• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳалол меҳнатингиз ва шижоатингиз учун катта раҳмат” — Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

    Шавкат Мирзиёев 8 декабрь куни қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрами билан табриклади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Фидокорона меҳнати билан тупроқдан ноз-неъмат ундириб, халқимиз дастурхонини тўкин қилиб келаётган сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир боғбон ва чорвадорларга, омилкор агроном ва механизаторлар, кластерларнинг тажрибали раҳбарлари ва ходимлари, соҳанинг ҳурматли фахрийларига ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларимни билдираман”, дейилади табрикда.

    Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгаришлари, табиий офатлар, ер ва сув ресурслари тақчиллиги қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, шундай мураккаб шароитга қарамасдан, 2024 йилда қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнати билан Ўзбекистонда 9 миллион тонна дон, 3 миллион тоннадан ортиқ пахта, 16 миллион тоннадан зиёд сабзавот ва полиз, 5 миллион тонна мева ва узум, 4 миллион тонна картошка, 15 миллион тоннадан кўп гўшт ва сут, 30 минг тонна пилла етиштирилди.

    Давлат раҳбари буни чинакам қаҳрамонлик намунаси, деб атади. “Бунинг учун сизларнинг шаънингизга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди”, дейилади президент табригида.

    Қайд этилишича, бундай ютуқларга эришишда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ривожига берилаётган эътибор, тармоқда таркибий ўзгаришлар амалга оширилиб, ишлаб чиқариш муносабатлари замон талаблари асосида йўлга қўйилаётгани ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

    Ғаллачиликда ресурс тежайдиган замонавий агротехнологияларни қўллаш натижасида ўртача ҳосилдорлик биринчи марта 85 центнерга етказилди. Ресурсларни тежайдиган интенсив технологиялар асосида 50 минг гектар майдонда сабзавот етиштирилиб, ҳосилдорлик анъанавий усулга нисбатан 200-250 центнерга ошди, соф даромад гектаридан 6-8 минг долларни ташкил этди.

    Йил давомида қишлоқ хўжалиги субъектларига 18 триллион сўм имтиёзли кредит ва 176 миллиард сўм субсидия ажратилгани, умумий қиймати 3,6 триллион сўмлик 11 минг 600 дона юқори унумли замонавий техника ва агрегатлар етказиб берилди

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мослаштириш, уларнинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида илк бор Миллий дастур қабул қилинди. Унинг ижросини таъминлаш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун хорижий молия ташкилотларидан 160 миллион доллардан ортиқ маблағлар жалб этилмоқда.

    Шунингдек, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун 75 минг гектар ер майдонлари 180 минг нафардан ортиқ ижтимоий муҳтож аҳоли ҳамда ёшларга бўлиб берилгани ва 200 мингдан зиёд иш ўрни яратилгани қишлоқда бандликни таъминлаш, реал даромадларни ошириш, камбағалликни қисқартиришда муҳим рол ўйнамоқда.

    Томорқачиликда даромадни ошириш мақсадида 5145 та маҳалла “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ихтисослаштирилди.

    Чорва наслини яхшилаш ва маҳсулот ҳажмини кўпайтириш учун аҳолига 40 минг бош қорамол, 82 мингта қўй ва эчки етказиб берилди, четдан 260 минг бош зотдор моллар олиб келинди.

    Қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш, ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, қишлоқ аҳли учун янги иш ўринлари яратиш борасидаги ишлар ҳам изчил давом эттирилади.

    “Ҳалол меҳнатингиз, азму шижоатингиз учун яна бир бор катта раҳмат. Доимо соғ-омон бўлинг, умрингиздан барака топинг, қадрдонларим!”, дейилади табрикда.

    Ўзбекистонда ҳар йили декабрнинг иккинчи якшанбасида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари” куни нишонланади.

    08.12.2024, 12:55   Изоҳ (1)   20746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. usmanovasohiba208@gmail.com / 08.12.2024, 19:53

      Ассалому алайкум сизга хам соглик саломатлик тилайман Фермерларга имтиезли техника яьни тракторлар беришингизда илтимос киламан.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳарорат кечалари 10 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

    08.12.2024, 10:30

    Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналар фаолиятини бошқариш тизими янада соддалаштирилади

    08.12.2024, 09:55

    Тошкентдаги автобусларда 2025 йилдан нақд пул қабул қилинмайди

    08.12.2024, 08:55

    Тошкентнинг иккита туманида 2,7 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

    07.12.2024, 23:00

    Оғир сурункали касалликка чалинган шахсларнинг субсидия олиш билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш учун сенатор сўрови юборилди

    07.12.2024, 21:34

    Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди 

    07.12.2024, 20:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Она бўлишни орзу қилади ва хейтерларини кечирмайди. Турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг янги интервьюси эълон қилинди

    Кино | 22 июл, 15:35

    Air China Урумчи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни қўлга қўйди

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:25

    Исроил Россияни Эронга қурол етказиб беришдан тийилишга чақирди

    Дунё | 22 июл, 14:50

    “Челси” футболчиси собиқ клубига қайтади

    Спорт | 22 июл, 14:50

    Шавкат Мирзиёев Зомин технопаркида ишга тушган илк корхонани бориб кўрди (фото)

    Ўзбекистон | 22 июл, 14:39

    Тошкентда тунги клуб менежери мижоз томонидан отилган “хлопушка” сабаб кўзидан оғир жароҳат олди

    Ўзбекистон | 22 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.