• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Черчилл ташаббуси билан бошланган “Дарданелл операцияси”, сиёсатдан кетишини эълон қилган Фидель Кастро ва Прагада ҳалокатга учраган биринчи “Ту-154”. Кун хронологиясида 19 февраль

    19 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Черчилл ташаббуси билан бошланган “Дарданелл операцияси”, сиёсатдан кетишини эълон қилган Фидель Кастро ҳамда Прагада ҳалокатга учраган биринчи “Ту-154”га оид фактлар ўрин олган.

    Черчилл ташаббуси билан бошланган “Дарданелл операцияси”

    1915 йил 19 февраль куни Уинстон Черчилл ташаббуси билан “Дарданелл операцияси” бошланган эди. Унинг доирасида Антанта шартномасига аъзо давлатлар Константинополни эгаллаш, Туркияни урушдан чиқариш ва Россияга денгиз йўлини очишни мақсад қилган.

    Фото: Britannica

    Туркия Биринчи жаҳон урушига қўшилганидан кейин Дарданеллга эгалик қилиш, Антантага шубҳасиз устунлик бериши ойдинлашади. Бундай операция режаси 1906 йилда Британия мудофаа қўмитаси томонидан кўриб чиқилган бўлиб, ўз навбатида жуда хатарли ҳисобланган. Ушбу масала 1915 йилда қайта муҳокама қилингач, қуруқликдаги ва денгиз кучлари биргаликда ҳаракат қилсагина, муваффақиятга эришиш мумкинлиги тўғрисида хулосага келинган.

    1914 йил 3 ноябрь куни Indefatigable вa Indomitable крейсерлари, Франциянинг Суффрен ва Верите зирҳли ташувчилари билан кўрфаз фортларини қисқа бомбардимон қилади. Турклар бунга жиддий ёндашиб, Дарданелл мудофаасини янги мина тўсиқлар ва батареялар билан кучайтирган.

    Фото: Britannica

    1915 йил 2 январда русларнинг бош қўмондони иттифоқчиларга мурожаат қилиб, Кавказ фронтидаги турк кучларини чалғитиш учун намойиш ўтказишни сўрайди. Эртаси куни Китченер Черчилл билан мулоқот ўтказиб, Россияга ёрдам кўрсатишга қарор қилинган. Иттифоқчилар эскадраси Дарданелдан ўтиб, Константинополга йўл олиши керак эди.

    19 февраль куни инглиз-француз флоти (6 та линкор, 1 та крейсер) Усмонийлар қалъаларини ўққа тутишни бошлайди, бироқ иттифоқчилар туркларнинг мудофаа иншоотларига жиддий зарар етказа олмайди. 25 февраль куни улар туркларнинг айрим қирғоқ батареясини енгиб ўтиб, кўрфазни миналардан тозалашни бошлайди. Уларнинг ортида 3 та кема ҳаракатланган. Бироқ тез орада турк батареялари ўт очгани боис инглиз-французлар ортга чекинишга мажбур бўлган.

    18 март куни Дарданеллга асосий ҳужумни уюштириш белгиланади. Иттифоқчилар ёрдам кучларини қабул қилиб олади ва бу сафар улар 3 та дивизия кема билан ҳаракатланади. Аммо турк қўмондонлиги ҳам мудофаани кучайтирган, кўрфаздаги миналар сонини оширганди.

    Фото: Britannica

    Шу куни соат 10:30 да иттифоқчилар кемалари кўрфазга киради. Турклар душман яқинлашишини кутган ва баландликдан артиллерия оловларини ёғдирган. “Сюффрен” ва “Агамемнон” жиддий зарар кўради. Gaulois, Bouvet, Ocean, Irresistible кемалари эса миналардан ўтишга муваффақ бўлган. Соат 18:00 да Британия адмирал Де Робек операцияни тўхтатишни буюради. Туркларнинг йўқотишлари кўп эмасди (қирғоқ батареясидаги 8 та қуролга зарар етганди холос).

    Операция муваффақиятсизликка учраганига қарамай, иттифоқчилар қўмондонлиги жанговар ҳаракатларни тўхтатмаган. Янги режага кўра, қирғоққа десант кучларини ташкил керак эди. Галлиполига нафақат инглиз ва французларни, балки Австралия, Янги Зеландия, Сенегал, Ҳиндистон қўшинлари, ҳатто яҳудийлар легиони ҳам жалб этилган. Десантларнинг умумий сони 81 минг кишини ташкил этган.

