• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ҳалок бўлганлардан омон қолганлар кўп” — шасси очилмай қолиши оқибатида рўй берган авиаҳалокатлар

    29 декабрь куни Таиланддан Жанубий Кореяга учиб келган самолёт аэропортга шассисиз қўнгани туфайли аввалига ёниб, сўнгра иккига бўлиниб кетди. Сўнгги маълумотларга кўра, бортда бўлган 175 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзосидан 179 киши ҳалок бўлган. Фақатгина икки киши — бир йўловчи ва экипаж аъзоларидан бири омон қолган.

    Дунё тарихида ҳаво лайнерларининг шассиси очилмай қолиши туфайли рўй берган авиаҳалокатлар талайгина. Рақамларга кўра, уларда қурбон бўлганлардан кўра, омон қолганлар сони кўпроқ. “Дарё” ана шундай ҳодисаларнинг тафсилотларини битта мақолада жамлади.

    Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти (2024 йил 29 декабрь)

    • Рейс: 7C2216
    • Йўналиш: Бангкок – Муан
    • Қурбонлар: 179 киши
    • Омон қолганлар: 2 киши
    • Ҳодиса тафсилотлари: Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қушлар билан тўқнашув туфайли бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин. Yonhap маълумотига кўра, шу сабаб туфайли шассини бошқариш тизими ишдан чиққан.

    Нордwind Airlines авиакомпаниясининг Boeing-737 самолёти (2023 йил 22 август)

    • Рейс: NWS5547
    • Йўналиш: Москва (Шереметево) – Анталия
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Самолёт Анталия аэропортига яқинлашганда, шасси тизимида носозлик аниқланган. Учувчилар қўшимча чоралар кўриб, самолётни муваффақиятли қўндиришган. Бортдаги йўловчилар ва экипаж аъзолари орасида жабрланганлар йўқ.

    Utair авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти (2018 йил 1 сентябрь):

    • Рейс: Москва—Сочи
    • Йўналиш: Москвадан Сочига
    • Қурбонлар: Йўқ
    • Жароҳатланганлар: 18 киши
    • Ҳодиса тафсилотлари: Қўниш чоғида шасси билан боғлиқ муаммо туфайли самолёт пастки қисмида қаттиқ шикастланди. Бу ҳолатда ёнғин содир бўлди, лекин барча йўловчилар ва экипаж эвакуация қилинди.

    Бек Аир авиакомпаниясининг Fokker 100 самолёти (2016 йил 27 март):

    • Йўналиш: Қизилўрдадан Остонага
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Самолёт Остона аэропортига яқинлашганда, олд шасси очилмай қолгани аниқланди. Учувчилар бир неча марта шассини очишга уринишса-да, аммо бунинг уддасидан чиқиша олмайди. Оқибатда самолёт олд шассисиз қўндирилади. Бортдаги 116 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзосидан ҳеч ким жабрланмайди. Қўниш чоғида самолётнинг металл конструкциялари бетонга ишқаланиб, учқун чиқаради, бироқ ёнғин содир бўлмайди.

    JetBlue авиакомпаниясининг Embraer-190 самолёти (2016 йил 25 март)

    • Йўналиш: Нью Йорк – Нассау (Багам ороллари пойтахти)
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Учувчилар қўнишдан аввал, самолёт олд шассисида носозлик борлигини айтишган. Самолётда бўлган 93 йўловчи ва экипажнинг 4 нафар аъзосидан ҳеч ким жабрланмаган.

    Оренбург ҳаво йўллари авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти (2016 йил 10 февраль):

    • Йўналиш: Пунта Кана – Москва
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Москвага парвоз қилаётган ҳаво лайнери фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Доминикан Республикасининг Пунта-Кана аэропортидан эндигина учган самолётнинг 5 км баландликка кўтарилганда мотори ишдан чиққан. Boeing қўнаётган чоғда унинг шассисидан деярли асар ҳам қолмаганди. Самолёт бортидаги 346 йўловчи ва экипаж аъзолари тирик қолган.

