҳудудида тоза ичимлик суви ва овқатланишни ташкил қилиш ҳам ўқувчилар кўтариб юрган оғирликни камайишига сабаб бўлади.

    Нафақат таълим вазирлиги, ўқитувчилар балки ота-оналар ҳам боланинг соғлигига эътибор бериб сумка танлашда унинг оғирлиги ва қулайлига алоҳида эътибор бериши талаб қилинади.

     

     

    Шифокор Маъмура Ҳасанова болаларга зарар етказмаслик учун ота-оналарга қуйидагича тавсиялар беради:

    • Ўқув қуроллари, уларни кўтариб юриш учун мактаб сумкаларини (рюкзаклар) харид қилишда эътиборли бўлиш;
    • Мактаб сумкасига ортиқча нарсаларни солмаслик, масалан, бўёқ, пластилин кабиларни синфда қолдиришга одатланиш;
    • Фарзандларга рюкзаклардан тўғри фойдаланишни ўргатиш ва назорат қилиш.

    2020 йилда Ҳиндистонда сумка оғирлигини назорат қилувчи қонун қабул қилинган ва ўқувчиларнинг сумкалари оғирлиги танасининг оғирлигининг 10 фоизидан ошмаслиги ҳақида қарор қилинган. Китобларнинг оғирлигини камайтириш билан бирга ўқувчилардан уларни ҳафтанинг маълум кунларида (ҳар куни эмас) олиб келишни белгилашган.

    Бундан ташқари, ўқувчиларга берилаётган уйга вазифаларни камайтириш чоралари ҳам ишлаб чиқилган. Бизда ҳам ушбу чораларни кўриш ишлари олиб боришнинг айни вақти. Болаларнинг соғлом ўсиши учун уларнинг елкасидаги юкини камайтириш зарур.

    Ўзбекистонда 6,5 миллион ўқувчи бор ва бу ёшларнинг сумкасини кўтаришга кетаётган кучини китоб ўқиш, жисмоний тарбия билан шуғулланишига сарфлаши кўпроқ фойда беради.

    Эркин Ғайбуллаев

    31 январ, 15:37   Изоҳ (0)   24854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #таълим
    Эркин Ғайбуллаев

     

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Турдимов, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидан кетган Катанец, Тошкентда рағбатлантирилиши кутилаётган миллий либосда юрганла...

    22 январ, 23:14

    Қашқадарёда ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берган мактаб директори жаримага тортилди

    23 январ, 10:24

    ХЖС прокурори “Толибон” раҳбарларини ҳибсга олиш учун ордер сўради 

    23 январ, 20:50

    Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, IHRТ ва Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди

    23 январ, 19:28

    Ўзбекистондаги учта ОТМ фанлар бўйича нуфузли олийгоҳлар Топ-1000 талигидан жой олди

    23 январ, 20:35

    Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

    23 январ, 21:05

    Асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган Марказий банк, товламачиликда гумонланиб, қамоққа олинган Nazorat.uz канали маъмурлари, Бухорода туғуруқ вақтида вафот этган а...

    23 январ, 22:50

    Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

    24 январ, 14:56

    Тошкент мактабларида сил касаллиги тарқалгани айтилмоқда. Расмийлар муносабат билдирди

    24 январ, 11:34

    Қашқадарёлик директор мактаб формаси ҳақидаги гапи нотўғри талқин қилинганини айтиб, жамоатчиликдан узр сўради 

    24 январ, 14:12

    Фарғонадаги портлаш жабрланувчиларига товон пули тўланадими?

    24 январ, 19:42

    Буюк Британияда Ўзбекистоннинг ташқи савдо, иқтисодиёт ва инвестицияларга масъул давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурлари ташкил этилади

    25 январ, 10:55

    Сергелидаги боғчада тарбиячининг калтаклаши оқибатида боланинг оёғи синди

    25 январ, 14:21

    “Толибон” 500 нафар афғон талабага Россияга ўқишга боришни тақиқлади

    25 январ, 23:15

    Ўзбекистонда бир йилда 45 мингга яқин мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жавобгарликка тортилди

    26 январ, 09:48

    Қўқондаги талабалар турар жойида талаба қиз ўз жонига қасд қилди

    26 январ, 12:18

    Бухоро ва Наманганда ҳам техника университети ташкил этилади

    27 январ, 14:05

    Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

    27 январ, 14:26

    Uzbekistan Airways билан Германия шаҳарларига саёҳат қилинг

    27 январ, 19:30

    “Толибон” афғон қизларга Покистонда ўқишга рухсат бериш ҳақидаги хабарларни рад этди 

    27 январ, 23:30

    “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ёрдамлар “Камбағал оилалар реестри”га кирган оилаларга кўрсатилади

    28 январ, 17:30

    Нукус давлат техника университети ташкил этилади

    29 январ, 11:23

    1,5 йилда иккита магистратура дипломини қандай олиш мумкин

    30 январ, 10:30

    Фарғонадаги айрим ОТМлар қайта ташкил этилади 

    29 январ, 17:15

    “Исроилнинг танланган халқи”. Мормонлар АҚШ сиёсатига қанчалик таъсир ўтказишга қодир?

    29 январ, 18:15

    Исроилнинг Шарқий Қуддусдаги UNRWA’ни ёпиш қарорини қўллаб-қувватлаймиз — АҚШ 

    29 январ, 20:10

    Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп иш ҳақи олмоқда?

    29 январ, 19:24

    “Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини, аслида, илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир” — президент

    29 январ, 20:54

    Қайнона-келин жанжали сабаб куйиб қолган чақалоқ, ҳуқуқбузарлик қилиши эҳтимоли бўлган кишиларнинг рўйхати, КҲАЙ йўлидан Махтумқули кўчасига очилган янги йўл: 29 я...

    29 январ, 23:16

    Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди

    30 январ, 13:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.