• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Қасосдан қолган хотира: “Шурик”даги Нина — Наталя Варлейнинг бир умр бир хил соч турмагида юришининг асл сабаби

    Барча томошабинлар Леонид Гайдайнинг “Кавказ асираси” комедияси юлдузи Наталя Варлейнинг “ўзига хос” соч турмагида кўришга ўрганиб қолган. Аслида эса ушбу турмак бахтсиз ҳодиса туфайли пайдо бўлганини камдан-кам одам билади. Бу воқеа гастрол сафарларида, цирк артисткаси Варлей навбатдаги хавфли, бироқ ғоят томошабоп трюкни бажараётган пайтда содир бўлган эди.

    Оғриқли болалик

    Наташа болалигида нозик ва касалманд қизча эди. У жисмонан бақувват бўлиши учун ота-онаси шифокорларнинг тавсияси билан уни цирк тўгарагига беради. Бора-бора Наташа спорт билан шуғуллана бошлайди, натижада эса касалликдан асар ҳам қолмайди. У цирк билим юртида гимнастика ва акробатика бўйича ўз маҳоратини оширишни давом эттиради. Чиройли, хушбичим қиз ёқимли табассум билан томошалар кўрсатиб, ҳаммани ҳайратда қолдирарди.

    Хавфли трюклар

    Цирк бутун мамлакатни айланиб чиққан  ва Варлей гастролларда ҳам ўзининг хавфли трюкларни кўрсатарди. Бир куни артистлар Волгоградга келишади. Оғир мураккаб асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун махсус ходим керак эди. Гимнастикачининг хавфсизлигини таъминлаш учун занжир ва бошқа жиҳозларни тўғри тортиш ассистентнинг вазифасига кирарди, гастрол вақтида ассистентликка Борис Руденко тайинланади.

    Омадсиз ошиқ

    Руденко Наташа билан бирга ўқиган, анчадан бери уни ёқтириб юрарди. Аммо қиз унга шунчаки дўст сифатида муносабатда бўлар, бундан ортиқ нарсага умид бермасди. Шундай бўлса-да, Борис унга эътибор кўрсатишни давом эттирарди. У севгилиси ёнида бўлиш учун гастролларга ҳам боради: эҳтимол Наталянинг қалби юмшаб, муҳаббатини қабул қилар, деган умидда эди.

    Аммо у ўйлаганидек бўлмади. Дастурнинг энг муҳим қисми Наташанинг чиқиши эди. Бу чиқишда у бош айланадиган баландликка кўтарилиб, турли мураккаб ҳаракатларни бажарар экан, кичкина гармошка — концертинада куй чаларди. Бунда артистнинг ҳаёти ва соғлиғи ассистент назорат қилиб турадиган жиҳозларга боғлиқ эди. Кунларнинг бирида Борис Руденко яна севги изҳор қилади.

    “Бундан ҳеч қандай натижа чиқмагач, у масалани кўндаланг қўйди: ё мен унга турмушга чиқаман ёки у ассистент бўлишдан воз кечади. Албатта, мен унинг севгисини рад этдим...” дейди актриса ўзининг биографик китобида вазиятни ўша вазиятни тасвирлаган ҳолда.

    Баландликдан қулаш

    Натижада Руденко Варлейнинг бепарволигидан хафа бўлиб, огоҳлантирмасдан труппани тарк этади. Шошилинч равишда унинг ўрнини босадиган одам қидира бошлашади. Бу вазифа жиҳозларни кузатишга тажрибасиз, ундан нима талаб қилинишини аниқ тушунмайдиган ходимга юклатилади. Энг масъулиятли лаҳзада у трапеция маҳкамланган арқонни ушлаб қололмайди. Наталя баландликдан йиқилади — бахтига анча юмшоқ ерга тушади. Аммо устига гумбаз остида ўтириб, номерини ижро қиладиган оғир металл стул қулаб тушади.