    Фото: Britannica

    Дарданелл ҳимояси учун турклар томонидан генерал фон Сандерс бошчилигида 5-армия шакллантирилган. Бутун турк мудофаа тизими кучайтирилган, Усмонийлар қўшинлари сони оширилган. 25 апрель куни британлар ҳамда уларнинг иттифоқчилари Галлиполи яриморолига қўшинларни десантлаштиришни бошлайди. Ҳужумни кутиб турган турклар пулемётлар олови билан уларга қарши чиқади, аммо катта йўқотишларга қарамай, британлар қирғоққа мустаҳкам ўрнашиб олади.

    Десантлар туширилгач, инглиз-француз қўмондонлиги яриморол ичига қадар кириб боришга қарор қилади. 6 май куни иттифоқчилар Критияни эгаллашга уринган — узоқ давом этган жанглардан кейин у Усмонийлар қўшинлари қўлида қолган. Шундай қилиб, узоқ давом этган ҳужумлардан кейин 7 декабрда Британия ҳукумати Галлиполидаги иттифоқ қўшинларининг эвакуацияси бўйича буйруқ беради ва у 1916 йил 9 январда якунланган.

    Фото: Britannica

    Мазкур уруш давомида Британия империяси таркибида қарийб 120 минг, Австралия — 8,7 минг, Янги Зеландия — 2,7 минг, Франция — 26,5 минг, Усмонийлар эса 186 минг ҳарбийсидан айрилган.

    Усмонли армиясининг Галлиполидаги ғалабаси катта сиёсий ва маънавий аҳамиятга эга эди, у ўзининг тўлақонли эмаслиги ва Европа рақибларининг устунлиги ҳақидаги афсонани йўққа чиқарган.

    Сиёсатдан кетишини эълон қилган Фидель Кастро

    2008 йил 19 февраль куни Куба етакчиси Фидель Кастро катта сиёсатдан кетишини эълон қилганди. Шу куни “Granma” газетаси Кастронинг ўз халқига йўллаган мурожаатини эълон қилиб, унда мамлакат етакчиси раҳбарлик лавозимига бошқа қайтмаслигини айтган эди.

    Фото: AP Photo

    Куба инқилобининг етакчиси Фидель Кастро 1926 йил 13 август куни Орьенте вилоятидаги Биран қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси испаниялик мигрант Анхел Кастро Архиз бу вақтда шакар плантациясига эгалик қиларди. Онаси — Лина Рус Гонсалес бўлиб, оддий деҳқон қизи эди. У Анхеляга иккинчи хотин бўлиб турмушга чиққан.

    Фидель ҳамда унинг укалари бошланғич таълимни Сантягодаги католиклар интернатида олган. Фидель, шунингдек, Гаванадаги Белен коллежида ҳам ўқиган. Коллежда у гуманитар интизоми борасидаги муваффақиятлари билан ажралиб турарди. Параллел равишда спорт билан ҳам шуғулланган — 1944 йилда мактабнинг энг яхши спортчиси дея тан олинган.

    1950 йил Фидель Гавана университетининг юридик факультетини, кейинроқ аспирантурани тамомлайди. Университетдан сўнг Фидель Кастро Гаванада хусусий адвокатлик билан шуғулланган, хусусан, қашшоқларга бепул кўмаклашган.

    1950 йиллар охирида у Куба халқи партияси аъзосига айланган. Унинг номзоди 1952 йилги парламент сайловларида илгари сурилиши керак эди, аммо партия раҳбарияти Кастрода радикализм бор дея, уни маъқулламаган.

    Фото: AP Photo

    1952 йил 11 мартда юз берган ҳарбий тўнтаришдан кейин ҳокимият генерал Фулхенсио Батиста қўлига ўтган, Фидель Кастро диктатурага қарши курашчиларнинг олд қаторларидан ўрин олган. У собиқ партиясининг айрим аъзоларидан кичик гуруҳ тузиб, Батистани ағдаришга киришган. 1953 йил 26 июлда гуруҳ аъзолари Монкададаги казармага ҳужум уюштиради, бироқ у қаттиқ бостирилган. Фидель Кастро ҳарбий трибунал қўлига топширилган. Судда у ўзининг машҳур “Тарих мени оқлайди” нутқи билан чиқиш қилганди. Суд Кастрони 15 йилга озодликдан маҳрум этади, бироқ 1955 йил майда жамоатчилик босими остида у амнистияга тушган. Шу йилнинг ўзида Кастро Мексикага кўчиб ўтади.

    Фидель Мексикада “26 июль ҳаракати”га асос слоган ва қўзғолон бошлашга тайёргарлик кўрган. 1956 йил декабрда Кастро бошчилигидаги инқилобчилар гуруҳи Орьента вилоятига “Granma” яхтасида етиб келади. Вақт ўтиши билан Исёнчилар армиясига айланган гуруҳ диктатура режимига қарши кураш бошлайди.

