• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Фирдавс Абдуҳолиқов: Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекфильм»га ташрифи, эфирларда турк сериалларининг камайиши ва «Ўзбеккино»га нисбатан танқидлар ҳақида

    Ўзбекистон Президенти 20 ноябрь куни «Ўзбекфильм» киностудиясининг замонавий қиёфа касб этган янги биноси ва унинг фаолияти билан яқиндан танишган эди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев кинематография вакиллари билан учрашувда ўзбек киносини янада ривожлантиришга тааллуқли ўзининг бир қатор таклиф ва фикрларини ҳам билдирганди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов ўзбек кино санъати учун тарихий кун сифатида баҳоланаётган мазкур учрашувдан сўнг қандай ишлар амалга оширилишига қизиқиб, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқовга бир қанча саволлар билан юзланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мамлакат раҳбарининг кино ижодкорлар билан учрашуви ҳамда соҳа ривожига оид таклифлари борасида фикрларингиз қандай?

    — Президентимизнинг ташрифи «Ўзбеккино» учун, ўзбек кино санъати учун олтин ва тарихий кун бўлди. Чунки йиллар давомида ташландиқ ҳолатда бўлган «Ўзбекфильм» киностудияси биноси давлатимиз раҳбари ташаббуси билан янгидан ишга туширилди. Ҳозир бироз ҳаяжондаман, сабаби бу жуда кўплаб кино ижодкорларнинг орзу-ҳаваси эди. Биз мана шу кунни кутгандик. Нега? Чунки бу бинонинг ўзи тарихий иншоот. Унинг қурилганига 60 йилдан ошди. Бу ерда буюк ижодкорлар ишлаган, дунёга машҳур кино асарлар яратилган. «Ўзбекфильм» киностудияси ташкил қилинганига бу йил 95 йил тўлди. Агар «Марказий Осиёда кинонинг ватани қаерда?», деб сўрашса, албатта, Ўзбекистон дейишади. Буни ҳамма билади. Негаки 1910 йилда биринчи ўзбек оператори Худойберди Девонов қўлида камера кўтариб, илк кадрларни суратга олган.

    Тарихий кун дейишимнинг яна бир сабаби шуки, Президентимиз ташаббуси билан қурилган иккита суратга олиш павильони ишга туширилди. Шунингдек, иккита студия ҳам яратдик. Бу шароитлар ўзбек киносининг барча вакиллари: режиссёрлар, техник ходимлар, пардозчилар учун жуда катта туртки бўлади, завқланиб ижод қилиш ва кино соҳаси ривожига ҳисса қўшиш имконини беради. Мамлакат раҳбари «Бу ерга хушхабарлар билан келдим», дея барчанинг кўнглини кўтарди. Бузилиб кетган «Киночилар уйи»ни қайта тиклаш, киноарбоблар учун иккита кўп қаватли уйлар қуриш, Киноакадемия ташкил этиш, техникалар базасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Суҳбатимиз жуда самимий ва яхши кайфиятда ўтди. Бундан ташқари, «Тошкент» кинофестивалини ҳам қайта тиклаш ҳақида сўз юритганида, бу янгилик қарсаклар билан кутиб олинди. Бу нафақат ўзбек киноси, балки санъацевар юртдошларимиз учун ҳам қувончли хабар бўлгани, шубҳасиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    -— Учрашувда давлат раҳбари «Ўзбек томошабини фақат чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги керак», деган фикрларни ҳам билдирди. Хўш, агентлик бу мулоҳазалардан сўнг қандай лойиҳалар устида иш олиб боришни режалаштирмоқда?

    — Президентимиз миллий сериалларни ишлаб чиқиш ва кўпайтириш, мана шу йўналишда нодавлат телеканалларга ёрдам бериш бўйича анча аввал топшириқ берган эди. Тўғри, хусусий телеканаллар мазкур йўналишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Лекин тан олиш ҳам керакки, бугун хориж сериаллари эфирларда кўпайиб кетган. Буни барчамиз кўриб турибмиз, томошабинлардан ўринли саволлар келиб тушмоқда. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасидан келиб чиққан ҳолда нодавлат телеканаллар билан ҳамкорликда ўнлаб лойиҳаларни тайёрладик. Айни вақтда 12 та сериал яратиш устида ишлар кетмоқда.

    Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида агентлигимиз ҳам, албатта, яқиндан кўмаклашади. Биринчи навбатда, «Ўзбекфильм»нинг янги очилган павильонларида ўқитувчилар ва шифокорлар ҳақидаги сериалларни суратга олинишига шароит яратиб берамиз. Бундан ташқари, ҳар битта серия учун давлат бюджети ҳисобидан «Ўзбеккино» 15 миллион сўмдан пул берадиган бўлди. Харажатнинг 50 фоизи, яъни 15 миллион сўм эса нодавлат телеканал ҳисобидан қопланади. Мақсадимиз — шу йўл орқали ўша сериал савиясини кўтариш. Назаримда, миллий сериалларни яратиш умуммиллий иш. Мисол учун, шифокорларга бағишлаб ишланадиган сериал бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соҳа мутахассислари ва албатта, томошабинлар, жамоатчилик ҳам ўз таклифларини билдириши лозим.