    СкйWест Airlines авиакомпаниясининг Бомбардиэр СРJ200 самолёти (2015 йил 11 март):

    • Йўналиш: Монтеррей – Лос Анжелес
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Самолёт шассиси манзилга бир неча дақиқа қолганда ишдан чиққан. Командирнинг моҳирлиги авиаҳалокатнинг олдини олишга сабаб бўлади. Ундаги 40 йўловчи ва 3 экипаж аъзоси омон қолган.

    ЛОТ Полиш Airlines авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти (2011 йил 1 ноябрь):

    • Йўналиш: Нью Йорк –Варшава
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Қўниш вақтида шасси охиригача очилмаган. Учувчилар самолётни шасси очилмаган ҳолда қўндиришга муваффақ бўлишган. Ҳодиса давомида ҳеч кимга зиён етмаган.

    ИранАир компаниясининг авиакомпаниясининг Boeing 727 самолёти (2011 йил 8 октябрь):

    • Йўналиш: Москва — Теҳрон
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Теҳронга қўниш арафасида самолётнинг олд шассиси ишдан чиқади. Эронлик учувчи йирик авиаҳалокатнинг олдини олишнинг уддасидан чиқади ва 113 нафар йўловчи омон қолади.

    “Alrosa” авиакомпаниясининг Ту-154М самолёти (2010 йил 7 сентябрь)

    • Рейс: 6Р-514
    • Йўналиш: Полярний (РФ Мурманск области) — Москва
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Парвоз вақтида самолётнинг электр таъминоти тўсатдан ишдан чиқди, бу эса шасси ва бошқа тизимларнинг ишлашида муаммоларга олиб келди. Учувчилар самолётни Ижма дарёси яқинидаги ташландиқ қўниш майдонига қўндиришга мажбур бўлишди. Барча 81 йўловчи ва экипаж аъзолари омон қолди, ҳеч ким жароҳатланмади.

    British Аирwайс авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти (2008 йил 17 январь):

    • Йўналиш: Пекин – Лондон
    • Қурбонлар: Йўқ
    • Омон қолганлар: 47 киши енгил жароҳат олган
    • Ҳодиса тафсилотлари: Ҳодисага самолёт ёқилғисида муз кристаллари ҳосил бўлиши сабаб бўлган, бу эса иситиш тизими иссиқлик алмаштиргичининг тиқилиб қолишига олиб келган. Двигательларга ёқилғи етиб келмагани оқибатида самолёт Xitrou аэропортига қаттиқ қўнишига тўғри келган. Натижада шасси синиб кетган ва лайнер узоқ масофага судралиб борган. Омадли тасодиф туфайли ёнғин келиб чиқмаган ва барча омон қолган. 

    САС (Scandinavian Airlines) авиакомпаниясининг Бомбардиэр Даш 8-400 (Қ400) самолёти (2007 йил 12 сентябрь):

    • Йўналиш: Копенгаген — Стокгольм
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Қўниш пайтида самолёт шассиси очилмаган. Учувчилар самолётни муваффақиятли қўндиришга эришган. Тергов хулосасига кўра, ҳалокатга шассининг юқори босимли ювиш воситаларидан фойдалангани, у коррозияга қарши қопламани ювиб ташлагани сабаб бўлган.

    САС (Scandinavian Airlines) авиакомпаниясининг МД-80 самолёти (2007 йил 27 октябрь):

    • Йўналиш: Копенгаген — Стокгольм
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Қўниш пайтида самолётнинг олд шассиси очилмай қолган. Учувчилар самолётни муваффақиятли қўндиришга эришган. Йўловчилар ва экипажга зиён етмаган.

