• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Августда олинган қаҳратон қиш, ертўладаги ҳаммом: Совет фильмлари қандай суратга олингани ҳақида кўпчилик билмайдиган фактлар

    Қуйида Совет фильмларининг ҳар қандай зукко томошабиннинг ҳам этътиборидан четда қолган сирлари билан ўртоқлашамиз.

    “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг”: ҳаммомдаги саҳна ертўлада суратга олинган

    Янги йил арафасида Женя дўстлари билан учрашадиган ҳаммом саҳнаси май ойида “Мосфильм” ертўласида суратга олинган. Чунки “Сандун ҳаммоми”га бориш жуда қиммат эди, лекин у ердан бочкадаги ҳақиқий ювиниш шох-шаббалари ва икки бочка пиво келтиришади. Павильон совуқ эди, шунинг учун актёрлар режиссёрдан яширинча ўзлари билан олиб келган бир шиша ароқни реквизит билан алмаштириб қўйишади.

    Ўша куни актёрлардан бири Александр Белявскийнинг туғилган куни бўлган, шунинг учун дўстлари унинг соғлиғи учун чинакамига ичишган. Учинчи дублдан сўнг бутун суратга олиш гуруҳи қаҳрамонларнинг ғалати хатти-ҳаракатларини пайқаб қолади, режиссёр эса ғазабланиб, суратга олишни тўхтатади. Эртаси куни актёрлар ўша саҳнани ҳушёр ҳолда ижро этишади, лекин энди ўша саҳна ишонарли чиқмайди. Охир-оқибат фильмга биринчи куни олинган кадрлар киритилади.

    Ипполит ролини ижро этган Юрий Яковлев фильмга алоҳида ибораларни олиб киради. Қайғудан маст бўлган персонаж ўзига келиш учун палтосини ечмасдан душга кирадиган саҳнада у совуқ сув остида туришга мажбур бўлади. Бунинг сабаби ўша пайтда студияда тез-тез содир бўладиган электр узилишлари эди. Шундай қилиб, фильмдаги “Вой, илиқ сув келди” жумласи соф импровизация эди, чунки айнан ўша лаҳзада чиндан ҳам илиқ сув оқа бошлаган эди.

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради”: вақт машинасининг ихтироси

    Машҳур фильмдаги “вақт машинаси”ни ясашни конструкторлик бюросига топширишган, лекин макет жуда катта бўлиб, уни битта муҳандис йиғганига ишониш қийин эди. Шунда аввалроқ “Руслан ва Людмила” фильмини суратга олишда ишлаган ва кино оламида рассом-ҳайкалтарош сифатида танилган Вячеслав Почечуевга макет тайёрлаш берилади. У қурилмани ясагани учун 40 сўм ва “Вақт машинасини ихтиро қилгани учун пул берилди” ёзувли бухгалтерия маълумотномасини олади.

    “Сени ҳам даволашади. Мени ҳам даволашади” деган машҳур саҳна бир кун давомида суратга олинган. Наталя Крачковскаяга иккита парик кийдирилган: бири болалар чўмилиш қалпоғига тикилган калта соч бўлса, иккинчиси унинг устидан кийдирилган. Афсуски, биринчи ясама соч актрисанинг терисига таъсир қилиб, юзи шишишига сабаб бўлган. Фильм давомида актриса жами бешта ясама соч алмаштирган.

    “Қизлар”: августдаги қиш

    “Қизлар” фильмидаги қиш саҳналари аслида август ойида суратга олинган. Тверь вилоятининг Оленино қишлоғидаги ёғочни қайта ишлаш корхонасида суратга олиш ишлари учун пастки омбор ажратилади. Сўнгра безакчи-рассомлар ишга киришадилар: улар ғўлаларга пахта ётқизиб, устидан нафталин сепадилар, ҳамда туз ва пенопластдан қор уюмлари ясайдилар.

    Ҳатто хода ташийдиган кран ҳам қорга ўхшатиб оппоқ рангга бўялади. Совуқ буғга ўхшаш газ билан имитация қилинади. Актёрлар эса жазирама иссиқда пахталик пўстин ва телпак кийиб, терлаб-пишиб ишлашга мажбур бўлишади.

    “Икки кишилик вокзал”: оператор чанаси

    Олег Басилашвили ва Людмила Гурченко қаҳрамонлари қорли йўлдан лагер томон кетаётган саҳнани суратга олиш осон бўлмайди. Кўчада ҳарорат 28 даража совуқ эди. Қаттиқ совуқ ва баланд қор уюмлари туфайли кинокамералар учун рельс ўрнатиш имконсиз эди, шунинг учун оператор бутун суратга олиш гуруҳи олиб келган чаналарда юради.

    “Омадли жентлменлар”: хамиртурушдан қилинган цемент

    Қаҳрамонлар цемент ташувчи машина цистернасида кетаётган саҳнани суратга олиш учун цемент ўрнини босувчи материал тайёрлаш керак эди. Суратга олиш майдончасига пиёз эссенсияси қўшилган хамиртурушдан тайёрланган махсус суюқликни олиб келишади. Суюқлик ёпишқоқ бўлиб, жуда ёқимсиз ҳид таратарди. Шундай шароитда ишлаган актёрлар хамиртурушни кетказиш учун бир неча соат давомида ювинишларига тўғри келади. Шунинг учун ҳам “Яхши цемент, ювса ҳам кетмайди...” деган жумла  чин юракдан айтилган.