    — Демак, сиз таъкидлаб ўтган 12 та сериал суратга олиниб, телеканаллар орқали оммага намойиш этилгач, эфирларда турк, корейс сериаллари сони анча камаяди. Шундайми?

    —Албатта. Чунки биз республика аҳолисининг аксарияти томоша қиладиган тўртта нодавлат телеканаллар билан учтадан сериал яратиш бўйича келишувга эришганмиз. Икки, уч ой ичида 12 та сериални амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Узоғи билан 2021 йилнинг илк давридан намойиш қилиш бошланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

     — Савияли сериаллар олиш учун пухта сценарийлар ёзишга икки ой қисқа муддат эмасми?

    — Ҳар қандай телеасарнинг сифати аввало, сценарийга боғлиқ. Яхши сценарий бўлмаса, маҳсулот ҳам пухта чиқмайди. Биз сериалларни олиш масаласи бўйича ҳаракатни август ойидаёқ бошлаб юборганмиз. Тўғрисини айтиш керак, ҳар бир нодавлат телеканалнинг ўзида захира сценарийлар ҳам бор эди. Ўтган вақт мобайнида сценаристлар, экспертларни таклиф этган ҳолда ўша сценарийларни янада бойитишга ҳаракат қилдик. Сериаллар оммага ҳавола этилганидан сўнг уларга нисбатан мухлис ва мутахассислар томонидан ижобий ёки танқид фикрлар билдирилиши табиий ҳолат. Аммо бу биз учун биринчи катта қадам. Бу борада ҳали катта тажрибага эга эмасмиз. Секин-аста хусусий телеканаллар, кино ижодкорлар ва «Ўзбеккино» мутасаддилари бир ёқадан бош чиқариб, сифатли сериаллар тасвирга туширамиз. Қисқаси, бирлашиб, фақат олдинга интиламиз, орқага йўл йўқ.

    — Сизнингча, «Ўзбеккино»га нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларнинг нисбатан камайишига қанча вақт керак бўлади?

    — Фаолиятимизга нисбатан ижобий фикрлар ҳам, танқидий муносабатлар ҳам бўлади. Танқидий фикрлар ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи навбатда бугун кино ижодкорларни бирлаштиришимиз керак. Чунки улар шунча йил давомида ҳам рақобат, ҳам шароит нуқтаи назардан тарқоқ ҳолатда бўлишган, турли муаммолар пайдо бўлган. «Ўзбекфильм»нинг янги биноси ва бугунги тарихий кун (21 ноябрь назарда тутилмоқда – таҳр.) кино ижодкорларни янада бирлаштиради, бир-бири билан мулоқот қилиб, тажриба алмашишига, дўстликка, ҳамжиҳатликка ва албатта, танқидларни камайтиришга хизмат қилади. Биргаликда жуда катта вазифаларни амалга оширамиз.

    — Самимий суҳбат учун катта раҳмат!

    Мавзуга доир:

    • «Ўзбек томошабини чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги керак». Шавкат Мирзиёев «Ўзбекфильм»да киночилар билан учрашди
    • Шавкат Мирзиёев мактабларга Шукур Бурҳонов, Лутфихоним Саримсоқова, Ҳамза Умаров каби актёрлар номини беришни таклиф қилди
    • Фото: Таъмирдан чиққан «Ўзбекфильм»
    • 100 дан ортиқ киноижодкор «Ўзбеккино» раҳбари Фирдавс Абдухолиқов устидан Абдулла Ариповга шикоят қилди
    • Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов киноижодкорлар билан учрашди
    • 2017—2019 йилларда кино соҳасида 17 миллиард сўмлик маблағ нотўғри сарфлангани маълум бўлди

    23.11.2020, 10:25   Изоҳ (0)   18992
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 83 ёшида вафот этди

    20.11.2020, 10:20

    Италияда Леонардо да Винчининг номаълум эскизи топилди

    19.11.2020, 20:36

    «Ўзбекистонда ‘запрет’га тушганим ёлғон». Хонанда Сарвара Туркияга кетиши сабаби, Истанбулдан уй олгани ва фарзанди ҳақида

    19.11.2020, 17:24

    Оғабек Собиров узоқ йиллар давлатнинг асосий тадбирлардан «тушиб қолиши» сабабига ойдинлик киритди (видео)

    19.11.2020, 09:29

    Оғабек Собиров ўғилларининг қўшалоқ тўйига «бир миллиард сўм сарфлаган» деган гап-сўзларга ойдинлик киритди (видео)

    18.11.2020, 16:35

    «Қачон дадам фильм суратга олсалар, ўшанда ўйнайман». Актёр Улуғбек Юнусов нима учун фильмларда суратга тушмаётганини маълум қилди (видео)

    10.11.2020, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10

    Исроил АҚШдан Ғазодаги фаластинликларни кўчиришда ёрдам сўрамоқда

    Дунё | 19 июл, 21:40

    АҚШ разведкаси Обамани Россиянинг сайловларга аралашгани ҳақидаги сохта маълумотларни тарқатишда айблади

    Дунё | 19 июл, 21:15

    Евроиттифоқ Украина орқали Россияга ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда — ОАВ

    Дунё | 19 июл, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.