• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманган вилоятида халқаро террористик ташкилот ғоялари таъсирига тушган 21 киши қўлга олинди

    Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Ислом давлати” террористик ташкилоти ғоялари таъсирига тушган 21 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: ДХХ

    Жамоатнинг етакчиси, Поп тумани “Янгиобод” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ижтимоий тармоқларда ноқонуний каналлар яратиб, унга “Ислом давлати” террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатиб келган. Аниқланишича, ушбу фуқаро ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш давомида айни пайтда Жанубий Кореяда мавсумий ишлаб келаётган Фарғона вилояти Учкўприк туманида рўйхатда турувчи шахс билан танишиб, унинг виртуал таъсирида террористик ташкилотлар фаолиятига жалб қилинган.

    Ушбу шахслар ота-оналарнинг розилигисиз шаръий никоҳдан ўтган ҳолда, келгусида жанговар ҳаракатлар амалга оширилаётган ўчоқли ҳудудларга ҳижрат қилиб кетишни режалаштирган. У ўзининг ҳаракатларига узоқ қариндоши ва маҳалладошини ҳам жалб қилган. Ушбу фуқаролар ижтимоий тармоқларда яширин каналлар ташкил қилиб, унга ўзининг яқин қариндошлари, маҳалладошлари ҳамда экстремизмга мойил бўлган шахсларни аъзо қилиб, уларга террористик ташкилотларининг амалга ошираётган қўпорувчилик ҳаракатлари, қатл саҳналари, қонли жанглар, амалдаги давлат тузумини куч билан ағдариб ташлашга қаратилган ғояларни сингдириб келган.

    Мен ижтимоий тармоқларда “Ислом давлати” террорчиларининг таъсирига тушиб қолиб, ўзимнинг Telegram’им орқали каналлар очиб, террорчиларнинг қотилликлари акс этган видеолар, даъватлари акс этган видеолар ва дарсликларини тарқатганман. Террорчиларнинг материаллари билан танишишимдан олдин Мисрга ҳижрат қилиб, у ерда илм олиб, сўнг “Ислом давлати” террорчилари билан биргаликда жиҳод қилишни мақсад қилгандим.

    Мен бу ишимдан афсусдаман. Агар менга имкон берилса, келгусида бу ишлардан узоқ юришни, тармоқлардан тўғри мақсадга фойдаланишни, ота-онамга, халқимга яхши хизмат қилишни ваъда бераман ва мен каби ёшларни ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланишларини сўраб қоламан, деган қўлга олинган қизлардан бири.

    Ушбу фуқаролар бир неча маротаба огоҳлантирилган, бироқ улар ўзларига тегишли хулоса чиқармасдан, ўз фаолиятини махфий тарзда давом эттириб келган. Шунга қарамай уларнинг яширин фаолияти узоққа бормади. Тезкор тадбир давомида жамоат аъзоларидан диний адабиётлар, ахборот ташувчилар ва бошқа ашёвий далиллар тегишли тартибда холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

    Тадбир натижасида жамоатнинг наманганлик тўрт нафар етакчисига нисбатан Жиноят кодексининг 244-1 (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244-2-моддалари (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг икки нафарига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Қолган 17 нафар аъзоларга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Июль ойининг охирларида Андижон вилоятида 28 ёшли халқаро террористик ташкилот тарафдори 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. 

    22 август, 10:10   Изоҳ (0)   470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дўзах дарвозалари очилади”: Исроил ҲАМАСни огоҳлантирди

    Дунё | 22 август, 13:25

    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

    Реклама | 22 август, 12:00

    БМТ: Россия украиналикларга нисбатан жинсий қийноқлар қўлламоқда

    Дунё | 22 август, 13:10

    Колумбияда полиция вертолёти уриб туширилди, 12 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 22 август, 12:55

    Хитойлик аёл қамоқ жазосидан қочиш учун тўрт йил ичида уч марта фарзандли бўлди

    Дунё | 22 август, 12:45

    Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг “Университатя”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

    Спорт | 22 август, 12:36

    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

    Реклама | 22 август, 10:38

    Ғазодаги шифокор ва гуманитар ташкилотлар эвакуацияга тайёр туришга чақирилди

    Дунё | 22 август, 12:34

    Жанубий Кореяда хорижликлар уй сотиб олиши чекланади

    Дунё | 22 август, 12:24

    Ҳаётингизни енгиллаштириш учун тонгда бажариш лозим бўлган 3 та фойдали одат

    Лайфстайл | 22 август, 12:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.