• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.13
    • RUB161.07
    • EUR14542.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари барчани “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” бўйича давлат дастурини ишлаб чиқишда фаол иштирок этишга чақирди.

    Қадрли ватандошлар!

    Аввало, ушбу қутлуғ айёмда сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Ҳеч шубҳасиз, бу йилги Конституция байрамининг алоҳида руҳи ва шукуҳи борлигини бугун барчамиз чуқур ҳис этиб, англаб турибмиз. Бу, биринчи навбатда, мазкур айёмнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётимизда катта ўзгаришлар амалга оширилаётган тарихий бир шароитда ўтаётгани билан боғлиқ, десак, тўғри бўлади. 

    Айниқса, шу йил 27-октябрда Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга очиқлик ва рақобат руҳида ўтган сайловлар янгиланган Асосий қонунимизни ҳаётга татбиқ этиш йўлида ғоят муҳим қадам бўлганини яна бир бор таъкидлаш лозим.
    Меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги хоҳиш-иродаси, бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, сиёсий маданияти яққол намоён бўлган ушбу сайловлар натижаларига кўра, юртимизда конституциявий ҳуқуқ ва ваколатлари кучайган, масъулияти бир неча карра ортган янги вакиллик тизими шакллангани албатта барчамизни мамнун этади.

    Яна бир муҳим жиҳати – ҳокимлар бир пайтнинг ўзида маҳаллий кенгашларга ҳам раҳбарлик қилиб келган амалиётдан ушбу органларга илк бор депутатлар орасидан сайланган кенгаш раиси бошчилик қиладиган янги тизимга ўтилмоқда. 
    Бундан ташқари, ҳокимларнинг 30 дан зиёд ваколатлари маҳаллий кенгашларга ўтказилгани ижтимоий ҳаётимизда демократия, халқпарварлик тамойиллари тобора кенг ўрин олаётганидан далолат беради. 

    Биз “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган конституциявий принципга амал қилган ҳолда, парламент ва маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайтириш, уларнинг фаоллигини янада ошириш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шароитларни яратиш, бир сўз билан айтганда, уларни чинакам халқ овозига айлантиришга қаратилган ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз. 

    Ҳурматли дўстлар!

    Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича Асосий қонунимизда муҳрлаб қўйилган устувор тамойилларни ҳаётимизга изчил татбиқ этиш борасида юртимизда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
    Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан сўнгги йилларда иқтисодиётимиз 2 карра ўсгани, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 3 минг долларга етгани, камбағаллик даражаси 23 фоиздан 11 фоизга тушгани, мактабгача таълимда қамров 74 фоиздан, олий таълимда эса 39 фоиздан ошгани, ҳеч шубҳасиз, тарихий натижадир.

    Ислоҳотларни жадал давом эттириб, янгиланган Конституциямиз нормаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш, шу асосда аҳоли даромадларини ошириш, оила ва маҳаллаларда ўзаро ҳурмат ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади. 

    Шунингдек, Асосий қонунимизда Ўзбекистон ижтимоий давлат сифатида белгиланганидан келиб чиқиб, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш, янги уй-жойлар, тиббиёт, таълим, маданият, санъат ва спорт масканларини барпо этиш, йўл ва коммуникация тармоқларини модернизация қилиш, манзилли ижтимоий ҳимояни кучайтириш биринчи даражали аҳамият касб этади. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар ҳажми 2 баробар кўпайтирилиб, тиббий суғурта тизимига ўтиш ва аҳолини кафолатланган тиббий хизматлар билан тўлиқ таъминлаш устувор вазифамиз бўлиб қолади. 

    Таълим соҳасидаги дастурларимиз доирасида яқин йилларда олийгоҳларда қамров 50 фоизга етказилади. Биргина 2025 йилда боғча ва мактабларни таъмирлаш ва янгиларини қуриш учун давлат бюджетидан 4 триллион сўм маблағ ажратилади.

    Яна бир муҳим йўналиш – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш учун жами 46,5 триллион сўм маблағ сарфланиб, 1 миллион фуқарони камбағалликдан чиқариш режалаштирилмоқда.

    Ногиронлиги бўлган шахслар учун янада қулай шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоийлашувини ошириш ва умуман жамиятимизда инклюзивликни таъминлаш бўйича ишлар ҳам янги босқичга кўтарилади. Пенсия тизимини ислоҳ этиш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилади. 

    Маълумки, янгиланган Бош қомусимизда фуқароларнинг экология соҳасидаги ҳуқуқлари конституциявий даражада белгиланиб, давлатнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлашга қаратилган мажбуриятлари алоҳида мустаҳкамлаб қўйилди. 

    Кириб келаётган 2025 йилни мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” деб эълон қилганимиз ва бу борада катта вазифаларни аниқ белгилаб олганимиз ана шу конституциявий қоида ва принципларни амалга ошириш учун муҳим асос бўлади, деб ишонаман. 

    Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азиз юртдошларимни, бутун халқимизни ушбу йил бўйича Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда фаол иштирок этишга чақираман. 

    Ҳеч қачон унутмайлик: табиатни асраш – бу инсонни, келажакни асраш демакдир. Бебаҳо бойлигимиз бўлган серҳосил далаларимиз, зилол булоқларимиз, дарё ва кўлларимиз, тоғ ва адирларимизни асраб, боғу роғлар, яшил масканларни кўпайтирсак, Ўзбекистонимиз янада гўзал диёрга айланади, авлодларга биздан озод ва обод Ватан қолади. 

    Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

    Конституциямиз мамлакатимизда миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда доимо ишончли кафолат бўлиб келган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади. 

    Шу маънода, халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли ва амалий ифодаси бўлган Асосий Қонунимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. 

    Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддаси ва қоидасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиб, тўлақонли ижро этиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айланишини истардим. 

    Аминманки, ана шундай юксак масъулият билан астойдил меҳнат қилиб, ислоҳотларимиз самарасини янада оширамиз ва олдимизга қўйган улуғвор мақсадларга албатта етамиз.

    Сиз, азиз юртдошларимни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

    Ватанимизнинг обрў-эътибори, шону шуҳрати зиёда бўлсин!

    Барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг ижодкори бўлган халқимиз омон бўлсин!

    06.12.2024, 19:45   Изоҳ (0)   7155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#Конституция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувини бошлади

    08.05.2023, 11:38

    “Одамларимиз билан бамаслаҳат иш кўриш биз учун чинакам демократия намунасидир” — Шавкат Мирзиёев

    08.05.2023, 12:10

    “Қонун муқаддаслиги мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши керак”. Президент судларнинг одил иш юритиши ҳақида гапирди

    08.05.2023, 12:50

    Шавкат Мирзиёев Урсула Гачек билан бўлажак президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларини кўриб чиқди

    03.07.2023, 19:49

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланди

    10.07.2023, 11:12

    “Халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман” — Шавкат Мирзиёев

    11.07.2023, 16:32

    Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилади

    29.07.2023, 09:40

    Янги Ўзбекистоннинг ислоҳот дастури АҚШ билан икки томонлама муносабатларни кучайтирмоқда

    07.09.2023, 17:19

    Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан президент 334 нафар шахсни афв этди

    06.12.2023, 20:15

    “Инсон қадр-қиммати ва манфаатлари учун бошлаган ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз” — Шавкат Мирзиёев 

    07.12.2023, 19:55

    Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги сайланган президентига табрик йўллади 

    06.07.2024, 11:48

    Шавкат Мирзиёев депутатлар сайловида овоз берди

    27.10.2024, 12:06

    Қашқадарё картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади

    04.12.2024, 15:43

    Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    04.12.2024, 17:52

    Бош мураббийи ўзгарган “Пахтакор”, шеригини ўлдириб, 15 йилга қамалган юк ташувчи эркак, президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Абдусалом Азизов: 4 дек...

    04.12.2024, 22:55

    “Атом энергияси бўйича илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз тараққиётига кучли туртки беради” — Шавкат Мирзиёев

    05.12.2024, 16:03

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан халқаро вазият ва минтақавий кун тартибини муҳокама қилди

    05.12.2024, 16:53

    Ўзбекистонда 2025 йили автомобиль экспортини 700 млн доллардан ошириш режалаштирилмоқда

    05.12.2024, 17:25

    Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди

    05.12.2024, 20:48

    Қодиров Путин амалдорларини танқид қилиб, уларни “Украинани йўқотишда” айблади 

    05.12.2024, 21:35

    Макрон ишончсизлик вотуми туфайли ҳукумат истеъфосини қабул қилди 

    05.12.2024, 21:00

    Депутатлар 9 дақиқада маъқуллаган харажатлар оширилиши лойиҳаси, Тошкент вилоятидаги корхонада содир бўлган портлаш, талабалар учун белгиланган таътил муддати: 5 д...

    05.12.2024, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади

    06.12.2024, 09:56

    Шавкат Мирзиёев янги электропоездда Тошкентдан Хожикентга борди (фото)

    06.12.2024, 13:00

    Макрон истеъфога чиқиш талабига жавоб қайтарди

    06.12.2024, 10:17

    Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов янги лавозимни эгаллади

    06.12.2024, 11:42

    Ўзбекистоннинг GSP+ дастурига киритилгани доирасида 27 та муҳим халқаро конвенцияни қабул қилиш бўйича ишлар бошланади — Сенат

    06.12.2024, 14:59

    Президент Бўстонлиқда қурилаётган “Чорвоқ дарвозаси” туристик мажмуасини бориб кўрди

    06.12.2024, 14:09

    Жанубий Кореяда ҳукмрон партия президент истеъфосини талаб қилди

    06.12.2024, 14:04

    Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда қурилаётган Ugam River туристик мажмуасида бўлди

    06.12.2024, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерзод Асадов Россия президентининг матбуот котиби билан ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон | 28 май, 23:55

    Саида Мирзиёева Алексей Громов билан ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди 

    Ўзбекистон | 28 май, 23:51

    Флоридада аллигатор ҳужумидан омон қолган эркак полиция томонидан отиб ўлдирилди

    Дунё | 28 май, 23:50

    Жоржа Мелони Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Регистон ансамбли ва “Боқий шаҳар” мажмуаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 28 май, 23:41

    Ҳелсинки аэропортидаги иш ташлашлар сабабли Finnair авиакомпанияси юздан ортиқ рейсни бекор қилади

    Дунё | 28 май, 23:40

    Самарқанддаги корхона 3 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдалангани аниқланди 

    Ўзбекистон | 28 май, 23:30

    Трамп Путин ва Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 28 май, 23:20

    “Дарё” дайжести: 28 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 28 май, 23:11

    Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди? 

    Ўзбекистон | 28 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.