• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятига 2025 йили 5 млрд доллар инвестиция жалб этилиши режалаштирилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Тошкент вилоятида қўшимча имкониятларни ишга солиш, иш ўрни ва инвестицияни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тошкент вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, туризм, умуман, барча соҳаларда жуда катта имкониятлар бор. Сўнгги етти йилда ҳудуд иқтисодиёти 1,5 баробар ўсган. Саноат корхоналари 2 баробар кўпайиб, 12 мингтага етган.

    Лекин имкониятлар бундан анча кўп, улар тўла ишга солинмаяпти. Масалан, вилоятдаги жами ерларнинг бор-йўғи 25 фоизидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Ҳар гектарга тўғри келадиган даромад ҳам бошқа жойларга нисбатан кам. Бекобод ва Оҳангарон шаҳарлари, Оққўрғон, Чиноз, Пискент туманларида қайта ишлаш даражаси жуда паст. Озиқ-овқат хавфсизлиги, мева-сабзавотлар экспорти ҳам имкониятга яраша эмас.

    Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари белгиланди. Унга кўра, ҳар бир кластер, фермер ва деҳқон хўжалиги майдонидаги экинлар, маҳсулот ҳажми, ишчилари сони, солиқ тушуми каби маълумотлар “Агроплатформа” ахборот тизимига киритилади. Келгуси йилда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 7 та туманда 52 минг гектарда 3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилади. 5 минг гектарда саноатлашган боғ ва токзорлар ташкил қилинади.

    Умуман, 22 та туман-шаҳардаги ерлар қайта ишловчи ва экспортчи корхонага боғланади. Бу орқали келаси йил 3,5 миллион тонна мева-сабзавот етиштириб, 500 миллион доллар экспорт қилиш мумкинлиги айтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тошкент вилоятининг инфратузилмаси, логистикаси тадбиркорлик учун жуда қулай. Лекин ишлаб чиқариш, савдо ва хизматлар умумий майдони уч йилда бор-йўғи 1,6 миллион квадрат метрга ошган, бу пойтахтдан 3,5 баробар кам. Инвестициявий лойиҳалар учун тоифаси ўзгартирилган 9 минг гектар ернинг 2 минг гектаридан фойдаланилмаяпти. Бўш турган давлат иншоотлари ҳам бор.

    Ҳолбуки, инвесторлар бу ҳудудда “ақлли шаҳар”, тиббиёт кластери, яшил энергетика станцияси қуриш ташаббусини билдирган. Водийлик ва пойтахтлик минглаб тадбиркорлар ҳам бизнесини кенгайтириш, янги корхона, меҳмонхона, савдо ва туризм мажмуалари қуриш учун жой излаб юрибди.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ва вилоят мутасаддиларига бу борадаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди. Бино ва ерларни тадбиркорларга қулай шартда аукционга чиқариш, уларнинг негизида инвестиция, иш ўрни ва экспортни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

    Тошкент вилояти ҳокими келгуси йил 5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш ҳамда экспортни 2 миллиард долларга етказиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Давлатимиз раҳбари унинг таркибига эътибор қаратиб, кутилаётган инвестициянинг ярми шундоғам ривожланган Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари, Оҳангарон, Зангиота ва Қибрай туманларига тўғри келишини қайд этди. Шу боис саноат ва хизматлар нисбатан орқада бўлган Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Паркент, Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Чинозда қўшимча лойиҳалар қилиб, иш ўринлари очиш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тошкент вилоятидаги имкониятлар ҳисобига барча аҳолини даромадли қилиш мумкинлиги айтилди. Келгуси йилда вилоятда 700 минг одамнинг бандлигини таъминлаб, ишсизликни табиий даражасигача тушириш, 22 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликни ҳозирги 7,2 фоиздан 4 фоизга камайтириш, меҳнат мигрантларини юртимизга қайтариб, ишга жойлаштириш вазифа қилиб олинди.

    Президент йиғилишда қатнашган вилоят тадбиркорлари билан ҳам мулоқот қилди. Уларнинг таклиф ва ташаббусларига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

    10.12.2024, 16:43   Изоҳ (0)   4040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#Тошкент вилояти

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 15 октябрнинг энг муҳим хабарлари

    15.10.2024, 22:41

    “Дарё” дайжести: 17 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.10.2024, 22:39

    18 октябрнинг энг муҳим хабарлари: Сурхондарёда газ қувурига урилган автомашина, қурилиши тўхтатилган Самарқанддаги талабалар ётоқхонаси, Қашқадарёда суд раисини с...