    Наташа қаттиқ оғриққа бардош бериб ўрнидан туради, ҳатто томошабинларга жилмайиб “ҳаводан” бўса ҳам йўллайди-да, кейин саҳна ортига ўтади. Тиббий ёрдамсиз иш битмаслиги шундагина маълум бўлади. Гимнастикачининг пешонасида катта шиш пайдо бўлиб, кўк-яшил тус олади.

    Жароҳат ва янги соч турмаги

    Албатта, жароҳатни яширишга ҳаракат қилишади — тун бўйи турли муолажалар қилишади, лекин уларнинг ҳеч қайсиси фойда бермайди. Жароҳатга қарамай, Наталя чиқишларини давом эттиришга қарор қилади — у труппани тўхтата олмасди, гастроллар давом этиши керак эди. Томошабинларни пешонасидаги қўрқинчли шиш билан ҳайратда қолдирмаслик учун у узун сочларини қирқиб пешонасига тушириб олади. Янги соч турмаги ярани бекитиб турарди. Ҳамкасблари Наташанинг янги турмаги ярашганини айтишади — “чёлкаси” ўзига ҳам ёқиб қолади. Шунинг учун шиш йўқолганидан кейин ҳам турмагини ўзгартирмайди.

    “Кавказ асираси”

    Кейинчалик Наталя Варлей “Кавказ асираси” фильмида Нина ролини ўйнаб, бутун мамлакатга машҳур бўлади. Режиссёр Леонид Гайдай уни кўплаб даъвогарлар орасидан танлаб олган — улар орасида Наталя Костинская, Наталя Фатеева, Лариса Голубкина, опа-сингил Анастасия ва Марианна Вертинскаялар ҳам бор эди. Гайдайга Наталя Варлейнинг спорт билан шуғуллангани, қоядан арқон билан тушиши, тоғ йўлида машина ҳайдаши, деразадан сакрай олиши маъқул келган.

    “Кавказ асираси” фильмидан кейин актриса ҳақиқий юлдузга айланади. Гоголнинг қиссаси асосида суратга олинган “Вий” фильмида ҳам рол ўйнагач, унинг машҳурлиги янада ошади.

    Актриса барча ролларида соч турмагини ўзгартирмайди — гарчи у қачонлардир шундай қилишга мажбур бўлган бўлса ҳам. Бу Наталя Варлейнинг ўзига хос турмагига айланади, у ҳозирда ҳам айнан шу турмакдан фойдаланади.

    17 январ, 13:29   Изоҳ (0)   53842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Совет киноси#«Кавказ асираси»
    Ҳилола Ғиёсова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонга бориш аввал ҳам хавфли бўлган. «Авлоний» фильми ҳақида

    19.12.2019, 18:27

    «Қарғалар учса қарайлик». «Илҳақ» фильмидан нима кутгандим-у, нима олдим?

    10.05.2020, 16:30

    Шарққа Шарқдан қараган фильм. Узоқ кутилган «Ибрат»нинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида

    02.10.2020, 12:16

    «Лирик бўлмаган комедия». «Омадли жентльменлар» фильми ҳақида

    13.12.2020, 15:13

    «Чебурашка» яна экранларга қайтди, аммо бутунлай бошқа сюжет билан — энди Гена тимсоҳ эмас

    10.01.2023, 19:38

    Ерга сочилган 6 тонна апельсин: «Чебурашка» фильми қандай суратга олинган?

    13.01.2023, 20:47

    Машҳур образлари учун кам ҳақ тўланган совет актёрлари  

    12.02.2023, 15:23

    “Кавказ асираси” фильмидаги Никулин товонини қашлаган эпизод қандай суратга олинган? (видео)

    28.01.2024, 15:39

    “Майса устидаги нонушта”, “Ёввойи сайёра”, “Ҳақиқий қайғу” — ҳаёт ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган фалсафий мультфильмлар

    12.08.2024, 12:56

    Бутун мамлакатга донғи кетган совет фильмларидаги машҳур бинолар (фото)

    29.10.2024, 11:55

    СССР кинопрокатининг мутлақ етакчиси “Есения” фильмининг бош қаҳрамони  50 йилдан сўнг қандай кўринишда? 

    06.11.2024, 21:25

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.