Футбол бўйича Россия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди. “ЦСКА” клуби 6 октябрь, якшанба куни “Динамо” билан баҳс олиб борди ва сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида ҳисобни ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев очди. 55-дақиқада Карраскал ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Аббосбекнинг ўрнига майдонга тушган Мусаев ғалаба тўпини киритди. Ўзбекистонлик футболчи учрашувда 75 дақиқа ҳаракат қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг “ЦСКА” очколарини 20 тага етказиб, тўплар нисбатига кўра “Динамо”ни (20, 5-ўрин) ортда қолдирган ҳолда 4-ўринга кўтарилди.
РПЛ
11-тур
6 октябрь, якшанба
“Динамо” — “ЦСКА” 1:2
Голлар: 1:0 — Файзуллаев (17), 1:1 — Карраскал (55), 1:2 — Мусаев (89).
“Динамо”: Лунев, Скопинсев (Маричал, 46), Фернандес, Балбуэна, Даса (Кутиский, 64), Лаксалт, Артур (Фомин, 46), Бителло, Карраскал (Мауҳуб , 74), Нгамале, Тюкавин.
“ЦСКА”: Акинфеев, Мойзес, Виллиан, Дивеев, Круговой (Гайич, 75), Кисляк (Бистрович, 79), Хелвен, Зделар, Файзуллаев (Мусаев, 75), Гуарирапа, Обляков (Пьянич, 75).
Огоҳлантиришлар: Нгамале (62), Кисляк (73), Мусаев (89).
Изоҳ (0)