    JetBlue Аирwайс авиакомпаниясининг Airbus А320 самолёти (2005 йил 21 сентябрь):

    • Рейс: 292
    • Йўналиш: Бурбанк (Калифорния) – Нью Йорк
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Парвоздан сўнг самолётнинг олд шассиси нотўғри ҳолатда қотиб қолгани аниқланади. Учувчилар Лос-Анжелес халқаро аэропортига қўнишга қарор қилишади. Қўниш пайтида олд шасси 90 даража бурилган ҳолда бўлса-да, лайнер муваффақиятли қўндирилди ва ҳеч ким жабрланмайди.

    Чина Eastэрн Airlines авиакомпаниясининг МД-11 самолёти (1999 йил 22 август):

    • Авиакомпания: Чина Eastэрн Airlines
    • Йўналиш: Шанхай – Гонгконг
    • Қурбонлар: 3 киши
    • Омон қолганлар: 312 киши
    • Ҳодиса тафсилотлари: Қўниш пайтида самолёт ён томонга оғиб кетган, самолёт шассиси синиб кетгани сабабли ёнғин келиб чиққан. 

    Ту-124 самолётининг Нева дарёсига қўниши (1963 йил 21 август):

    • Авиакомпания: “Аэрофлот”
    • Йўналиш: Таллин—Москва
    • Қурбонлар ва жароҳатланганлар: Йўқ
    • Ҳодиса тафсилотлари: Парвоздан сўнг олд шасси очилмай қолгани маълум бўлди. Учувчилар ёқилғи тугаб бораётгани сабабли самолётни Нева дарёсига қўндиришга қарор қилишган ва ушбу вазифани аъло даражада уддалашган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган, учоқ бортидаги элликдан ортиқ йўловчи ва экипаж аъзоларининг бари омон қолган.
    29.12.2024, 17:15   Изоҳ (0)   20617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #авиаҳалокат#шасси#самолёт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентликлар «Шереметьево»даги фожиадан сўнг Россия элчихонасига гуллар олиб келмоқда

    06.05.2019, 19:57

    Покистондаги авиаҳалокатнинг тахминий сабаблари айтилди

    23.05.2020, 06:12

    Черчилл ташаббуси билан бошланган “Дарданелл операцияси”, сиёсатдан кетишини эълон қилган Фидель Кастро ва Прагада ҳалокатга учраган биринчи “Ту-154”. Кун хронолог...

    19.02.2023, 09:30

    Қозоғистонда қулаган самолёт ўққа тутилган бўлиши мумкин

    26.12.2024, 09:01

    Қозоғистонда қулаган самолётнинг қора қутиси топилди 

    26.12.2024, 10:10

    Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт хронологияси. У ўққа тутилган бўлиши мумкинми?

    26.12.2024, 18:07

    Путин МДҲ етакчиларини қандай ноз-неъматлар билан меҳмон қилди?

    26.12.2024, 15:44

    Шавкат Мирзиёев авиаҳалокатда кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди

    26.12.2024, 15:27

    “Россия ва Озарбайжонга авиаҳалокат бўйича криминалистик терговда иштирок этишга рухсат берилмайди” — Канат Бозумбаев

    26.12.2024, 23:25

    Қозоғистон расмийлари самолёт қулаши хронологиясини эълон қилди

    27.12.2024, 09:40

    Самолётнинг қайси қисмидаги ўриндиқлар энг хавфсиз? Авиация мутахассисларининг фикри

    27.12.2024, 14:47

    Azerbaijan Airlines Оқтовдаги авиаҳалокат сабабини маълум қилди

    27.12.2024, 18:20

    “Embraer 190 ҳалокати ҳақидаги сохта маълумотлар тарқалишининг олдини олиш зарур” — Тўқаев 

    28.12.2024, 17:15

    Путин Алиевдан Оқтовдаги авиаҳалокат учун узр сўради  

    28.12.2024, 18:22

    Путин Тўқаев билан AZAL самолёти ҳалокатига боғлиқ вазиятни муҳокама қилди 

    28.12.2024, 21:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.