    “Бриллиант қўл”: қутқарувчилар катери ва творогли музқаймоқ

    Балиқ ови саҳнаси Туапсе яқинида, Киселёв қоясида суратга олинган. Сув совуқ бўлиб, тасвирга олиш эса бир неча соат давом этади. Анатолий Папанов муздек сувда шу қадар узоқ қолиб кетишга мажбур бўладики, оператор туфайли навбатдаги дубль бузилган пайтда у сувдан бошини чиқариб: “Аҳмоқ!” деб бақиради. Леонид Гайдайга актёрнинг реакцияси шунчалик ёқадики, у тасодифан олинган эпизодни фильмга киритишга қарор қилади.

    Шунингдек, ушбу саҳнани суратга олиш вақтида қутқарув катери ҳам кадрга тушган. Маълум бўлишича, қутқарувчилар Андрей Мироновнинг ёрдам сўраб бақирганини тахминан бир километр наридан эшитишган, чунки ҳаво дим, сувда эса овоз жуда яхши тарқалади. Виждонли ходимларга тасвирга олиш ишлари кетаётганини тушунтиришга тўғри келади.

    Горбунковнинг ўғли Гешага музқаймоқ отган саҳнасида аслида режиссёр ёрдамчиси саккиз дубль давомида бечора Андрей Мироновга творог улоқтиради. Музқаймоқни творог билан алмаштиришга қарор қилишади, чунки у кадрда яхшироқ кўринар ва актёрнинг юзига яхши ёпишади.

    “I операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари”: скелет билан ҳазил

    Омбордаги таъқиб саҳнаси саккиз дублда суратга олинади. Улардан бирида Юрий Никулин бир оз ҳазиллашмоқчи бўлади. У бармоғини скелетнинг очиқ жағлари орасига тиқади, бу сценарийда кўзда тутилмаганди, скелет эса тўсатдан шиқ этиб, актёрнинг бармоғини “тишлаб олади”. Кутилмаган “даҳшат”дан Никулин овоз чиқармай бақиради. Яхшиямки, оператор камерани ўчирмаганди ва бу импровизация ҳам фильмга киритилади.

    Фильмдаги жанг эпизодини суратга олиш учун қиличбозлик ўқитувчиси таклиф қилинади. Бир неча машғулотдан сўнг актёрлар ҳақиқатга яқинроқ жанг қилишни ўрганадилар. Бироқ Леонид Гайдайга бу ёқмайди, чунки бу комедия учун жуда жиддийлик қиларди. Шундан кейин у Шурикнинг Довдирни қилич билан санчиб ўлдириши эпизодини ўйлаб топади, шунда ундан қон оқади, аслида эса унинг қўйнидаги шароб бўлиб чиқади.

    17.12.2024, 14:52   Изоҳ (0)   12043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Совет киноси#актёрлар#импровизация

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонга бориш аввал ҳам хавфли бўлган. «Авлоний» фильми ҳақида

    19.12.2019, 18:27

    «Қарғалар учса қарайлик». «Илҳақ» фильмидан нима кутгандим-у, нима олдим?

    10.05.2020, 16:30

    Шарққа Шарқдан қараган фильм. Узоқ кутилган «Ибрат»нинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида

    02.10.2020, 12:16

    «Лирик бўлмаган комедия». «Омадли жентльменлар» фильми ҳақида

    13.12.2020, 15:13

    «Ой остидаги ҳовли»дан «Ҳайрат»гача. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг кўпчиликка номаълум драматик фильмлари ҳақида

    04.09.2021, 15:33

    «Ваъз ўқишни бас қилинг! Ундан кўра ёмғир овозини жимгина тинглаш қизиқроқ!». Акира Куросава фильмларини қандай кўриш керак?

    03.01.2022, 16:11

    «Чебурашка» яна экранларга қайтди, аммо бутунлай бошқа сюжет билан — энди Гена тимсоҳ эмас

    10.01.2023, 19:38

    Ерга сочилган 6 тонна апельсин: «Чебурашка» фильми қандай суратга олинган?

    13.01.2023, 20:47

    Машҳур образлари учун кам ҳақ тўланган совет актёрлари  

    12.02.2023, 15:23

    “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалининг халқаро ва миллий ОАВда ёритилиши

    12.10.2023, 20:04

    “Кавказ асираси” фильмидаги Никулин товонини қашлаган эпизод қандай суратга олинган? (видео)

    28.01.2024, 15:39

    “Майса устидаги нонушта”, “Ёввойи сайёра”, “Ҳақиқий қайғу” — ҳаёт ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган фалсафий мультфильмлар

    12.08.2024, 12:56

    Бутун мамлакатга донғи кетган совет фильмларидаги машҳур бинолар (фото)

    29.10.2024, 11:55

    СССР кинопрокатининг мутлақ етакчиси “Есения” фильмининг бош қаҳрамони  50 йилдан сўнг қандай кўринишда? 

    06.11.2024, 21:25

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

    Дунё | 5 июл, 14:47

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.