    Инқилоб ғалабаси ва Батиста диктатураси ағдарилганидан кейин 1959 йил 1 январда Кастро Куба армияси қўмондонлигини ўз зиммасига олади, 1959 йил февралда эса ҳукумат раҳбари лавозимига ўтиради. Кубадаги инқилоб ҳукуматини ағдаришга бўлган уринишдан кейин Фидель Кастро ўз мамлакати ривожланишнинг социалистик йўлини танлаганини эълон қилади.

    1965 йил октябрда Фидель Кастро Куба Коммунистик партияси Марказий қўмитаси биринчи котибига айланган. 1976 йилда у ҳукумат ва давлат раҳбари лавозимларини ўзида бирлаштирган Давлат кенгаши раиси этиб сайланади.

    2006 йил 1 август куни Фидель Кастро вақтинчалик ўз ваколатларини укаси Раулга топширади. Бунга унинг ошқозонидаги операция сабаб бўлганди. Орадан икки йил ўтгач, 19 февраль куни Фидель Кастро Куба етакчилигидан кетишини эълон қилади. Шу куни “Granma” газетаси унинг Куба халқига мурожаатини эълон қилган.

    Фото: AP Photo

    Давлат лавозимларидан кетганидан кейин Кастро Куба Коммунистик партия биринчи котиби лавозими сақлаб қолган. 2011 йил 19 апрелда у расман мазкур лавозимни ҳам тарк этишини билдирган ва унинг ўрнини Рауль Кастро эгаллаган.

    Мамлакат бошқарувидан кетганига қарамай, Фидель Кастро Куба сиёсатини белгилашни давом этган. Газеталарда эълон қилинган унинг мақолалари кўплаб мунозараларни келтириб чиқарган. Куба инқилоби етакчиси турли давлатлар етакчилари билан учрашиб турган.

    Ҳокимият тепасида ўтирган вақтида Фидель Кастрога нисбатан 600 дан ортиқ суиқасд уюштирилган. Уларнинг барчасининг ортида АҚШ ҳукумати, Кастронинг Кубадаги рақиблари ва мафия гуруҳлари турарди. 2016 йил 25 ноябрь куни Фидель Кастро 90 ёшида вафот этган. Куба ҳукумати унинг вафоти муносабати билан тўққиз кунлик миллий мотам эълон қилган.

    Прагада ҳалокатга учраган биринчи “Ту-154”

    Бундан 50 йил олдин Прагада “Ту-154” самолёти иштирокида биринчи авиаҳалокат юз берган ва оқибатида 66 киши ҳалок бўлганди. Тажрибали экипажга эга янги самолёт нима сабабдан қулаган ва ҳалокат оқибатлари тўғрисида қуйида маълумот берамиз.

    Фото: Wikimedia Commons

    1973 йил 19 февраль куни “Аэрофлот”га тегишли “Ту-154” самолёти Москвадан Прагага учиши керак эди. Ҳаво кемасининг бортида 100 киши бўлган — 87 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзоси. Самолёт командири ўша вақтга қадар 12 минг соатдан ортиқ парвоз қилган 1-тоифали учувчи эди. Экипажнинг қолган аъзолари ҳам етарлича тажрибага эга бўлган — 3 минг соатдан 14 минг соатгача.

    “Ту-154” бир йил олдин фойдаланишга топширилган бўлса-да, экипажнинг барча аъзолари унинг ёрдамида юзлаб соат парвозларни амалга оширишга улгурганди.

    Самолёт Москвадан Прагага “Рузин” аэропортидан кўтарилган. Парвоз тинч ўтган, бир неча соатдан кейин самолёт Чехословакия узра учаётганди. Об-ҳаво яхши бўлган: антициклон сабаб турбулентлик ёки музлаш кузатилмаган, бироз қор ёғган холос. Диспетчер кўрсатмасига риоя қилган экипаж самолётни секин-аста пастлатиб борган. Аэропортга 7 километр қолганида экипаж диспетчердан қўнишга рухсат олган.

    Қўнишга кириш вақтида самолётнинг тумшуқ қисми билан кескин пастлашни бошлаган. “Самолёт билан нима содир бўлаётганини билмайман, уни бошқариб бўлмаяпти!”, дея бақирган капитан.

    Учувчилар бошқарувни қўлга олиш учун штурвални ўзига тортган, аммо уларнинг уринишлар ҳеч қандай натижа бермаганди.

