Кармело Ингуанез Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
Вазир элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
“Кун тартибимиздан икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, туризмни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасида алоқаларни жадаллаштириш ва икки давлат муносабатларини юксалтиришга қаратилган бошқа йўналишлар муҳокамаси жой олди”, деб ёзади вазири.
Шунингдек, дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида битим имзоланди.
Изоҳ (0)