    18.10.2024, 22:40

    Шавкат Мирзиёев чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар билан танишди

    21.10.2024, 15:38

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    01.11.2024, 20:01

    Президент раислигида ўтказилган йиғилиш, фермерни ҳақоратлаган Боёвут ҳокими, Самарқандда ўзини юк машина остига ташлаган эркак: 1 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    01.11.2024, 22:40

    “Қўшнинг тинч, сен тинч”. Ўзбекистон дунё яккалаган Афғонистондан нима кутмоқда?

    06.11.2024, 15:48

    “Оқ олтин” кулфати. Ўзбекистон нега пахта қуллигига маҳкум этилган эди? Тарих, сабаблар ва оқибатлар ҳақида

    13.11.2024, 08:00

    Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, кучга кирган янги қонунлар, Андижон вилояти бўйича йиғилиш: 18 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    18.11.2024, 23:20

    Президентнинг Сенат биринчи мажлисидаги нутқи, Андижондаги Бобур ҳайкалининг кўчирилиши, Наманган ва Бухорода ис газидан беш кишининг вафот этиши: 19 ноябрнинг энг...

    19.11.2024, 22:50

    Туман ҳокимидан президентгача: Ўзбекистоннинг яқин тарихида жонига қасд қилинган олти амалдор

    02.12.2024, 12:45

    Бош мураббийи ўзгарган “Пахтакор”, шеригини ўлдириб, 15 йилга қамалган юк ташувчи эркак, президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Абдусалом Азизов: 4 дек...

    04.12.2024, 22:55

    Ўзбекистоннинг GSP+ дастурига киритилгани доирасида 27 та муҳим халқаро конвенцияни қабул қилиш бўйича ишлар бошланади — Сенат

    06.12.2024, 14:59

    Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда қурилаётган Ugam River туристик мажмуасида бўлди

    06.12.2024, 15:22

    Президент “Угам-1” кичик гидроэлектр станциясини бориб кўрди

    06.12.2024, 16:54

    Ўзбекистондаги барча давлат университетларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади

    06.12.2024, 21:00

    Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқдаги капсула уйлардан иборат туризм масканида бўлди

    06.12.2024, 17:35

    Президент Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

    06.12.2024, 19:45

    Конституциянинг 32 йиллиги муносабати билан 483 киши афв этилди

    06.12.2024, 20:16

    Янги электропоездда Ҳожикентга борган президент, афв этилган 483 киши, Тошкент—Самарқанд ўртасида қўшимча йўлга қўйиладиган “Афросиёб”: 6 декабрнинг энг муҳим хаба...

    06.12.2024, 23:05

    Президент “Ғэлон” туристик зонасини ташкил этиш бўйича қарорни имзолади

    07.12.2024, 13:00

    Навоийга 2025 йили тармоқ корхоналаридан ташқари 2 млрд доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилмоқда

    07.12.2024, 15:16

    Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди 

    07.12.2024, 20:28

    “Ҳалол меҳнатингиз ва шижоатингиз учун катта раҳмат” — Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

    08.12.2024, 12:55

    Нетаньяху Сурия чегарасига борди (видео) 

    08.12.2024, 22:45

    Башар Асад оиласи билан Москвага учиб келди - “ТАСС”

    08.12.2024, 23:11

    АҚШ Сурия ҳудудига 70 дан ортиқ авиазарба берди 

    09.12.2024, 08:55

    Қирғизистонда осойишталик тўғрисидаги қонун қабул қилинди 

    09.12.2024, 10:45

    Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган — манба 

    09.12.2024, 12:05

    Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди

    09.12.2024, 12:55

    Трамп Зеленский истакларини ошкор қилди

    09.12.2024, 14:33

    Эрдўғон Суриянинг кейинги тақдири ҳақида баёнот берди

    10.12.2024, 09:05

    Трамп АҚШда туғилганларга фуқаролик беришни тақиқламоқчи

    10.12.2024, 10:45

    Сурияда аёлларни ҳижоб ўрашга мажбурлаш тақиқланди

    10.12.2024, 11:10

    Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди (видео)

    10.12.2024, 13:13

    Трамп, Маск, Нетаньяху: “Йил одами” учун кимлар даъвогарлик қилмоқда?

    10.12.2024, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.