    “Штурвал мутлақо эркин ҳаракатланарди. Мен уни ўзимга тортдим ва ҳеч қанақа куч талаб этилмади. Иккинчи учувчи тезлик қўшганини айтди. Тезлик ошса-да, самолёт барқарорлашмади, тумшуқ ерга оғишда давом этди. Ерга урилишимизни кўрганимдан кейин, тезликни камайтирдим. Шундан кейин кучли зарбани ҳис қилдим”, — деса эслаганди кейинчалик капитан.

    Зарба оқибатида шасси синиб кетган. Самолёт тумшуғи билан ерга урилиб, ўнг қанотидан айрилганди. Ёнилғи бакларидан оқиб чиққан керосин ёниб кетган. Самолётнинг аввалига ўнг двигатели, кейин эса дум таянчи ажралган. Ҳаво кемаси тўхтаган вақтида аланга уни тўлиқ қамраб олганди.

    Авария аэропорт ходимларининг кўз ўнгида содир бўлган. Самолёт олдига зудлик билан ўт ўчириш бригадалари, механиклар етиб келган. Аммо олов жуда тез тарқалиб, йўловчиларнинг асосий қисми ўтирган, дум қисмгача борган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Ўт ўчирувчилар икки дақиқада самолётга етиб келган бўлса-да, йўловчиларнинг аксарияти ҳалок бўлиб бўлганди. Қутқарувчилар бор кучини тумшуқ қисмга қаратган, кейинги 3-4 дақиқа ичида улар 34 кишини олов домидан чиқариб олган.

    Шундан кейин аланга бутун салонни эгаллаб олган, олд қисмдаги сиқилган ҳаволи баллонлар портлашни бошлаган. Эндиликда қутқарув ишларини олиб бориш имконсиз эди. Оқибатда 66 киши ҳалок бўлган — 62 йўловчи ва 4 стюардесса. Патологоанатомик экспертиза маълумотларига кўра, 51 киши куйиш оқибатида, 15 киши эса турли тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Марҳумларнинг аксарияти СССР фуқаролари эди. Ҳалок бўлганлар орасида СССРнинг баскетбол бўйича аёллар терма жамоаси ва икки нафар мураббий ҳам бўлган. 25 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси омон қолган.

    Бу “Ту-154” билан содир бўлган биринчи ҳалокат эди. Эртаси куни Чехословакия коммунистик партиясининг “Руде право” газетасида “Рузиндаги ҳаво фожиаси” сарлавҳаси остида кичкина хабар эълон қилинган. Тергов давомида барча “Ту-154” самолётларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилган.

    Тергов билан шуғулланган совет ва Чехословакия комиссиясини нима сабабдан янги самолёт бирдан назоратдан чиқиб кетгани қизиқтирар эди. Ерга қулагунга қадар унда ҳеч қанақа носозлик кузатилмаган, қурилмалар соз эди, экипаж аъзолари гиёҳванд моддалар таъсирида бўлмаган. Об-ҳаво ҳам парвозга таъсир кўрсата олмасди. Чехларнинг комиссияси бирор носозликни аниқлай олмаган ва ҳодиса турбулентлик сабаб юзага келган бўлиши мумкинлигини илгари сурган. Советларнинг комиссияси эса бошқача хулосада эди.

    Самолёт қолдиқлари орасида самолёт барқарорлиги учун жавоб берадиган қурилма топилган. У парвоз режимида қолиб кетганди, аслида қўниш режимида бўлиши керак эди. Айнан шу барқарорлаштиргичнинг ўзгартирилмагани қулашга олиб келган.

    19.02.2023, 09:30   Изоҳ (0)   9553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қирғизистоннинг барча президентлари учрашиб, бир-бирини кечирди” — Садир Жапаров

    19.02.2023, 09:18

    “Бу одам нима ҳақида гапираётганини билмайди”. Twitter собиқ ходими Маскнинг реклама ҳақидаги сўзларини танқид қилди

    18.02.2023, 18:17

    Оқ уй: Украинадаги урушда 30 мингдан ортиқ “вагнерчи” ҳалок бўлди

    18.02.2023, 16:37

    АҚШда республикачилар Ф-16 қирувчиларини Украинага бериш фикрини қўллаб-қувватлади

    18.02.2023, 15:29

    “Ҳеч қаерга учиш”. Янги Зеландия самолёти 16 соат беҳуда парвоз қилди

    18.02.2023, 13:30

    Мўжизами ёки ноқонуний қурилишларни тақиқлаш натижаси? Туркиянинг Эрзин шаҳри зилзиладан қурбон ва вайронагарчиликларсиз чиқди

    18.02.2023, 12:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45

    Дунёнинг энг бой 5 спортчиси: Роналдо, Месси ва бошқалар миллиардларини нимага сарфлайди?

    Лайфстайл | 8 май, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.